Ассаубаева учун мусобақанинг чорак ва яримфинал баҳслари ўта шиддатли кечди. Ҳар икки босқичда ҳам асосий партиялар дуранг билан якунлангач, ғолиб номи тай-брейкда аниқланди. Қозоғистонлик гроссмейстер армагеддон партияларида рақибларини енгиб, ҳал қилувчи баҳсга йўлланма олди.
Турнирнинг финал учрашувида эса Ассаубаева украиналик тажрибали шахматчи Мария Музичук устидан 2:0 ҳисобида ишончли ғалабани қўлга киритди. Плей-офф форматида ўтказилган мусобақадаги ғолиблик эвазига қозоғистонлик гроссмейстер 10 очкога эга бўлди.
27-август куни Сен-Тропеда блиц йўналиши бўйича учрашувларига старт берилади. Блиц баҳсларидан сўнг энг юқори ўринларни қўлга киритган икки нафар шахматчи ноябрь ойида Германиянинг Штутгарт шаҳрида бўлиб ўтадиган Гранд Финал босқичида иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритади.
Манба: www.daryo.uz
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.