Ҳиндистон бош вазири Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш ўртасидаги баҳс ҳақида гапирди

Ҳиндистон бош вазири Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш ўртасидаги баҳс ҳақида гапирди

Ўзбекистонда давлат ташрифи билан келган Ҳиндистон бош вазири Нарендра Моди шахматчилар Жавоҳир Синдоров ҳамда Гукеш Доммаражу ҳақида гапирди.

“Ўтган йили Гоада 20 ёшли ўзбек гроссмейстери Синдоров Жаҳон Кубогини қўлга киритди. Энди ноябрь ойида унинг рақиби ҳиндистонлик 20 ёшли спортчи Гукеш бўлади — бизни катта беллашув кутмоқда. Бу икки ёш спортчи юзма-юз келганда, табиийки, бутун дунёнинг нигоҳи ушбу мусобақага қаратилади. Келаси ой Самарқандда бўлиб ўтадиган шахмат чемпионатида ҳам сизларга чин дилдан омад тилайман”, деди Нарендра Моди.

Маълумот учун, шахмат бўйича Жаҳон тожи учун кечадиган баҳслар жорий йилнинг 25-ноябридан 15-декабрига қадар Швейцариянинг Женева шаҳрида бўлиб ўтади. Унда ўзбекистонлик гроссмейстер Жавоҳир Синдоров шахмат бўйича амалдаги жаҳон чемпиони, ҳиндистонлик Гукеш Доммаражуга қарши баҳс олиб боради.

Мусобақанинг мукофот жамғармаси 2,5 миллион долларни, умумий бюджети эса 8,5 миллион долларни ташкил этади. Регламентга кўра, ғолибни аниқлаш учун жами 14 та партия ўйналади ва чемпионлик учун шахматчилардан 7,5 очко жамғариш талаб этилади. Агар томонлардан бири бу натижага белгиланган ўйинлардан эртароқ эришса, баҳс муддатидан олдин якунланади. Асосий ўйинлар 7:7 ҳисобидаги дуранг билан тугаса, чемпион номи тай-брейкда аниқланади.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.