Давлат раҳбари Туркияда содир бўлган портлаш оқибатида вафот этганларнинг оила аъзоларига ҳамдардлик билдирди.
«Давлат раҳбари вафот этганларнинг оила аъзолари ҳамда яқинларига таскин-тасалли ва бардамлик, жароҳат олганлар тез фурсатда соғайиб кетишини тилади», — дейилади хабарда.
Эслатиб ўтамиз, кеча Туркиянинг Истанбул шаҳрида сайёҳлар орасида машҳур бўлган Истиқлол кўчасида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.