«Умра» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди

«Умра» зиёрати билан боғлиқ фирибгарлик ҳолатлари фош қилинди


Тошкент ва Фарғона вилоятларида ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан ўтказилган тезкор тадбирларда ноқонуний равишда «Умра» зиёратини ташкил этмоқчи бўлган шахслар ушланди.

Тошкент вилоятида тегишли лицензияга эга бўлмаган 1984 йилда туғилган шахс фуқарони Саудия Арабистонига юбориш эвазига 1100 доллар талаб қилиб, 1000 доллар ва 1,2 миллион сўмни олаётган вақтида ашёвий далиллар билан қўлга олинди. Шунингдек, Фарғона вилояти Данғара туманида туристик фирма менежери 2 нафар фуқарони «Умра» сафарига юбориш эвазига 2200 доллар олаётганда хавфсизлик ходимлари томонидан ушланди.

Ҳар икки ҳолат бўйича суриштирув ва тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.