2,5 млн доллар ва шахмат тожи учун жанг: ФИДE Синдоров ва Гукеш ўртасидаги беллашув регламентини тасдиқлади

2,5 млн доллар ва шахмат тожи учун жанг: ФИДE Синдоров ва Гукеш ўртасидаги беллашув регламентини тасдиқлади

Халқаро шахмат федерацияси — ФИДE амалдаги Жаҳон чемпиони Гукеш Доммаражу ва даъвогар Жавоҳир Синдоров ўртасидаги шахмат тожи учун кечадиган беллашув регламенти, ўтказилиш жойи, саналари ва мукофот жамғармасини тасдиқлади.

Учрашув Швейцариянинг Женева шаҳридаги Мартин Бодмер жамғармаси музейида 2026-йил 22-ноябрдан 13-декабргача бўлиб ўтади. Шу тариқа шахмат бўйича Жаҳон чемпионати баҳслари 2004-йилдан бери илк бор Швейцарияда ўтказиладиган бўлди.

Мусобақанинг очилиш маросими 22-ноябрь куни бўлиб ўтади. Биринчи классик партия 24-ноябрга белгиланган. Сўнгги классик ўйин 11-декабрь куни ўтказилади. Агар ғолиб ушбу баҳслардан сўнг аниқланмаса, 12-декабрь куни тай-брейк партиялари ўйналади.

Учрашув бошланган вақтда Гукеш Доммаражу ва Жавоҳир Синдоров 20 ёшда бўлади. Шу сабабли бу баҳс шахмат тарихидаги энг ёш иштирокчилар ўртасидаги чемпионлик беллашуви сифатида тарихга киради. Турнирнинг умумий мукофот жамғармаси 2,5 миллион АҚШ долларини ташкил этади.

Жавоҳир Синдоров Ўзбекистон тарихида мутлақ Жаҳон чемпионлиги учун баҳсда иштирок этиш ҳуқуқини қўлга киритган илк шахматчи ҳисобланади.

Жаҳон чемпионати 14 та классик партиядан иборат бўлиб, 7,5 очко жамғарган шахматчи чемпионлик унвонини қўлга киритади. Агар асосий баҳсда ҳисоб тенг келса, ғолиб тай-брейк орқали аниқланади. Турнир ғолиби 1,3 миллион доллар, финалчи эса 1,2 миллион доллар миқдоридаги мукофот пулига эга бўлади.

Манба: www.daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.