UFC. Царукян: «Агар Ҳабиб ва Ислом бўлмаганида, у оддий PFL чемпиони бўларди»

UFC. Царукян: «Агар Ҳабиб ва Ислом бўлмаганида, у оддий PFL чемпиони бўларди»

Арман Царукян Усман Нурмагомедовнинг UFCдаги имкониятларига баҳо берди.

«Ортида Ислом, Ҳабиб ва уларнинг мухлислар базаси турганида, уни олдинга силжитиш осон. Агар улар бўлмаганида, у бошқа барча каби оддий PFL чемпиони бўларди. Унинг номи борлигига Ислом ва Ҳабиб сабаб бўлган.

У ажралиб туради, аммо одамлар PFLни UFCга қараганда камроқ кузатади. Уни кучли рақибларга қарши синаб кўриш керак, PFLда рақобат даражаси бошқача. Шаблий унга қарши кучли рақиб бўлган», — деди Царукян.

Аввалроқ Нурмагомедов PFL билан шартномаси доирасидаги сўнгги жангини ўтказганини маълум қилган эди. Дана Уайт Усманни UFCга жалб қилишдан манфаатдор эканини билдирган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.