Тошкент марказидаги яшил ҳудуд ўрнида пуллик автотурагоҳ барпо этилади

Тошкент марказидаги яшил ҳудуд ўрнида пуллик автотурагоҳ барпо этилади


Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умурзаков Алишер Навоий номидаги Миллий кутубхона ортида жойлашган 1,3 гектар майдондаги яшил ҳудудда пуллик автотурагоҳ қуриш тўғрисидаги қарорни имзолади.

Лойиҳа давлат-хусусий шериклик асосида амалга оширилиб, ер майдони бошланғич нархи 514 миллион сўм билан 10 йил муддатга ижарага бериш учун электрон аукционга чиқарилади. Инвестор ушбу лойиҳага 10 миллиард сўм сармоя киритиши лозим.

Техник шартларга кўра, автотурагоҳ ёнида сквер ташкил этилиши кўзда тутилган, бироқ жамоатчилик ва фаоллар мазкур ҳудуд ҳозирда ҳам тўлиқ яшил зона ҳисобланишини таъкидламоқдалар. Тўпланган даромаднинг 15 фоизи давлатга, 5 фоизи пуллик автотурагоҳлар операторига, қолган қисми эса хусусий инвесторга тегади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.