Ўзбекистон раҳбари бўлиб ўтган сайловларни Россия жамиятининг юқори сиёсий маданияти ва фуқаролик жипслигининг далили деб атади.
Мирзиёев, шунингдек, Ўзбекистон ва Россия ўртасидаги стратегик шериклик жадал ривожланаётганини таъкидлади. Унинг сўзларига кўра, парламентлараро ҳамкорлик қўшма лойиҳа ва дастурларни амалга оширишга хизмат қилади.
Ўзбекистон Президенти икки томонлама муносабатлар бундан буён ҳам ривожланишига ишонч билдирди ва Путинга давлатчилик фаолиятида муваффақиятлар, Россия халқига эса тинчлик ва фаровонлик тилади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.