Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этди

Абдулваҳоб Рашидов Ўзбекистонга Осиё ўйинларидаги илк олтин медални тақдим этди

Ўзбекистон делегацияси Аичи-Нагоя — 2026 ёзги Осиё ўйинларида дастлабки олтин медалини қўлга киритди.

Карате бўйича — 67 кг вазн тоифасида татамига чиққан Абдулваҳоб Рашидов мусобақа давомида барча рақибларини ортда қолдириб, чемпионликка эришди.

Ҳал қилувчи баҳсда ҳамюртимиз мезбон Япония вакили Юго Козакига қарши баҳс олиб борди ва ғалаба қозониб, шоҳсупанинг энг юқори поғонасидан жой олди.

Шу тариқа, Абдулваҳоб Рашидовнинг олтин медали Ўзбекистон делегациясининг Аичи-Нагоя — 2026 Осиё ўйинларидаги биринчи чемпионлик медали бўлди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.