Қашқадарёда тежамкор ва сувсиз деҳқончилик бўйича амалий тренинг ўтказилди

Қашқадарёда тежамкор ва сувсиз деҳқончилик бўйича амалий тренинг ўтказилди

FOLUR-Ўзбекистон лойиҳаси доирасида Қашқадарё вилоятида консервацион деҳқончилик ва ресурстежамкор технологияларни жорий этишга қаратилган семинар ҳамда малака ошириш тадбирлари бўлиб ўтди.

Қарши шаҳридаги Жанубий деҳқончилик илмий-тадқиқот институтида ўтказилган суҳбат ва тренингларда 20 нафар олим ва қишлоқ хўжалиги мутахассислари тупроққа ишлов бермасдан экиш (No-Till), ҳосил қолдиқларини сақлаш ва навбатлаб экиш бўйича ўз билимларини оширдилар.

Шунингдек, Қамаши туманидаги “Жўвли бобо ўғли Бахтиёр” фермер хўжалигининг 40 гектар майдонида No-Till сейалкаси ёрдамида «Нушкент» навли буғдойни тўғридан-тўғри экиш жараёни намойиш этилди. Ушбу усул ерни ҳайдамасдан, намликни сақлаган ҳолда ёнилғи ва меҳнат сарфини сезиларли даражада камайтиришга хизмат қилади.

Мазкур ташаббус Глобал экологик жамғарма (GEF) молиявий кўмагида Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитаси, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ҳамда БМТнинг ФАО ташкилоти ҳамкорлигида амалга оширилмоқда. Экилган 40 гектар майдондаги ҳосилдорлик ва ресурслар тежалиши тўлиқ вегетация даври давомида кузатиб борилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.