Суҳбат аввалида Мирзиёев туркманистонлик ҳамкасбини таваллуд куни билан самимий муборакбод этиб, унга мустаҳкам соғлик, фаровонлик ва давлат фаолиятида муваффақиятлар тилади.
Томонлар Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасидаги дўстлик, яхши қўшничилик ва стратегик шериклик муносабатларини янада ривожлантириш масалаларини муҳокама қилдилар.
Президентлар савдо-иқтисодий ҳамкорликка алоҳида эътибор қаратдилар. Товар айирбошлаш ҳажмининг ўсиши, энергетика, транспорт ва бошқа соҳаларда қўшма лойиҳаларнинг амалга оширилаётгани қайд этилди.
«Шовот — Дашоғуз» қўшма савдо зонасининг самарали фаолиятини таъминлаш муҳимлиги алоҳида таъкидланди.
Шунингдек, давлат раҳбарлари минтақавий кун тартибидаги масалалар юзасидан фикр алмашдилар. Хусусан, Марказий Осиё давлатлари ва Озарбайжон раҳбарларининг навбатдаги Маслаҳат учрашувига, шунингдек, Туркманистонда бўлиб ўтадиган МДҲ саммитига тайёргарлик масалалари муҳокама қилинди.
Суҳбат якунида Шавкат Мирзиёев Туркманистон Президенти ва халқини яқинлашиб келаётган миллий байрам — Мустақиллик куни билан муборакбод этди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.