Аичи-Нагоя — 2026: Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медаль — Собировадан кумуш

Аичи-Нагоя-2026: Ўзбекистон ҳисобига навбатдаги медаль — Собировадан кумуш

Ўзбекистон делегацияси Японияда давом этаётган Аичи-Нагоя — 2026 XX ёзги Осиё ўйинларида навбатдаги медални қўлга киритди.

Аралаш жанг санъатининг анъанавий йўналишида аёллар ўртасида — 60 кг вазн тоифасида иштирок этган Ҳилола Собирова кумуш медаль соҳиби бўлди.

Ҳамюртимиз финал босқичида Сингапур вакили Хун Теога қарши баҳс олиб борди. Ҳал қилувчи тўқнашувда рақибига имкониятни бой берган Собирова мусобақани иккинчи ўринда якунлади.

Шу тариқа, Ҳилола Собирова Осиё ўйинлари вице-чемпионига айланиб, Ўзбекистон делегацияси ҳисобига яна бир кумуш медални қўшиб қўйди.

Манба: Olympic.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.