Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди

Мудофаа вазирига икки янги ўринбосар тайинланди

Ўзбекистон президентининг тегишли қарорларига мувофиқ, Мудофаа вазирлиги тизимида икки янги вазир ўринбосари тайинланди.

Полковник Қаҳрамонжон Зоидов Обиджонович Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг қуролланиш ва қуроллантириш бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. У 2025 йил июлдан ушбу тайинловгача Ҳарбий хавфсизлик ва мудофаа университети Қуруқликдаги қўшинлар институти бошлиғи лавозимида ишлаб келаётганди.

Шунингдек, адлия полковниги Жахонгир Муратов Дилшатович Ўзбекистон Республикаси мудофаа вазирининг комплаенс ва коррупцияга қарши ички назорат бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди. Тайинловга қадар Ўзбекистон ҳарбий прокурорининг биринчи ўринбосари лавозимида фаолият олиб борган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.