Тошкент метросида 56 та янги вагон қатновга қўйилди

Тошкент метросида 56 та янги вагон қатновга қўйилди


Тошкент метрополитени йўловчилари учун яна бир қулайлик яратилди – метро парки 56 та янги вагон, яъни 14 та замонавий поезд таркиби билан бойиди.

2026 йилда харид қилиниши режалаштирилган барча янги поездлар ўқув йили бошланишига қадар олиб келинди. Натижада Тошкент метрополитенининг вагон парки қарийб 70 фоизга янгиланган.

Янги авлод поездлари метрополитеннинг тўртта йўналишида ҳаракатланмоқда. Уларнинг қатновга қўйилиши, айниқса, тиғиз вақтларда йўловчиларнинг поезд кутиш вақтини сезиларли қисқартирган.

Ҳозирда тиғиз вақтларда поездлар Чилонзор йўналишида – 1,5–2 дақиқа, Ўзбекистон йўналишида – 3 дақиқа, Юнусобод йўналишида – 4 дақиқа ҳамда Ер усти ҳалқа йўли йўналишида – 7–8 дақиқа оралиқ билан ҳаракатланмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.