Олиб борилган қутқарув ҳаракатлари давомида 12 нафар ҳарбий хизматчининг ҳалок бўлгани аниқланди, 3 киши қутқариб олинди ва 2 нафарини қидириш ишлари давом этмоқда. Фожиа муносабати билан Қозоғистон Президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 25 сентябрь куни мамлакатда умуммиллий мотам эълон қилди.
Ҳодиса юзасидан Ички ишлар вазирлиги томонидан хизматга совуққонлик билан қараш ва кема юритиш қоидаларини бузиш моддалари бўйича жиноят иши қўзғатилди, суриштирув ҳамда экспертиза ишлари олиб борилмоқда. Ҳалок бўлганларнинг оилаларига давлат томонидан моддий ва ижтимоий ёрдам кўрсатилиши маълум қилинган. 22 сентябрдан бошланган машғулотларда 500 дан ортиқ ҳарбий хизматчи ҳамда Қозоғистон Қуролли кучларининг кўплаб жанговар текникалари иштирок этаётган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.