«Мен албатта бу таклифни эски дўстимга билдираман ва у рози бўладими-йўқми, кўрамиз. Ҳозирги мақомини ҳисобга олсак, эҳтимол, йўқ — ахир у АҚШ президенти», — дея Фьюрининг сўзларини BBC келтирмоқда.
Жошуа профессионал даражада 2013 йилдан буён иштирок этиб келмоқда. Унинг рекордида 30 та ғалаба бор, уларнинг 27 тасида у жангни муддатидан олдин якунлаган, шунингдек, 4 та мағлубияти мавжуд.
Тайсон Фьюри 37 ёшда. Британиялик боксчининг профессионал рекордида 35 та ғалаба бор, уларнинг 25 таси нокаут билан қўлга киритилган. Шунингдек, унинг ҳисобида 2 та мағлубият ва 1 та дуранг бор.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.