Диёра Келдиёрова узоқ муддатли танаффусдан сўнг халқаро турнирда чемпион бўлди

Диёра Келдиёрова узоқ муддатли танаффусдан сўнг халқаро турнирда чемпион бўлди

17 октябрь куни дзюдо бўйича Ўзбекистон терма жамоаси аъзоси, Олимпиада ва Осиё чемпиони, Осиё ўйинлари ғолиби, Жаҳон чемпионати совриндори Диёра Келдиёрова ( — 52 кг) Қозоғистоннинг Ақтау шаҳрида ўтказилаётган халқаро турнирда олтин медални қўлга киритди.

Икки ярим йиллик танаффусдан сўнг татамига қайтган Келдиёрова финал баҳсида озарбайжонлик Фарида Мирзаевани муддатидан олдин мағлуб этиб, мусобақа ғолибига айланди.

Ўзбекистонлик дзюдочи турнир давомида ўзи иштирок этган барча беллашувларда рақибларини иппон баҳоси билан мағлуб этди. Ушбу ғалаба Келдиёровага жаҳон рейтинги учун 100 очко тақдим этди.

Маълумот учун, Диёра Келдиёрова 2024 йил 28 июль куни Париж Олимпиадасида аёллар ўртасида — 52 кг вазн тоифасида олтин медални қўлга киритган. Олимпия ўйинларидаги ғалабасидан кейин фарзандли бўлгани сабабли спортчи мусобақаларда танаффус қилган ва шу вақт ичида бир қатор йирик турнирларни ўтказиб юборган.

Манба: daryo.uz

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.