Ўзбекистонлик икки шахматчи жаҳон чемпионатида олтин ва кумуш медалларни қўлга киритди
Бирлашган Араб Амирликларининг Ал-Айн шаҳрида 20 ёшгача бўлган шахматчилар ўртасида рапид йўналиши бўйича жаҳон чемпионати якунланди.
Мусобақада Ўзбекистон вакиллари битта олтин ва битта кумуш медални қўлга киритди.
Очиқ турнирда ҳамюртимиз Ҳумоюн Бегмуротов 7,5 очко жамғариб, биринчи ўринни эгаллади ва жаҳон чемпиони бўлди.
Қизлар ўртасидаги баҳсларда эса Умида Омонова 6,5 очко билан кумуш медалга сазовор бўлди. Худди шунча очко тўплаган Афруза Ҳамдамова бешинчи поғонадан жой олди.
Ўзбекистон шахматчиларининг натижалари:
Очиқ турнир:
Ҳумоюн Бегмуротов — 7,5 очко, 1-ўрин (олтин медаль);
Муҳаммадзоҳид Суяров — 5 очко;
Музаффаржон Абдурасулов — 4,5 очко;
Усмонхон Тоҳиржонов — 4 очко.
Қизлар ўртасида:
Умида Омонова — 6,5 очко, 2-ўрин (кумуш медаль);
Афруза Ҳамдамова — 6,5 очко, 5-ўрин;
Нилуфархон Имомқўзиева — 5 очко.
Энди ўзбекистонлик шахматчилар блиц йўналишидаги жаҳон чемпионатида иштирок этади. Мазкур баҳслар 5–6 ноябрь кунлари Ал-Айн шаҳрида ўтказилади.