Бухорода 2027-йилда 211 та кўп квартирали уй марказий иситиш тизимига уланади

Бухорода 2027-йилда 211 та кўп квартирали уй марказий иситиш тизимига уланади


Бош вазир ўринбосари Очилбой Раматов бошчилигидаги мутасаддилар, вазирлик ва идоралар раҳбарлари Бухоро вилоятида ОАВ вакилларига амалга оширилган ишлар ва келгуси режалар ҳақида ахборот берди.

Иссиқлик таъминоти бўйича тақдим этилган режаларга кўра, 2027 йилда Янги Ўзбекистон массивларидаги 111 та, «Bukhara city» ҳудудидаги 60 та ва «Башкент» массивидаги 40 та уй марказлашган иситиш тизимига уланади.

Бухоро шаҳридаги «РК-марказ» қозонхонасини тригенерация технологияси асосида модернизация қилиш ҳам режалаштирилган. Саудия Арабистонининг Saudi Tabreed компанияси билан 9,07 миллион долларлик станция барпо этиш бўйича келишувга эришилган.

Станция бир вақтда электр ва иссиқлик энергияси ишлаб чиқариш ҳамда совитиш хизматини кўрсатиш имконига эга бўлади. Унга бешта йирик мажмуани улаш кўзда тутилган.

Лойиҳа ҳисобига йилига 1,3 миллион куб метр табиий газ ва 300 минг кВт·соат электр энергиясини тежаш, карбонат ангидрид чиқиндиларини 3 минг тоннага камайтириш кутилмоқда.

Мавжуд иссиқлик таъминоти объектларининг техник ҳолатини яхшилаш учун эса 3,3 миллиард сўм йўналтирилади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.