Ўзбекистон ТИВ раҳбари Даниянинг янги элчисини қабул қилди

Ўзбекистон ТИВ раҳбари Даниянинг янги элчисини қабул қилди


Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Даниянинг янги элчиси Ларс Туесеннинг ишонч ёрлиқларини қабул қилди.

Учрашув давомида томонлар сиёсий ва иқтисодий ҳамкорликни кенгайтириш истиқболлари, инвестицияларни жалб қилиш, савдо алоқаларини ривожлантириш ва қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалаларини муҳокама қилди.

Бахтиёр Саидов Ўзбекистон Данияни Европадаги истиқболли ҳамкор сифатида кўришини таъкидлади. Дания ташқи ишлар вазири Ларс Лекке Расмуссеннинг 2026 йил октябрь ойида Тошкентга ташрифи икки томонлама муносабатларни янада ривожлантиришда муҳим аҳамият касб этгани алоҳида қайд этилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.