Уй шароитида тайёрланган консерва маҳсулотлари – ботулизм билан заҳарланишнинг асосий омили

Уй шароитида тайёрланган сабзавотли консервалар ботулизмга сабаб бўлиши мумкин. Бу ҳақда Озиқ-овқат маҳсулотлари хавфсизлиги қўмитаси бош мутахассиси, тиббиёт фанлари номзоди Абдураҳмон Исмоилов огоҳлантирди.

Мутахассиснинг таъкидлашича, банка ва сабзавотларни яхшилаб ювишнинг ўзи маҳсулот хавфсизлигини кафолатламайди. Тупроқда учрайдиган ботулизм қўзғатувчиси споралари маҳсулотга тушиши мумкин.

Бу споралар иссиқликка чидамли бўлиб, оддий қайнатишда ҳам сақланиб қолиши мумкин. Етарлича ишлов берилмаган консервада кислородсиз муҳит ва бошқа қулай шароитлар юзага келса, бактериялар кўпайиб, хавфли заҳар ҳосил қилади.

Ботулизм асаб тизимини зарарлаб, нафас олиш мушаклари фалажи ва ҳаёт учун хавфли асоратларга олиб келиши мумкин. Шу боис мутахассис уй шароитида консерва тайёрлаш билан боғлиқ хавфларга жиддий ёндашишга чақирди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.