Лойиҳани амалга ошириш учун 9 миллион евро миқдорида грант маблағлари ажратилиши кўзда тутилган бўлиб, ушбу маблағлар рекультивация ишларини бажариш, шунингдек, лойиҳани техник ва консалтинг жиҳатдан қўллаб-қувватлашга йўналтирилди.
Лойиҳа доирасида радиациявий ва экологик хавфларни камайтириш, аҳоли хавфсизлигини таъминлаш ҳамда зарар кўрган ҳудудларни тиклашга қаратилган комплекс ишлар амалга оширилди:
Маълумот учун: Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2026 йил 3 августдаги «Хавфли чиқиндиларни бошқариш самарадорлигини ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарорига мувофиқ, Чиқиндиларни бошқариш ва циркуляр иқтисодиётни ривожлантириш агентлиги уран мероси объектларини узоқ муддатли бошқариш бўйича миллий оператор этиб белгиланган. Шу билан бирга, мамлакатда Тошкент вилоятидаги Красногорск ва Наманган вилоятидаги Чоркесар 1 каби экологик реабилитацияга муҳтож бошқа уран мероси объектлари ҳам мавжуд бўлиб, уларни тиклаш қўшимча молиявий ресурслар, замонавий технологиялар ва халқаро ҳамкорликни кенгайтиришни талаб этади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.