Тошкент метрополитенига навбатларни қисқартириш учун 180 та вагон қўшилади

Тошкент метрополитенига навбатларни қисқартириш учун 180 та вагон қўшилади


Келгуси икки йил давомида пойтахт метрополитени 28 та янги беш вагонли поезд билан таъминланади. Бундан ташқари, амалдаги яна 40 та поезд таркиби тўртта вагондан бешта вагонгача узайтирилади. Шу тариқа, вагонлар сони 180 тага кўпаяди.

Ҳозирда Тошкентдаги йўловчи ташишнинг 46 фоизи метро ҳиссасига тўғри келади. Кунлик йўловчилар оқими 25 фоизга ошган, йил охирига келиб эса бир кунда 1,3 млн кишига етиши мумкин.

Янги вагонлар поездлардаги тиғизлик ва бекатлардаги навбатларни камайтириши кутилмоқда.

Вагонларни етказиб беришнинг аниқ муддатлари ҳозирча маълум қилинмаган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.