Ўзбекистондаги 42 минг километр йўл ҳолати сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинади

Ўзбекистондаги 42 минг километр йўл ҳолати сунъий интеллект ёрдамида назорат қилинади


27 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев Автомобиль йўллари қўмитасининг илмий-амалий марказига ташриф буюрди. Бу ерда йўлларнинг ҳолати, транспорт ҳаракати, об-ҳаво ва таъмирлаш ишлари ҳақидаги маълумотларни жамлайдиган Вазиятлар маркази ташкил этилган.

Тизим қуйидаги имкониятларга эга:

  • 42,4 минг километр йўл ҳолатини баҳолаш;
  • йўл қопламасини сунъий интеллект ёрдамида таҳлил қилиш;
  • транспорт воситаларини автоматик тарзда тортиш;
  • йўл техникасини GPS орқали кузатиш;
  • пулли йўллардаги тўловларни назорат қилиш.

Айни пайтда тўққиз нафар оператор Қамчиқ довони орқали ўтувчи А — 373 трассасининг 100 километрлик қисмини сутка давомида узлуксиз кузатиб бормоқда.

Бундан ташқари, мажмуада йўл қурилиши материаллари сифатини текшириш лабораториялари ва муҳандисларни ўқитиш учун махсус полигон ҳам очилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.