1 декабрдан ҳайдовчиларнинг қоидабузарлиги учун жарима баллари бериш тизими ишга тушди. ИИВ ЖХД ЙҲХББ бошлиғи UzNews.uz’га мазкур тизим юзасидан тушунтириш берди.
ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати томонидан уюштирилган пресс-турда ИИВ ЖХД ЙҲХББ бошлиғи Саидов Олим Чориқулович мазкур тизим юзасидан маълумот берди.
“Жарима балларини қўллаш тизими халқаро тажрибада кенг фойдаланилаётган, ҳозирги вақтда ишлаб турган тизимлардан бири ҳисобланади. Мазкур тизим 1 декабрдан тест режимида ишга тушди. Лекин, айрим техник камчиликлар сабабли тўлақонли ишга туширмаяпмиз. Чунки бу халқга ноқулайлик яратиш керак эмас. Ҳар бир қоидабузарлик бўйича адолатли қарор қабул қилиниши керак. Барча камчиликлар бартараф этилгач, тизим тўлақонли ишга тушади ва балларни ҳисоблаш бошланади”, - дейди Олим Саидов.
Унинг қайд этишича, агар ҳайдовчининг жарима баллари 12 баллдан ошиб кетса, у ҳолда бу ҳайдовчи ҳайдовчилик гувоҳномасидан 3 йилга маҳрум қилинади.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.