Шахиня Королева номи билан танилган блогерга суд-психиатрия экспертизаси тайинланган.
Ўтказилган текширув жараёнида олинган экспертиза хулосасига кўра, Ш.С. томонидан А.Г.га нисбатан айтилган аудиоёзувларда ҳақоратли сўзлар мавжудлиги аниқланган.
Ш.С.нинг ҳаракатларида ЖКнинг 139-моддаси 2-қисми ва 140-моддаси 2-қисмида назарда тутилган жиноят аломатлари мавжудлиги сабабли гумон қилинувчи сифатида терговга жалб қилинган.
Жиноят иши доирасида Ш.С.нинг руҳий ҳолатини текшириш мақсадида унга нисбатан суд-психиатрик экспертиза тайинланган. Суд ажримига асосан гумон қилинувчи Ш.С. тиббий муассасага жойлаштирилган. Тергов жараёнида барча процессуал талабларга тўлиқ риоя этилиб, Ш.С.нинг адвокати тергов жараёнида иштирок этиши учун ҳеч қандай монеликлар йўқлигини маълум қиламиз. Ҳозирда тергов ҳаракатлари давом этмоқда, дейилади Тошкент шаҳар ИИББ хабарида.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.