Видеорегистратор жамоат транспорти йўлакларидан фойдаланган ва бекатларга қоидага зид равишда қолдириб кетилган автомобилларни аниқлайди.
"Автомобилларнинг йўл ёқаларига тартибсиз қолдириб кетиш ҳолатлари жуда кўп. Бунинг олдини олиш мақсадида жамоат транспортларига видеорегистраторлар ўрнатиш режалаштирилган. Ҳозирги кунда бу бўйича тадбиркорлар билан музокаралар олиб борилмоқда. Тез кунларда ҳар бир автобусни видеорегистратор билан жиҳозлаб, йўл ҳаракати қоидаларини инсон омилини чеклаган ҳолда қоидабузарларга нисбатан жазо чораларини қўллаш йўлга қўйилади”, — деди Тошкентбоев.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.