Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди

Бир йилдан буён ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди. Музаффарбек Мадраҳимов ва Раҳматулла Нуримбетов вазирга ўринбосарлик қилади.

Президентнинг 29 декабрдаги тегишли қарорларига мувофиқ ташқи ишлар вазирининг янги ўринбосарлари тайинланди. Бу ҳақда Ўзбекистон ТИВ ахборот хизмати хабар бермоқда.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
Баҳромжон Аълоев. Фото: ТИВ

2022 йил ноябридан бери ташқи ишлар вазири ўринбосари бўлиб келган Баҳромжон Жўрабоевич Аълоев энди вазирнинг биринчи ўринбосари сифатида ишлайди.

«Газета.uz»да реклама

Аълоев олдин Ўзбекистоннинг Кувайтдаги муваққат ишлар вакили маслаҳатчиси лавозимида ҳам ишлаган. Дипломат 2008−2012 йилларда Ўзбекистоннинг Франциядаги элчихонасини бошқарган, Ташқи ишлар вазирлигининг МДҲ давлатлари ва Россия билан ҳамкорлик бошқармаси бошлиғи лавозимида ҳам фаолият кўрсатган.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
Музаффарбек Мадраҳимов.

Музаффарбек Анварбекович Мадраҳимов ТИВ раҳбарининг ўринбосари бўлди. У ушбу лавозимга тайинлангунга қадар Ташқи ишлар вазирлигининг Америка (2018 йилдан), Европа мамлакатлари ва Европа Иттифоқи институтлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбарлик қилган.

Ташқи ишлар вазирига ўринбосарлар тайинланди
Раҳматулла Нуримбетов.

Шунингдек, Раҳматулла Ибрагимович Нуримбетов ҳам вазирга ўринбосар этиб тайинланди. Нуримбетов бунгача ТИВнинг МДҲ мамлакатлари билан ҳамкорлик департаментига раҳбар бўлган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.