Иқлимнинг ўзгариши бу йил қайси озиқ-овқат маҳсулотларига таъсир кўрсатиши мумкин?

Иқлим ўзгариши – бугунги кунда барчани ташвишга солаётган жаҳоннинг глобал муаммоси бўляпти ва бу Ўзбекистонда етиштириладиган озиқ-овқат маҳсулотларига қай даражада таъсир қилиши мумкинлиги мамлакатимиз аҳолиси учун ҳам қизиқ. Сабаби, иқлим муаммолари кўп ҳолларда озиқ-овқат маҳсулотларини етиштириш ва уларнинг бозордаги нархларига ҳам тасир кўрсатади.Мутахассислар иқлимнинг ўзгариши бу йилги Ўзбекистонда етиштирилаётган қайси озиқ-овқат маҳсулотларига таъсир кўрсатиши ва бу борада кўрилаётган чоралар ҳақида маълум қилишди.

Бир ойда давлат харидларига оид жами 25 млрд сўмлик қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

2023 йилнинг биргина феврал ойида киритилган тақдимнома ва сўровномалар натижасида 12 та давлат хариди бекор қилинган ҳамда 7 та маъмурий иш қўзғатилган. Жумладан, Тошкент вилояти Болалар кўп тармоқли тиббиёт маркази буюртмачилигидаги 796 млн сўмга тиббий асбоб ускуналар сотиб олиш бўйича ўтказилган давлат харидида аффилланганлик ҳолатларига баҳо берилмагани маълум бўлган.

1 апрелдан тадбиркорларга 130 млн $ банклар иштирокисиз, тўғридан-тўғри ажратилади

Бу ҳақда президент йиғилишида маълум бўлди. – Бунда банк устамаси бўлмайди ва тадбиркор бозорга қараганда анча арзон кредит олиш имконига эга бўлади.

Бир йил давомида Тошкентда ижарага бериладиган уй-жойлар деярли 20 фоизга қимматлашган

Февраль ойида Тошкент шаҳрида уй-жой ижарасининг ўртача нархи 1 кв.м учун 9,86 долларни ташкил қилди. Бу январь ойига нисбатан 2,3 фоизга кам.

Ўзбекистонда иккита янги банк очилади

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки бошқаруви Тошкент шаҳрида “АПЕХ БАНК” АЖ ва “ҲАЁТ БАНК” АЖга банк фаолиятини амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лисензия берди. Бу ҳақда Марказий банк хабар бермоқда.

Ўзбекистонда олтиннинг тасдиқланган захиралари 6,4 минг тоннани ташкил этади

Сўнгги 6 йилда ишлов бериш саноатида металлургия саноатининг жисмоний ҳажми улуши 11 фоиздан 24 фоизга ошгани алоҳида эътиборга молик. 2022 йилнинг 11 ойи давомида ишлаб чиқариш ҳажми 97,8 триллион сўмни ташкил этди.

Ўзбекистонда охирги 5 йилда чорвачилик ва деҳқончилик маҳсулотлари деярли икки бараварга кўпайган

-2018-йилда Ўзбекистонда деҳқончилик маҳсулотлари 89 триллион, чорвачилик — 98 триллион сўмни ташкил этган. Ҳозирда бу кўрсаткич 2 бараварга кўпайиб деҳқончилик 167 триллион, чорвачилик эса — 179 триллион сўмлик маҳсулот ишлаб чиқаряпди.

Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилаш учун 3,5 трлн сўм маблағ ажратилади

Қарор билан 2023 йилда Тошкент шаҳри электр таъминотини яхшилашга қаратилган 35–110 кВ кучланишли электр тармоқларини ривожлантириш лойиҳаси тасдиқланди

2023 йил январь-февраль ойида 136,5 млн долларлик электротехника маҳсулотлари экспорт қилинди

2023 йил январь-февраль ойларида электротехника саноати корхоналари томонидан умумий қиймати 136,5 млн доллардан ортиқ 114 турдаги маҳсулот 40 та мамлакатга экспорт қилинди деб хабар бермоқда Халқ сўзи. Шундан, кабель сим маҳсулотлари 89,0 млн доллар (ўсиш 135 фоиз), маиший техника маҳсулотлари 36,4 млн доллар (ўсиш 168 фоиз), кучланиш қурилмалари экспорти 11,1 млн доллар (ўсиш 132 фоиз) ташкил этади.“GSP+” имтиёзларидан фойдаланган ҳолда Европа мамлакатларига (9,7 млн.долл) ҳам электротехника маҳсулотлари экспорт қилинган.

Ўзбекистоннинг топ-10 солиқ тўловчиси эълон қилинди. Бюджет даромадларининг учдан бир қисми уларга боғлиқ

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги 2023 йилнинг 10 та энг йирик солиқ тўловчиси номини эълон қилди. Улар бюджетнинг учдан бир қисмини таъминлайди.

Энди давлат ходимларига банк ишламайдиган кунлари ҳам ойлик тўланади.

Иқтисодиёт ва Молия вазирлигининг ғазна ҳисоб рақамлари Марказий банк тезкор тўлов тизимига интеграциялаштирилади. Натижада тўловларни 24/7 режимида амалга ошириш мумкин бўлади.

198 та эҳтиёжманд оилаларнинг коммунал хизматлардан қарздорлиги тўлаб берилди

Бугун Ўзбекистон истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш жамиятлари федерацияси томонидан 15-март — “Бутунжаҳон истеъмолчилар ҳуқуқлари куни” муносабати билан «Инсонга эътибор — оила ва жамият ривожи пойдевори» шиори остида хайрия аксияси ўтказилди. Лойиҳанинг асосий мақсади ижтимоий ҳимояга муҳтож (ногиронлар, боқувчисини йўқотганлар, якка-ёлғиз) оилаларнинг коммунал тўловлардан юзага келган қарздорликларини тўлаб бериш ҳамда аҳоли вакилларига экологик тоза энергия ресурсларидан барқарор ва самарали фойдаланишни тарғиб қилишдан иборат.

Малайзиянинг собиқ раҳбари 1МДБ схемаси учун 10 йил олади

Голдман Сачс компаниясининг Малайзиядаги собиқ раҳбари йирик молиявий коррупция схемасидаги роли учун AҚШ қамоқхонасига юборилади. AҚШ судяси Рожер Нгни ўтган йили мамлакатнинг 1МДБ суверен жамғармасидан миллиардлаб долларларни талон-тарож қилишда айбдор деб топиб, 10 йилга ҳукм қилди.Бу жанжал Голдманга катта миқдорда жарима солинишига олиб келди ва Малайзия сиёсатини ларзага солди.

«Кинг Лонг” компанияси Ўзбекистонга 200 дона катта сиғимли автобусларни етказиб беради

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2023-йил 16-февралдаги «Жамоат транспорти тизимини ислоҳ қилиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги ПҚ-59-сон қарорига асосан Тошкент шаҳри жамоат транспорти учун 200 дона 18 метрли ва 500 дона 12 метрли табиий газда ишлайдиган автобуслар ҳамда 300 дона 12 метрли электробуслар харид қилиш белгиланган. Хитойнинг “Хиамен Кинг Лонг Унитед Аутомотиве Индустрй Cо., Лтд” компанияси ва “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ ўртасида тузилган шартномага асосан 200 дона «Кинг Лонг” русумли ўта катта сиғимли автобусларни ишлаб чиқариш жадал давом этмоқда.

Ўзбекистонликлар бензин учун Марказий Осиёда энг кўп пул тўлайдилар – Global Prices

Global Prices маълумотларига кўра, ўзбекистонликлар ҳар литр бензин учун ўртача 0,982 доллар тўлайди. Бу Марказий Осиёдаги энг юқори нарх ҳисобланади.

Бизда ва дунёда ўртача ойликка қанча нон олса бўлади?

Бугунги кунда юртимизда ноннинг нархи энг арзони 2800 сўм ($0,24) бўлса энг қиммати 30 минг сўм ($2,65) гача боради ва ўртача ойлик маош ($286,31)га ўртача 1 193 та нон берар экан. Бошқа давлатларда:— АҚШ:• Нон нархи $2,71;• Ўртача ойлик $4 300 (1 586 та нон).

Ўзбекистон асосан қайси давлатлардан енгил автомобиль импорт қилган?

Енгил автомобиллар импорти ўтган йилнинг мос даври билан солиштирилганда 847 тага камайган деб ёзмоқда Sputnik. 2023 йилнинг январь ойида Ўзбекистон 13 та хорижий давлатлардан енгил автомобиллар импорт қилган.

TBC банк Payme тўлов тизимини бутунлай сотиб олмоқчи!

TBC банк Payme тўлов тизимининг қолган 49% улушини ҳам сотиб олишни режалаштираётганлигини маълум қилди Маълумот учун, TBC банк Payme нинг 51% улушини 2019 йилда 5.5 млн.долларга сотиб олган. Агар, банк тўлов тизимини сотиб олса, ягона брендга ўтказилмаслиги, аммо, банк билан тўлов тизимининг хизматлари бирлаштирилишинм маълум қилди.Бу дегани, Payme да TBC банк хизматлари пайдо бўлади ва TBC банк иловасида ҳам Payme нинг хизматлари жорий этилади.

Франция компанияси «Чимён» оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, қуриш, жиҳозларни етказиб бериш, бўйича танлов ғолиблигини қўлга киритди

«Белдерсой – Чимён – Нанай» халқаро умуммавсумий курортини қуриш ва ундан фойдаланиш бўйича лойиҳа офиси» давлат унитар корхонаси томонидан эълон қилинган Франция ғазначилиги иштирокидаги «Чимён туристик зонасини қуриш» лойиҳаси доирасида «Чимён» умуммавсумий оромгоҳи объектларини лойиҳалаш, тадқиқ қилиш, қуриш, жиҳозлар етказиб бериш, ўрнатиш ва созлаш-ишга тушириш ишларини олиб бориш юзасидан 1-, 6- сонли лотлар бўйича очиқ танлов якунланди Чимёндаги лойиҳани амалга ошириш натижасида мамлакатимиз аҳолисига ҳам, хорижлик меҳмонларга ҳам очиқ ҳавода ҳордиқ чиқаришнинг ҳар хил турларини таклиф этадиган халқаро даражадаги умуммавсум мажмуаси ташкил этилади. Ушбу йирик ташаббусдан кўзланган мақсад халқаро миқёсдаги умуммавсумий курорт, сайёҳлик жойлари ва турли кўнгилочар аттракционлар ҳамда осма ёлларга эга янги туристик мажмуаларни қуриш орқали ҳудуднинг инвестиция жозибадорлигини ошириш, Тошкент вилоятининг туризм инфратузилмасини ривожлантириш, мамлакатимизнинг тоғли ҳудудларида оммавий спортни рағбатлантириш учун шарт-шароитлар яратиш ва янги иш ўринлари ташкил қилишдир.

Ўзбекистонда реал ишлаб чиқариш соҳасини ривожлантириш учун қандай солиқ ислоҳоти зарур?

Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев ялпи ички маҳсулотни ошириш бўйича улкан вазифани қўйди.Иқтисодий ислоҳотлар жадал олиб борилмоқда. Иқтисодиётнинг турли тармоқлари ривожланмоқда.

Қайси ҳудудда кўп гўшт етиштирилди?

Дастлабки маълумотларга кўра, 2022-йилнинг январ-декабр ойларида республика бўйича жами 2 726,0 минг тонна гўшт (тирик вазнда) етиштирилди, ушбу кўрсаткич 2021-йилнинг мос даврига нисбатан 103,4 % ни ташкил этди. Гўшт етиштириш умумий ҳажмининг энг юқори улуши Қашқадарё вилояти (11,6 %) ҳиссасига тўғри келди.

Қиймати 10,7 млн. АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилинган

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда Ўзбекистон 21 та хорижий давлатларга қиймати 10,7 млн АҚШ долларига тенг бўлган қалампир экспорт қилган. Экспорт ҳажми 2021 йил билан солиштирилганда 7,5 минг тоннага камайган.

Қайси ҳудудда энг кўп узум етиштирилган?

Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, 2022 йилда республикамизда қарийб 1,8 млн. тонна узум етиштирилган.Узум етиштириш 2021 йил билан солиштирилганда 3,9 фоизга ошган.

Билл Гейтс Heineken пиво компаниясининг улушини сотиб олади

Миллиардер хайриячи ва Microsoft  асосчиси Билл Гейтс Голландиянинг пиво ишлаб чиқарувчи гиганти Heineken Holding NV (HEIO.AS)нинг 3,76 фоиз улушини сотиб олди, дея хабар беради Реутерс 22 феврал куни.Голландиянинг молиявий бозорлар бошқармаси (АФМ) баёнотида айтилишича, акциялар 17 февралда сотиб олинган.

MacCoffee-нинг шахсий фаолияти

Қозоғистон расмийлари Олмаота вилояти ҳудудида MacCoffee заводининг очилишини истисно қилмасликларини айтишди. Бу ҳақда Сингапурга иш ташрифи чоғида Озиқ — овқат Империяси бош ижрочи директори Ванг Чу Танг билан учрашув бўлиб ўтди.

«Титаник»ни қурган компания ўз фаолиятини қайта давом эттиради

1912 йилда «Титаник» қурилган Белфастдаги «Harland and Wolff» кемасозлик заводи ўз ишини тиклайди, деб ёзади Financial Times. Уч йил аввал британиялик тадбиркор Жон Вуд кемасозлик заводини олти миллион фунт стерлингга (7,3 миллион доллар) сотиб олган эди.

Россия автосалонларида Ўзбекистонда ишлаб чиқарилган Chevrolet бренди остидаги машиналар нархлари маълум қилинди!

Chevrolet Spark, Nexia va Cobalt 2020-йил 15-июндан General Motors билан тузилган келишув доирасида Россияда Чевролет русумли оммавий автомобил сегменти сотувини бошлади. Бу ҳақда компания томонидан маълум қилинди.

Рақамли фунт бу ўн йил ичида Ғазначилик

Ғазначилик ва Aнглия Банкига кўра, давлат томонидан қўллаб-қувватланадиган рақамли фунт шу ўн йил охирида ишга туширилиши мумкинлигини айтди. Иккала муассаса ҳам аҳолининг рақамли асрда фойдаланиш осон бўлган хавфсиз пулга эга бўлишини таъминлашни хоҳлайди.Канслер Жереми Хантнинг айтишича, марказий банк рақамли валютаси (CБДC) тўлашнинг янги «ишончли ва қулай» усули бўлиши мумкин.

Юртимиз маҳсулотларининг Беларусга экспорти икки карра ошди

Ўзбекистон Республикаси инвестициялар, саноат ва савдо вазири Лазиз Қудратов Беларусь Республикасининг мамлакатимиздаги Фавқулодда ва мухтор элчиси Леонид Маринични қабул қилди.Учрашувда Ўзбекистон- Беларусь савдо-иқтисодий, инвестициявий ва саноат ҳамкорлигининг бугунги ҳолати ва алоқаларни янада кенгайтириш истиқболи муҳокама қилинди.

Ўзбекистондаги тижорат банклари ўтган йилда 10 триллион сўм соф фойда олган

Марказий банк матбуот хизматининг маълум қилишича, 2022 йилда банклар томонидан аҳолига 65,3 триллион сўм миқдорида ёки 2021 йилга нисбатан 45 фоиз ортиқ кредитлар ажратилган. Ушбу кредитлар таркибида автокредитлар 10,9 триллион сўмга, ипотека кредитлари 10,6 триллион сўмга ва микроқарзлар 6,2 триллион сўмга ўсган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.