Иқтисодий тадқиқотлар ва ислоҳотлар маркази (Марказ) экспертлари Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг тадбиркорлар билан учрашувда сўзлаган нутқининг лингвистик контент-таҳлилини ўтказдилар. Тасвирий ифодаловчи сўзлардан фойдаланиб, таҳлилчилар давлат раҳбари нимага кўпроқ эътибор қаратаётганини аниқлашди.
Тадқиқот натижалари бизнеснинг кейинги ўсиш имкониятлари кўп жиҳатдан ишлаб чиқариш ва бошқарувга технологияларни жорий этишга боғлиқ эканини кўрсатмоқда. Тошкент, 2026 йил 18 август.
2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда юридик ва жисмоний шахсларнинг хорижий валютага бўлган жами талаби 38,2 миллиард долларни ташкил этди. Марказий банк маълумотларига кўра, бу кўрсаткич 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 17,7 фоизга юқори.
Ўзбекистонда аукцион орқали ер харид қилган тадбиркорларнинг қурилишни бошлаш жараёни соддалаштирилади. Энди ер участкалари зарур рухсат ва лойиҳа ҳужжатлари билан «тайёр пакет» шаклида савдога чиқарилади.
Ўзбекистонда давлат активларини тадбиркорларга сотиш шартлари енгиллаштирилади. Харид учун талаб этиладиган аванс миқдори 30 фоиздан 15 фоизга камайтирилади.
Экология ва иқлим ўзгариши миллий қўмитасининг ишчи гуруҳи Тошкент иссиқлик электр станциясининг куз-қиш мавсумига тайёргарлик ҳолатини ўрганди. Ўрганиш давомида станциянинг асосий ускуналари техник ҳолати, иситиш мавсумида барқарор ва хавфсиз ишлашини таъминлаш чоралари кўриб чиқилди.
Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев Қорақалпоғистон, вилоятлар ва Тошкент шаҳрида фаолият юритаётган 100 дан ортиқ тадбиркорни «Фаол тадбиркор» кўкрак нишони билан тақдирлади. Давлат раҳбари тегишли қарорни 13 август куни имзолади.
2026 йил январь–июль ойларида Ўзбекистонда 210 837 дона автомобиль сотилди. Бу ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 7 940 донага ёки 3,6 фоизга кам.
Ўзбекистон ва Беларусь ўртасида тўғридан-тўғри юк поездлари қатнови кенгаймоқда. Беларуснинг Орша-Восточная станциясидан йўлга чиққан иккинчи «Беларусь карвони» юк поезди 7 суткада Ўзбекистоннинг Чуқурсой станциясига етиб келди.
Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, иқтисодиёт ва ижтимоий соҳани ривожлантириш учун 2026 йил январь–июнь ойларида барча молиялаштириш манбалари ҳисобидан 338,9 трлн сўм асосий капиталга инвестициялар ўзлаштирилган. Шундан хорижий инвестициялар ва кредитларнинг улуши 69,5 фоизни ташкил этган.
2026 йил 10 август Etihad Airways Абу-Даби ва Тошкент ўртасида ҳар кунлик тўғридан-тўғри авиақатновларни йўлга қўйди. Янги йўналиш Ўзбекистонни Абу-Даби орқали Etihad’нинг кенг глобал тармоғи, жумладан, Шимолий Америка, Европа, Форс кўрфази мамлакатлари ва Левант билан боғлайди.
Сўнгги ойларда доллар курси Ўзбекистонда энг кўп муҳокама қилинаётган иқтисодий мавзулардан бири бўлиб қолмоқда. Халқаро молия ташкилотлари мамлакат иқтисодиёти юқори суръатларда ўсишда давом этаётганини қайд этмоқда.
Олтой Республикаси Ўзбекистонга наслдор қорамол етказиб берувчи асосий ҳудудлардан бири сифатидаги мавқеини мустаҳкамламоқда. 2025 йил ва 2026 йилнинг дастлабки ойларида Ўзбекистонга қарийб 30 минг бош қорамол олиб келинган.
2026 йил 5 август куни Тошкент шаҳридаги Чуқурсой темир йўл станциясида Беларусдан Ўзбекистонга биринчи марта йўлга қўйилган тўғридан-тўғри «Славян карвони» маршрут юк поездини кутиб олиш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда «Ўзбекистон темир йўллари» АЖ, «Темирйўлинфратузилма» АЖ, «Тошкент минтақавий темир йўл узели» филиали раҳбарияти, Беларусь Республикасининг Ўзбекистондаги элчихонаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Уфа шаҳрида «Бошқирдистон — Ўзбекистон: ҳамкорликни янада кенгайтириш» бизнес-форуми ўз ишини бошлади. Тадбирда икки мамлакат ишбилармон доиралари вакиллари иштирок этмоқда.
Ўзбекистонда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси сифатида фаолият юритган «Тошкент Инвестиция Мажмуи» МЧЖнинг лицензияси бекор қилинди. Маълум қилинишича, қарор «Лицензиялаш, рухсат бериш ва хабардор қилиш тартиб-таомиллари тўғрисида»ги Қонуннинг 33-моддаси ҳамда қимматли қоғозлар бозорида инвестиция воситачиси ва инвестиция активларини ишончли бошқарувчи фаолиятини лицензиялаш тартиби тўғрисидаги низомнинг 49-бандига мувофиқ қабул қилинган.
Иккиламчи бозорга енгил автомобиллар бўйича жами савдоларнинг тахминан 61% тўғри келди. Шу билан бирга, иккиламчи бозордаги ўсиш суръати (16%) бирламчи бозордаги савдолар ўсишидан (11%) юқори бўлди.
Тошкент шаҳрида 2026 йил апрель ойида фаолият бошлаган халқаро тоифадаги беш юлдузли DoubleTree by Hilton меҳмонхонасига давлат субсидиясини топшириш маросими бўлиб ўтди. Унда Туризм қўмитаси раҳбарияти, меҳмонхона соҳаси вакиллари ҳамда оммавий ахборот воситалари иштирок этди.
Ўзбекистон Марказий банки асосий ставкани ўзгаришсиз қолдириб, уни 14 фоиз даражасида сақлаш тўғрисида қарор қабул қилди. Марказий банк маълумотига кўра, 2026 йил июнь ойида йиллик умумий инфляция 6,4 фоизга етди.
“Паррандачилик соҳасини кўллаб-қувватлаш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–274-сон, 23.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, паррандачилик хўжаликлари, парранда омухта еми ишлаб чиқарувчи тадбиркорлар ҳамда “тайёр бизнес” лойиҳаларини молиялаштириш учун Тикланиш ва тараққиёт жамғармасидан “Микрокредитбанк” АТБга йўналтирилган маблағлар ҳисобидан кредитлар 2026 йил 1 сентябрдан бошлаб 10 фоиз ставкада ажратилади.
Сентябрь ойи охирида Тошкент шаҳрида МБИР реактори негизидаги Халқаро тадқиқотлар маркази (МБИР ХТМ) Маслаҳат кенгашининг учинчи йиғилиши бўлиб ўтади. Унда турли мамлакатлардан 100 га яқин олим ва эксперт иштирок этиши кутилмоқда.
«Ўзтемирйўлконтейнер» акциядорлик жамияти вагон парки яна икки контейнер поезди таркиби билан тўлдирилди. Бу транспорт-логистика хизматлари имкониятларини кенгайтириш ва халқаро юк ташиш ҳажмини оширишга қаратилган чоралар доирасида амалга оширилди.
Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти ҳамда Фарғона давлат техника университети ҳамкорлигида университет ҳузурида «Қурилиш материаллари саноати форсайт офиси» фаолияти йўлга қўйилди. Лойиҳани амалий жиҳатдан қўллаб-қувватлаш мақсадида стратегик инновациялар ва сунъий интеллект соҳасидаги халқаро эксперт Самер Шидиак Фарғона вилоятига таклиф этилди.
Энергетика вазирлигининг хабар беришича, Ўзбекистон ягона энергетика тизимида 2026 йил 18 июль куни, шанба куни бўлишига қарамай, аномал иссиқ ҳаво таъсирида ёзги мавсум учун суткалик электр энергияси истеъмоли 294,4 млн кВт·соатни ташкил этиб, янги рекорд қайд этилди.Мазкур кўрсаткич ўтган йил ёзги мавсумида қайд этилган энг юқори натижадан 21,8 млн кВт·соатга ёки 8 фоизга, шунингдек, 17 июльдаги истеъмол ҳажмидан1 млн кВт·соатга ёки 0,34 фоизга юқори бўлди.
Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев 17 июль куни амалий ташриф билан мамлакатимизга келган Озарбайжон Республикаси иқтисодиёт вазири Микойил Жабборовни қабул қилди. Учрашув аввалида Озарбайжон иқтисодиёт вазири давлат раҳбарига Президент Илҳом Алиевнинг самимий саломи ва эзгу тилакларини етказди.
2026 йил II чорагида банк сектори барқарор ривожланиш динамикасини сақлаб қолди. Активлар ўсиш суръати бироз секинлашганига қарамай, депозит базаси ва даромадлилик ошди, муаммоли кредитлар ҳамда долларлашув даражаси пасайди, капиталлашув эса юқори даражада сақланди.
Хитой-Қирғизистон-Ўзбекистон темир йўли қурилиши тасдиқланган жадвал асосида амалга оширилмоқда. Бу ҳақда транспорт вазири Илҳом Маҳкамов «Хитой давлат темир йўллари» корпорацияси раиси ўринбосари Ван Цзиньси билан учрашув якунлари бўйича маълум қилди.
Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳаси доирасида атроф-муҳитга таъсирни баҳолаш ва давлат экологик экспертизасини ўтказиш масалаларига бағишланган ишчи учрашув бўлиб ўтди. Давлат экологик экспертизаси марказида ташкил этилган тадбир Ўзбекистон Республикаси Президентининг «Янги Тошкент халқаро аэропортини қуриш лойиҳасини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори ижроси доирасида ўтказилди.
Ўзбекистон капитал бозорида янги молиявий инструмент — ипотека облигациялари муомалага киритилди. Мамлакат тарихида илк бор ипотека кредитлари билан таъминланган қимматли қоғозлар эмиссия қилиниб, улар бўйича биринчи биржа битими амалга оширилди.
“Автомобиль транспортида юк ташувларини амалга оширувчи тадбиркорлик субъектлари фаолиятини қўллаб-қувватлашга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги Президент қарори (ПҚ–251-сон, 07.07.2026 й.) қабул қилинди. Қарорга кўра, юк ташиш учун мўлжалланган, ишлаб чиқарилганига 5 йилдан ошмаган қуйидаги транспорт воситаларини (самосваллардан ташқари) 2027 йил 31 декабрга қадар Ўзбекистонга импорт қилишда уларга божхона божи ва утилизация йиғимининг 0 ставкалари қўлланилиши белгиланди: «Евро-5» ва ундан юқори экологик тоифа талабларига мос келадиган автотранспорт воситалари (ТИФ ТН кодлари 8701 21, 8701 22, 8701 23, 8701 24); ва тўла вазни 15 тоннадан ортиқ ёки юкхонасининг ички ҳажми камида 76 метр куб бўлган ярим тиркамалар (ТИФ ТН коди 8716 39).
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.