Тошкентда юқори тезлик чекланган кўчаларга 60/км йўл белгиси ўрнатилмоқда

Юқори тезлик чекланган кўчаларга ўрнатилган камералар жарималар ёзишга мослаштирилди. Юқори тезликда ҳаракатланиш чегараланган йўлларни ҳисобга олиш ва тегишли йўл белгиларини ўрнатиш босқичма-босқич амалга оширилиши ва Белгиланган йўлларда тезликни 60 км/соатдан оширган ҳайдовчилар қачондан жаримага тортилиши ҳақида хабар берган эдик.

"Уни кўргим ҳам келмаяпти. Кечвордим ундай укадан" — 12 ёшли қизнинг ўлимида айбланувчининг акаси

Тошкентда 12 ёшли қизалоқнинг ўлимида гумонланувчи шахснинг акаси укасининг бу ишига муносабат билдирди. Аввалроқ, Тошкентнинг Янгиҳаёт туманида 12 ёшли қиз 29 ёшли эркак томонидан зўрлангани ва ўлдириб кетилгани ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонлик террорчи Молдовада қўлга олинди

У Кишинёв шаҳридан Тошкентга экстрадиция қилинади. Интерполнинг Ўзбекистондаги Миллий марказий бюроси ходимлари бошчилигида диний-экстремистик фаолиятга алоқадорлиги учун қидирилаётган жиноятчи Кишинёв шаҳридан Тошкентга етказилди, дея хабар бермоқда ИИВ Матбуот хизмати.

Туркияда яна 2 нафар ўзбекистонлик вайроналар остидан қутқарилди

Айни вақтга кўра, жами 5 нафар Ўзбекистон фуқароси қулаган бинолар остидан қутқариб қолинган. Ўзбекистоннинг Туркиядаги элчихонасининг хабарига кўра, 1982 йил Тошкент вилояти Чирчиқ шаҳрида туғилган Асал Шотирбекова Ҳатай вилоятида, 1996 йилда туғилган Акрамжон Хошимов эса Малатя вилоятида вайроналар остидан қутқариб чиқарилган ва ҳозирда икки фуқаро ҳам шифохонада даволанмоқда.

Тошкентда янги қурилишларга мораторий эълон қилинади — президент

Пойтахтда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади. Шаҳарда бош режа бўлмагунча, янги қурилишларга мораторий эълон қилинади.

Энергетикада 3-4 карра кўпроқ захира яратишимиз зарур — Шавкат Мирзиёев

Давлат раҳбари Сергели туманидаги маҳаллалардан бирида бўлиб, аҳоли билан суҳбатлашди. Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрининг Сергели туманидаги Эзгулик маҳалласида бўлиб, аҳоли ҳаёти билан танишди.

Тошкент метросида Қўйлиқдан Сергелигача 15 дақиқада бориш мумкин бўлади

Шавкат Мирзиёев Тошкент метрополитенидаги бунёдкорлик ишлари билан танишди. Қўйлиқдан Сергелигача бўлган метрополитен барпо этилмоқда.

Ўзбекистон мобиль интернет тезлиги бўйича дунё рейтингида 7 поғона пастлади

Мамлакат 141 давлатлар орасида 122-ўринни эгаллади. Қирғизистон 100-ўринда.

Қашқадарёда тўй кортежи ҳайдовчилари автомашина рақамларини олиб ташлаб, транспорт ҳаракатини тўсиб қўйишди

Қашқадарё вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан қоидабузарлар жазоланди. Бир гуруҳ шахслар шахсий автомашинасида йўлни тўсиб олгани ва йўлдаги бошқа автомашина ҳайдовчиларига халақит бериб акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Ўзбекистонда қурилаётган бинолар сейсмик бардошлилиги 9 баллгача режалаштирилган ҳолда лойиҳалаштирилади — Қурилиш вазирлиги

Экспертиза органлари томонидан қабул қилинаётган ҳужжатларда объектнинг лойиҳа смета ҳужжатлари ва йиғма экспертиза хулосаси олинади. Қурилиш ва уй-жой коммунал хўжалиги вазирлиги вазир ўринбосари 36 млн одам қилаётган ишга кафолат беролмайман.

Самарқандда ўзининг яшаш уйида фоҳишахона ташкил қилган она ва ўғил ушланди — видео

Ўғил ИИБ ходимига онасини "ўйиндан" чиқариш учун 2 минг доллар пора таклиф қилган. Вилоят ИИБнинг маълум қилишича, Самарқанд шаҳрининг "Рудакий" кўчасида яшовчи она-бола фуқаролар жорий йилнинг 3 февраль куни қўшмачилик қилиш, фоҳишахона ташкил этиш мақсадида яшаш хонадонида тадбирга жалб этилган йигит ва қизга шароит яратиб берганлиги аниқланган.

Самарқандда фуқароларни 15 минг доллар эвазига АҚШга жўнатмоқчи бўлган шахс ушланди

У фуқароларни Европа иттифоқи давлатлари ва Мексика орқали қўшма штатларга жўнатишни ваъда қилган. Фуқароларни айланма йўллар билан АҚШ давлатига ноқонуний юбораётган жиноий гуруҳ аъзолардан бирининг фаолиятига чек қўйилди.

Ўзбекистон Туркманистондан етказиб берилмаган газ учун компенсация талаб қилгани рад этилди

Ўзбекистон Энергетика вазирлиги компенсация талаб қилингани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Аввалроқ, Turkmen.news нашри Туркманистон газ конида носозлик сабабли январь ойининг маълум кунларида етказиб берилмаган газ учун Ўзбекистон томони қўшни давлатдан катта миқдорда компенсация пули талаб қилгани ҳақида хабар берганди.

Ўзбекистон Туркманистонга 20 та тез тиббий ёрдам машинаси топширди

Аввалроқ, Туркманистон Ўзбекистонга суюлтирилган газ партиясини бепулга бериши ҳақида хабар берилганди. Ўзбекистон ва Туркманистон ўртасида дипломатик муносабатлар ўрнатилганининг 30 йиллиги муносабати билан Ўзбекистондан қўшни давлатга 20 та замонавий тез ёрдам машиналари жўнатилди.

Ўзбекистонда январь ойидан буён 85 млрд сўмлик табиий газдан ноқонуний фойдаланилгани аниқланди

Бу каби ҳолатлар Бухоро, Қашқадарё ва Тошкент вилоятида кўп кузатилган. Энергетика вазирлиги ишчи гуруҳи томонидан ўтказилган 614 та ҳолатда улгуржи истеъмолчилар томонидан 85 млн куб метр (85 млрд сўм) ҳажмдаги табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари аниқланган.

Туркманистонда Ўзбекистонга газ етказиб бериш узилиб қолгани учун мансабдорлар ҳибсга олинди

Ўзбекистон томони мазкур узилиш сабаб Туркманистондан катта миқдорда пул компенсацияси талаб қилган. Туркманистоннинг "Туркменгаз" давлат концернида 6 киши, хусусан, Моддий-техника ресурслари ва асбоб-ускуналар бошқармаси раҳбари Шуҳрат Аждаров ва "Туркменгазақдириш" уюшмаси раҳбари вазифасини бажарувчи Шуҳрат Чопанов ҳибсга олинган.

Туркияда зилзила оқибатида йўқолган 15 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 2 нафари топилди

Ўзбекистон Фавқулодда вазиятлар вазирлиги вакиллари Ҳатай вилоятининг Овакент қишлоғида қидирув-қутқарув ишларини бошлади. Туркияда табиий офат оқибатида йўқолган 15 нафар Ўзбекистон фуқаросидан 2 нафари топилди.

Бошланғич синф ўқувчиларига бепул овқат берилади — қонун лойиҳаси

Мазкур тизимни барча мактабларда келаси ўқув йилидан амалга ошириш режалаштирилган. Президент фармони лойиҳасига мувофиқ, таълим сифатини ошириш мақсадида қуйидагилар белгиланмоқда.

Ўзбекистонда ногиронлик касалликнинг оғирлигига қараб белгиланади

Қонун лойиҳасига кўра, фуқароларнинг ногиронлигини ногиронлик даражасига эмас, балки касалликнинг оғирлигига қараб белгилаш таклиф этилмоқда. Aдлия вазирлиги regulation.gov.uz порталида “2022–2026 йилларда Янги Ўзбекистонни ривожлантириш стратегиясини амалга ошириш давлат дастури тўғрисида”ги Президент қарори лойиҳасини эълон қилди.

Ўзбекистонда қоғоз кўринишидаги тиббий маълумотномаларни талаб қилиш тақиқланади — Президент қарори лойиҳаси

Тошкент шаҳрида қоғоз кўринишидаги тиббий маълумотномаларни талаб қилиш, эшитишида нуқсони бўлган болаларга операция ўтказиш, поликлиника ва туманлар пунктлари қуриш, тиббий суғуртани жорий этишни тақиқлаш қонун лойиҳасидан иборат. Президент фармони лойиҳасига кўра, аҳолига сифатли тиббий хизмат кўрсатиш, касалликларни барвақт аниқлаш, беморларга қўшимча қулайликлар яратишга қаратилган қатор чора-тадбирларни амалга ошириш режалаштирилган.

Фарғонада DalilUz мухбири ҳамда бир қатор ижтимоий тармоқ канал маъмурлари 15 суткага қамалди

Вилоят ИИБ мухбирга, шунингдек, блогерларга нисбатан нега маъмурий иш қўзғатилганини маълум қилди. “Фарғона вилояти Олтиариқ туманидаги деҳқон бозорида жанжал”, “Журналистларга босим бўлмоқда” номли хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Uzbekistan Airways Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналишига 20 фоизлик чегирма беради

Чегирма 7 февралдан 11 апрелга қадар қадар олинадиган авиачипталарга амал қилади. Uzbekistan Airways 2023 йил 7 февралдан 10 апрелгача Тошкент – Нью-Йорк – Тошкент йўналиши бўйича амалга ошириладиган барча авиақатновларнинг эконом ва бизнес-класс тарифларига 20 фоизлик махсус чегирма тақдим этади.

Тошкентда ЙПХ формасини кийган қиз йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, уни ижтимоий тармоқларга жойлаштирди — видео

Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш учун Миробод тумани ИИО ФМБ томонидан суриштирув ишлари олиб борилмоқда. Жорий йилнинг 4 февраль куни «Аёл киши ИИО формали кийим бошини кийиб видеотасвирга тушгани, шунингдек бир қанча фуқаролар томонидан аёл кишининг ахлоқсиз ҳаракатлар билан рақсга тушганлиги ва светjфорнинг тақиқловчи қизил чироғига бoйсунмасдан ҳаракатланганлиги ҳолатини видео тасвирга олиб ижтимоий тармоқларга тарқатганлиги ҳолати юзасидаy Тошкент шаҳар ИИББ ЙҲХБ ходимлари томонидан суриштирув ишлари олиб борилди.

Ўзбекистонда IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик жорий этилади

Ўзбекистонда махсус дастурий таъминот ёрдамида IMEI кодларини ноқонуний клонлаш учун жавобгарлик қонун билан белгиланиши режалаштирилмоқда. Тошкент шаҳар ИИББ Матбуот хизматининг хабар беришича, сўнгги вақтларда фуқароларнинг уяли телефон аппарати йўқолганлиги ҳақидаги хабарлари кўпаймоқда.

2022 йилда Ўзбекистонда 2356 нафар инсон ЙТҲ сабаб вафот этди

Содир этилган ЙТҲларнинг энг кўпи тезликни ошириш билан боғлиқ. Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати 2022 йилда республика ҳудудида содир бўлган йўл-транспорт ҳодисалар ҳақида маълумот берди.

“Беморлардан ҳақ олиш қонунга зиддир” – Коррупцияга қарши кураш агентлиги

Агентлик соғлиқни сақлаш вазирининг беморлардан мукофот сифатида пул олиш ҳақидаги сўзлари коррупциянинг кучайишига ва шифокорлар мавқейининг пасайишига олиб келиши мумкинлигини айтди. Аввалроқ Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов журналистнинг соғлиқни сақлаш тизимидаги коррупцияга барҳам бериш мақсадида шифокорлар маошини ошириш таклифига жавоб берар экан, шифокорларнинг ойлигини бир зумда кўтаришнинг иложи йўқлигини, аммо беморларни даволаш эвазига шифокорлар виждонан қўшимча пул ишлаб олиши мумкинлигини айтган эди.

Ўзбекистон ва Испания тўғридан-тўғри авиақатновларни очишни режалаштирмоқда

Испания сайёҳлик компанияларидан бирининг бош директори билан тўғридан-тўғри ва чартер рейсларини йўлга қўйиш масаласи муҳокама қилинди. Ўзбекистон элчихонасида Испаниянинг Унинcоминг Тоур СЛ сайёҳлик компанияси бош директори, Валенсиядаги Силкwай СЛ» Испания-Ўзбекистон савдо ва сармоя уйининг раҳбари ўринбосари Оскар Латсо билан учрашув бўлиб ўтди, деб хабар бермоқда «Дунё» АА.

Нукус воқеаларида айбланиб, қамалган ИИВнинг собиқ ходими қамоқхонада вафот этди

Марҳум суд ҳукми билан 6 йилга қамалганди. Бош прокуратура берган маълумотга кўра, Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ собиқ ходими ҳибсхонада тўсатдан вафот этган.

"Агар беморни меҳр билан даволасангиз, ўзи рози бўлиб баракасини бериб кетади" — ССВ раҳбари

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов шифокорнинг ойлиги ҳақидаги саволга беморни яхши даволаб, бемордан ҳам пул олиш мумкинлиги айтди. Наманганда соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов иштирокида бўлган очиқ мулоқотда журналист вазирга тизимда коррупцияни бартараф этиш учун шифокорларнинг ойлигини ошириб, уларга яхши шароит қилиш кераклиги таклифини берди.

Самарқандда 4 нафар эркак ичида 720 млн сўм бўлган банкоматни ўғирлаб кетди

Улар банкоматни бўлакларга бўлиб, ташландиқ жойга ташлаб кетишган. Эркаклар қўлга олинган.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.