Ўзбекистон Президенти, шунингдек, АҚШ Савдо вазири Говард Латник, савдо вакили Жеймисон Грир, Эксимбанк президенти ва раиси Жон Йованович, Халқаро молиявий тараққиёт корпорациясининг бош ижрочи директори Бен Блэк билан алоҳида учрашувлар ўтказди.
Ташриф доирасидаги ишбитирув (деловой) дастури доирасида давлатимиз раҳбари бир қатор икки томонлама ҳужжатларни имзолаш маросими ва қўшма лойиҳалар тақдимоти тадбирларида иштирок этди. Тадбирда АҚШ ҳукумати вакиллари, йирик америкалик компаниялар ва молиявий институтлар раҳбарлари, шунингдек, Ўзбекистон вилоятлари ҳокимлари видеоконференция орқали иштирок этдилар.
Ташриф доирасидаги барча тадбирлар якунланганидан сўнг Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳрига жўнаб кетди. Аэропортда давлатимизнинг раҳбари ва унинг рафиқасини Америка‑Ўзбекистон Савдо палатаси раиси Кэролин Лэмм ҳамда бошқа расмий шахслар кузатиб қўйдилар.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.