"Ўзбекнефтгаз” АЖ бошқарув раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигидаги “Ишчи гуруҳ” аъзолари томонидан Устюрт газ қазиб чиқариш бошқармасига қарашли конларда ўрганиш ишлари олиб борилмоқда. Углеводородлар захираларини ўстириш дастури доирасида “Шарқий Асрлон”, “Жагиз” ва “Бойлик” каби янги истиқболли майдонлардаги 3 та, шунингдек, “Қуйи Сургил” конидаги 4 та (10, 24, 25 ва 26), “Ғарбий Қуйи Сургил” конидаги 2 та (3, 4) ҳамда “Арслон” конидаги 30-сонли қудуқларда олиб борилаётган бурғилаш жараёнлари мутахассислар иштирокида ўрганилди.
Aудит давомида аёллар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ва имкониятларни таъминлаш бўйича қонун ҳужжатларига риоя қилиш ҳолати ўрганилади. "Aёллар ва эркаклар тенг ҳуқуқ ва имкониятларнинг кафолатлари тўғрисида”ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритилди, деб хабар беради Aдлия вазирлиги.
Ҳолат юзасидан қонуний чора кўриш мақсадида хужжатлар расмийлаштирилмоқда. Хоразм вилояти Экология бошқармаси Матбуот хизматининг хабарига кўра, Хоразм вилояти экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш бошқармаси томонидан Қўшкўпир туманидаги "Расулбек" фермер хўжалигида ўрганиш ишлари олиб борилган. Мазкур ўрганиш давомида фермер хўжалик ер майдони ҳудудида 83 туп ҳар хил катталикдаги терак, жийда ҳамда туронғил дарахтлари қўпорилганлиги, шу билан бирга 3 туп дарахт шикасланганлик ҳолати аниқланди.
У шериклари билан жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишда гумонланмоқда. Бош прокуратура Матбуот хизматининг хабарига кўра, “Ҳудудгаз Андижон” ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқалар жуда кўп миқдордаги ўзганинг мулкини растрата қилиш йўли билан талон-торож қилишган. Мазкур ҳолат юзасидан ҳудудий газ таъминоти филиалининг Булоқбоши туман бўлими бошлиғи Ш.Ш ва бошқаларга нисбатан ЖКнинг 167-моддаси 3-қисми “а” банди билан жиноят иши қўзғатилиб, Ш.Ш.
My.gov.uz'да Ўзбекистонда доимий ёки вақтинча яшаётган чет элликлар фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди. My.gov.uz'да Ўзбекистон ҳудудида доимий ёки вақтинча яшаётган чет эл фуқаролари ҳам фарзандларини мактабга жойлаштириш учун масофадан ариза бериш имконияти яратилди.
Депутатнинг айтишича, митинглар тўғрисидаги қонун ҳали қабул қилинмагани учун блогер Ҳайдаров қонунга хилоф равишда жазоланган. Олий мажлис Қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсовнинг Ўзбекистонда митинглар ўтказилаётгани ҳақидаги баёнотига муносабат билдирди.
Улар жамият ва давлат манфаатларига салкам 3,5 млрд сўм зарар келишига йўл қўйиб берган. Шеробод, Музработ ва Узун “ТЭТК” бошлиқларига нисбатан жиноят иши қўзғатилди.
Мазкур кўрсаткич ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 62 фоизга ошган. Бу йил Қарийб 5,5 млрд сўмлик 7 млн 435 мингта пиротехника воситалари ноқонуний муомаладан олиб қўйилди.
Умумий қуввати 500 МВт бўлган қуёш фотоэлектр станцияларини “Masdar” (БАА), "GD Power – Powerchina" (Хитой) ва “Voltalia” (Франция) компаниялари қуради. Кеча, 15 декабрь куни Бухоро, Наманган ва Хоразм вилоятларида умумий қуввати 500 МВт бўлган 3 та қуёш фотоэлектр станциясини қуриш ва улардан фойдаланиш бўйича ўтказилган тендер танловларида ғолиб инвесторлар аниқланди.
Геология ва минерал ресурслар Давлат қўмитаси вакили Эркин Назаров Ўзбекистонда 300 га яқин нефть-газ конлари мавжуд бўлиб, уларнинг захираси 40 йилга етишини айтди. Ўзбекистонда нефть-газ захираси 40 йилга етади.
Мазкур лойиҳа 2020 йилда жамоатчилик муҳокамасига қўйилганди. Аммо, айрим камчиликлари сабаб тасдиқланмаган.
ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов соқол қўйишга тақиқлар ҳақидаги гапларга муносабат билдирди. Бугун, 15 декабрь куни АОКАда бўлиб ўтган матбуот анжуманида ИИВ матбуот котиби Шоҳрух Ғиёсов Ўзбекистонда соқол қўйишга тақиқлар қўйилиб, айрим жойларда рейдлар ўтказилгани ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди.
"Ўзбекнефтгаз", "Иссиқлик электр станциялари", "Ўзбекистон миллий электр тармоқлари", "Ҳудудий электр тармоқлари", "Ўзтрансгаз" ва "Ҳудудгазтаъминот" раисларига "ҳайфсан" берилди. Бугун, 15 декабрь куни президент раислигида ҳудудларда энергия таъминотини яхшилаш масаласи ҳақида видеоселектор йиғилиши бўлмоқда.
Кодексда бир жинслилар ўртасидаги ғайритабиий алоқаларни тақиқлаш, блогерлик фаолиятининг тартиби ҳақида янги қоидалар белгилаб қўйилган. Ахборот ва оммавий коммуникациялар агентлиги томонидан Ўзбекистон Ахборот кодекси лойиҳаси ишлаб чиқилиб, муҳокамага қўйилди. Ушбу Кодекс Ўзбекистонда ахборотлаштириш, ахборот ресурслари ва ахборот тизимларидан фойдаланиш, ахборотни эркин ва монеликсиз излаш, олиш, тадқиқ этиш, узатиш ҳамда тарқатишга доир конституциявий ҳуқуқни амалга ошириш жараёнида юзага келадиган, шунингдек ахборотнинг муҳофаза қилиниш каби муносабатларни тартибга солади.
Қўшимча 14 та қатнов 26 декабрь кунидан бошланади. Тошкент—Самарқанд—Тошкент йўналишида қўшимча юқори тезликда ҳаракатланувчи "Афросиёб" электропоезди қатновлари йўлга қўйилади.
Иккита рейс муқобил аэродромларга жўнатилди, яна бир WЗ1127 рейсда ҳаракатланган учоқ кутиш зонасига юборилди. Қалин туман тушиши ва кўринишнинг пасайиб кетиши натижасида (50 м) Наманган халқаро аэропорти рейсларни қабул қилиш ва жўнатишини чеклаб қўйди.
Улар серқатнов йўлни тўсиб, бошқа автомашиналарга халақит қилиб ҳаракатланган. Бухоро вилоятининг Бухоро туманида ўтувчи халқаро аҳамиятга эга йўлда ака-укалар кенжа укасининг тўйида гуруҳ-гуруҳ бўлган тўй кортежига қўшилган ҳолатда йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, серқатнов йўлни тўсиб ҳаракатланишди, дея хабар бермоқда Ички ишлар вазирлиги Жамоат хавфсизлиги департаменти Йўл ҳаракати хавфсизлиги хизмати матбуот хизмати.
Жорий йилнинг 10 ойи давомида ярим миллион киши дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан. Давлат статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2022 йилнинг 10 ойида 558,6 минг нафар Ўзбекистон фуқаролари дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун хорижга чиққан. Ўзбекистонликлар дам олиш ва ҳордиқ чиқариш учун энг кўп сафар қилган давлатлар: — Туркия – 202,1 минг киши;— БАА – 87,9 минг киши;— Саудия Арабистони – 49 минг киши;— Миср – 29,5 минг киши;— Қувайт – 9,6 минг киши;— Жанубий Корея – 9,4 минг киши;— АҚШ – 8,4 минг киши;— Грузия – 6,7 минг киши;— Ҳиндистон – 4,9 минг киши;— Германия – 3,5 минг киши.
Президент Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Шавкат Мирзиёев 14 декабрь куни Uzbekistan airways АЖни трансформация қилишга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.Тақдимотда давлат раҳбарига “Ўзбекистон ҳаво йўллари”ни трансформация қилиш ва ривожлантириш бўйича ишлаб чиқилган стратегия ҳақида ахборот берилди. Унга мувофиқ, авиакомпанияга халқаро тажриба асосида корпоратив бошқарув тизимини жорий этиш, ҳаво кемаларини кўпайтириш, хизматлар сифатини ошириш ва юк ташиш тармоғини кенгайтириш чоралари кўрилади.
Тошкент ва Aмман ўртасидаги рейслар чартер асосида икки ҳафтада бир амалга оширилиши режалаштирилган. Бугун, 14 декабрь куни маҳаллий вақт билан соат 10:10 да Иорданиянинг Jordan Aviation авиакомпаниясининг самолёти Тошкент халқаро аэропортига қўнди.
Аввалроқ, Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани ҳокимлиги биносида тунги декоратив чироқлар ёқилгани муҳокамаларга сабаб бўлганди. Қўрғонтепа туман ҳокимлиги Матбуот хизматининг муносабат билдиришича, ушбу декоратив чироқлар яқинлашиб келаётган Янги йил байрами муносабати билан аҳолининг байрамона кайфиятда бўлишини мақсад қилган ҳолда ўрнатилган.
“Шу кунга қадар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам” – дейди депутат. Олий мажлис қонунчилик палатаси депутати Расул Кушербаев Олий судга мурожаат қилиб, суддан Ўзбекистонда митинглар ўтказиш тартибини сўради. “Шахсан мен шу кунга қадар йиғилишлар, митинглар, кўча юришлари ёки намойишлар уюштириш, ўтказиш тартибини кўрмадим ҳам ўқимадим ҳам.
Ходимга қўшимча ҳақ унинг жорий йил мобайнидаги фаолияти натижалари таҳлилига асосан келгуси йил учун белгиланади. Ҳукумат қарори билан Даволаш-профилактика муассасаларининг илмий даражага эга бўлган ходимларига қўшимча ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида низом тасдиқланди.
Таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида пойтахт ҳудудларида электр энергиясига қўйилган чеклов давом этади. Ҳаво ҳароратининг совиб кетиши ҳамда юқори истеъмол вақтларида Тошкент шаҳрига белгиланган истеъмол топшириғини бажариш, ишлаб чиқаришдаги технологик жараёнлар тўхтаб қолишининг олдини олиш, электр энергияси ишлаб чиқариш ва истеъмол мувозанатини ушлаб туриш ҳамда таъминотдаги тартибсиз узилишларни бартараф этиш мақсадида пойтахт ҳудудларида туман ҳокимликлари билан келишган ҳолда аввал эълон қилинган электр энергияси таъминотига оид киритилган қисқа муддатли чекловлар декабрь ойининг 14, 15 ҳамда 16 саналарида ҳам амал қилишини маълум қиламиз, дея хабар бермоқда Ҳудудий электр тармоқлари АЖ матбуот хизмати.
Янги таҳрирдаги рўйхатга киритилган телеканаллар 50 тадан 197 тага оширилди. Ўзбекистонда 50 та хорижий телеканаллар умумлаштирилиб, уларнинг асосида 192 та телеканалдан таркиб топган хорижий телеканаллар рўйхатининг янги таҳрири ишлаб чиқилди.
Январь-октябрь ойи давомида Ўзбекистонга Исроил, Туркия, Қозоғистон, Хитой ва Россиядан энг кўп авокадо импорт қилинган. Жорий йилнинг январь-октябрь ойларида Ўзбекистонга 184,3 тонна авокадо импорт қилинди, деб хабар бермоқда ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизмати Давлат статистика қўмитаси маълумотларига таяниб.
Икки мамлакат ўртасида Ўзбекистонга қўшимча равишда кунига 20 млн куб метр газ бериш бўйича шартнома имзоланди. Кеча, 12 декабрь куни Ўзбекистон президенти администрацияси раҳбари Сардор Умурзоқов Ашхободга ташриф буюриб, Туркманистон президенти Сердар Бердимуҳаммедов билан учрашди.
Ўзбекистон Энергетика вазирлиги Ўзбекистондаги вазият сабаб Афғонистонда электр энергияси узилишлари бўлаётгани ҳақидаги хабарга муносабат билдирди. Аввалроқ, Афғонистоннинг DABS энергетика компанияси вакили Ҳикматулла Майванд видеомурожаат қилиб, Афғонистондаги электр энергияси узилишларида Ўзбекистонни айблаганди. Шундан сўнг, Ўзбекистон Энергетика вазирлиги ҳолатга изоҳ берди. Қай этилишича, ҳозирда битта "Наибобот 1" электр узатиш тармоғи орқали электр энергияси етказиб берилмоқда, иккинчи "Наибобот 2" тармоғида техник носозликлар туфайли таъмирлаш ишлари олиб борилмоқда.
Президент “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди. Шавкат Мирзиёев 13 декабрь куни “Тошшаҳартрансхизмат” акциядорлик жамияти тизимидаги 18-автобус саройида бўлди.
Тошкент шаҳри туманларига электрда ишлайдиган 2 мегаваттли станциялар олиб келинади. Давлат раҳбари бугун, 13 декабрь куни «Тошкент иссиқлик маркази» корхонасининг Чилонзор иссиқлик марказини бориб кўрди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.