Ўзбекистонда ЛГБТ тарғиботини тақиқлаш бўйича қонун қабул қилиш устида ишлаяпмиз — Алишер Қодиров

Миллий тикланиш ДП МК раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди. Олий Мажлис Қонунчилик палатаси Спикери ўринбосари Миллий тикланиш ДП МК раиси Алишер Қодиров Дональд Трампнинг мактабларда ЛГБТ тарғиботини молиялаштиришни тўхтатиш ҳақидаги сўзларига изоҳ берди ва қонун лойиҳасини Ўзбекистонда ишлаб чиқиш ҳақида гапирди.

Пойтахтда ноқонуний реклама баннерлари демонтаж қилинмоқда

Тошкент шаҳар ҳокимлиги реклама иншоотлари эгаларини ўз рекламаларини ягона дизайн-код талабларига мувофиқлаштирган ҳолда қонунийлаштиришга чақирди. Маълум қилинишича, ахборот шовқини ва реклама иншоотларининг тартибсиз жойлашуви шаҳарнинг меъморий қиёфасини идрок этишга салбий таъсир кўрсатадиган визуал тартибсизликни келтириб чиқаради.

Хизмат чоғида жароҳатланган ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчиларга суғурта тўловларини тўлаш тартиби тасдиқланди

Ҳужжат хизмат бурчини бажариш чоғида жароҳатланган ёки ҳалок бўлган ҳарбий хизматчилар учун суғурта тўловларининг миқдори ва шартларини белгилайди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан Ҳарбий хизматчиларни ва ҳарбий хизматни ўташга мажбур бўлганларни, шунингдек, махсус унвонларга эга бўлган ходимларни давлат мажбурий суғуртасидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Кўп квартирали уйларни бошқариш органлари қарзни ундириш бўйича судга мурожаат қилганда давлат божини олдиндан тўлашдан озод этилди

Президент кўп квартирали уйларнинг бошқарув органларини коммунал хизматлар учун қарздорликни ундириш бўйича даъволар беришда дастлабки давлат божини тўлашдан озод қилувчи қонунни имзолади. Ҳужжатга кўра, "Давлат божи тўғрисида"ги Қонунга кўп квартирали уйларни бошқариш органлари фуқаролик ишлари бўйича судларга ва иқтисодий судларга улар томонидан кўрсатилган хизматлар учун мажбурий тўловлар бўйича қарздорликни ундириш тўғрисида даъво, ариза ва шикоятлар билан мурожаат қилганда давлат божини олдиндан тўлашдан озод этишни назарда тутувчи қўшимча ва ўзгартиришлар киритилмоқда.

Тошкентда лицей ўқитувчиси ўқувчисини урди (видео)

Ҳолат сабаблари маълум қилинди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда лицей ўқитувчиси ўқувчисини урганлиги акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Тошкентнинг 2 та туманида табиий газ таъминоти вақтинча тўхтатилди

Бунга экскаваторнинг газ қувурини узиб юборгани сабаб бўлган. Бугун, 8 ноябрь куни Яккасарой тумани Бобур кўчасида қазиш ишларини олиб бораётган экскаватор иш жараёнида ўрта босимли газ қувурини узиб юборган.

"Қамчиқ" довонида тош кўчкиларнинг олдини олиш чоралари кучайтирилди — видео

Қашқадарёдаги "Тахтақорача" довонида содир бўлган бахтсиз ҳодисадан сўнг махсус тадбирлар амалга оширилмоқда. Аввалроқ, Қашқадарёдаги "Тахтақорача" довонида Cобалт устига катта тош тушиб кетгани ва оқибатда машина ичида бўлган 3 нафар киши вафот этгани ҳақида хабар қилган эдик.

Фарғонадаги футбол мактабида ўзи билан бирга ишловчи аёлга шилқимлик қилган зам директор қамалди

У ўзи билан бирга ишловчи аёлга шаҳвоний шилқимлик қилиб, унга турли беҳаё гаплар айтиб, унинг тана аъзоларини ушлаган. Жорий йил 7 ноябрь куни, жиноят ишлари бўйича Фарғона шаҳар судида МЖтК 41-1-моддасининг 1-қисми билан А.С.га оид маъмурий иш материаллари кўриб чиқилди.

ТВ, газета ва Telegram-каналларда БФҚни реклама қилишда 300 дан ортиқ қонунбузилиш ҳолатлари аниқланди

Тошкент шаҳри ва республиканинг тўрт вилоятида Neoflex, Fito-Плюс, Disaar, Stop diabet ва бошқа дори воситаларининг рекламасида қоидабузарликлар аниқланди. Истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш мақсадида Рақобат қўмитаси томонидан ОАВ ва ижтимоий тармоқлардаги реклама материалларининг қонун ҳужжатларига мувофиқлигини мунтазам мониторинг қилинмоқда.

Ўзбошимчалик билан эгалланган ер участкаларига эгалик ҳуқуқини бериш ҳақидаги Қонун кучга кирди

Кадастр агентлиги бу борада фуқароларни огоҳликка чақириб, қандай мулкларни ўз номига қонуний ўтказиб олиши мумкинлигини маълум қилди. Бугун, 8 ноябрь кунидан ўзбошимчалик билан эгаллаб олинган ер ва ундаги кўчмас мулкка мулк ҳуқуқини эътироф этишга оид Қонун кучга кирди.

Тошкент метрополитенининг 9 та бекатида она ва бола хонаси ҳамда ҳожатхона ташкил этилади

Аввалроқ, ушбу хоналар “Чилонзор” бекатида синов тариқасида ишга туширилган эди. Маълум қилинишича, Тошкент метрополитени томонидан бир қанча тизимли ишлар амалга оширилмоқда.

2025 йилда магистраль ва ички каналларни бетонлашга 800 млрд сўм ажратилади

Президент раислигида видеоселектор йиғилиши ўтказилиб, сув хўжалигига доир қатор масалалар муҳокама қилинди. Жорий йилнинг 7 ноябрь куни Шавкат Мирзиёев раислигида қишлоқ хўжалигида сув ва энергия манбаларидан оқилона фойдаланиш юзасидан видеоселектор йиғилиши ўтказилди.

Янги ўқув йилидан мактабларда ўқ отиш бўйича амалий машғулотлар ўтилади

Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантиришга доир Президентнинг тегишли қарори имзоланди. "Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабар қилишича, “Ўқ отиш спорт турларини янада ривожлантириш ва оммалаштириш чора-тадбирлари тўғрисида” Президент қарори қабул қилинди.

Фуқароларга сақлаш тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати тасдиқланди

Жисмоний шахслар томонидан ёввойи ҳайвонларни тутқунликда сақлаш, шунингдек, улардан цирк томошалари учун фойдаланиш тақиқланмоқда. "Ҳайвонот дунёсини муҳофаза қилиш ва ундан фойдаланиш тўғрисида"ги Қонуннинг 43-моддага мувофиқ жисмоний шахслар томонидан ярим эркин шароитларда, сунъий яратилган яшаш муҳитида ёки тутқунликда сақланиши тақиқланган ёввойи ҳайвонлар рўйхати ҳамда ушбу рўйхатга киритилган ёввойи ҳайвонларни юридик шахслар томонидан сақлаш тартиби тасдиқланди.

Қўқонда Ўзбекистонда “Ҳалифалик” давлати қуришга интилган террорчилик ташкилоти аъзолари қамалди — видео

1980-2000 йиллар оралиғида туғилган шахслар амалда бўлган давлат тузумини Конституцияга хилоф тарзда ўзгартиришни ва “Ҳалифалик” давлати қуришни муҳокама қилиб келишган. Маълум қилинишича, жамоатнинг 11 нафар аъзоси Қўқон шаҳри ҳамда Ўзбекистон туманида яшовчи, 1980-2000 йиллар оралиғида туғилган фуқаролар бўлиб, улар орасида фармацевтика соҳасида фаолият юритувчи МЧЖда менежер, газ қуйиш шохобчасида бош механик бўлиб ишлаган, шунингдек, хусусий тадбиркорлик, ошпазлик, устачилик, киракашлик билан шуғулланган шахслар бор 2021-2023 йиллар давомида ноқонуний гуруҳ аъзолари Қўқон шаҳрида жойлашган чойхоналарда “шанбалик ошлар” ниқоби остида йиғинлар ташкил этиб, унда Абдуллоҳ Зуфар, Содиқ Самарқандий, Яхё Туркистоний ва бошқаларнинг жиҳод ҳамда шаҳидликка, ислом давлати қуришга чорловчи, диний экстремизм ва ақидапарастлик ғоялари билан йўғрилган маърузаларини эшитишлари натижасида динга мутаассибларча берилиб, экстремистик ғояларни қўллаб-қувватлаб келишган.

Остона ва Тошкент ўртасидаги парвозлар сонини оширилмоқда

Жорий йил 21 ноябрь кунидан бошлаб сешанба ва шанба кунлари амалга ошириладиган мавжуд рейсларга пайшанба ва жума кунлари қатновлари қўшилади. Қозоғистон ва Ўзбекистон ўртасидаги авиақатновларга талаб ортиб бораётганлиги сабабли, FlyArystan лоукостер 2024 йил охиригача икки мамлакат пойтахтлари ўртасидаги парвозлар сонини оширади.

Ўзбекистонда ноқонуний тренинглар, маърузалар ва марафонлар учун жарималар жорий этилмоқда

Фуқароларни алдовдан пул топадиган сохта ўқитувчилар ва виждонсиз маърузачилардан ҳимоя қилиш мақсадида маърифий фаолиятни тартибга солиш чоралари кўрилди. Ўзбекистонда "Таълим тўғрисида"ги Қонунга маърифий фаолиятни амалга ошириш тартибини белгилашга қаратилган қўшимчалар киритилди ва ушбу фаолиятни амалга ошириш талабларини бузганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланди.

Тошкентда автобуслардан бирининг салони эркак ва аёллар учун иккига ажратилди — видео

Аниқланишича, бу расм ҳайдовчи томонидан эмас, йўловчилар томонидан жойлаштирилган. Аввалроқ, aвтобус салон қисмининг ойнасига аёллар ва эркаклар жойлашуви кўрсатилган постер жойланганлиги ҳақидаги хабар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистоннинг янги тайинланган элчиси Жанубий Корея президентига ишонч ёрлиқларини топширди

Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёл янги элчи Алишер Абдусаломовни қабул қилди. Ўзбекистоннинг Фавқулодда ва Мухтор Элчиси Алишер Абдусаломов Жанубий Корея президенти Юн Сок Ёлга ишонч ёрлиқларини топширди, деб хабар бермоқда "Дунё" АА.  Жанубий Корея президенти Ўзбекистон элчисига ўзаро муносабатларни мустаҳкамлаш йўлидаги масъулиятли фаолиятига муваффақият тилади.

Халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларда даволашни реклама қилиш тақиқланди

Энди турли хил усулларда одамларни даволашни реклама қилиш ва даволаш эвазига бойлик орттирганлар жаримага ёки 15 суткагача қамоқ жазоси билан жазоланади. Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди.  Унга кўра, фуқароларга тиббий ташхис қўйиш ва уларни даволаш хизматларини халқ табобати соҳасидаги фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқига эга бўлмаган шахс томонидан кўрсатганлик, шунингдек, хизматларни халқ табобати йўналишида рухсат этилмаган усулларни қўллаган ҳолда моддий қимматликлар олиш ёки мулкий манфаатдор бўлиш эвазига кўрсатганлик учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда.

Лайк учун отасини калтаклаб, қариялар уйига топширмоқчи бўлган йигит қамалди — видео

У ижтимоий тармоққа видео жойлаб, видео кўп лайк йиғса отасини уришини ва қариялар уйига топшириб юборишини айтганди. Ижтимоий тармоқларда бир йигит видеога лайк йиғилса, отасини уриб, қариялар уйига топширишини айтгани тарқалганди.  Тошкент вилояти ИИББ Матбуот хизматининг хабарига кўра, видеодаги йигитнинг шахси аниқланиб, унга жазо тайинланган.

Чирчиқ шаҳар ҳокимининг ўринбосари 1 млн АҚШ доллари пора билан ушланди

У ер олиб бериш эвазига 2 млн АҚШ доллари талаб қилиб, олдиндан 1 млн АҚШ долларини олган вақтида қўлга тушди. Коррупцияга қарши курашиш доирасида Давлат хавфсизлик хизмати ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбир ўтказилган.

Ёлғиз кексалар ва ногиронлиги бўлган шахсларга бепул темир йўл ва шаҳарлараро автобус чипталари берилади

Фуқароларнинг ушбу тоифалари реестри "Ягона миллий ижтимоий ҳимоя" ахборот тизимида юритилади. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан ўзгалар парваришига муҳтож бўлган ёлғиз ва ёлғиз яшовчи кексалар ҳамда ногиронлиги бўлган шахсларга темир йўл транспорти ёки шаҳарлараро автобусга бепул чипталар бериш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди.

Эндиликда “загран” паспортни почта орқали етказиб бериш хизмати йўлга қўйилади

Президентнинг тегишли қарорига кўра, "загран" паспорти учун ундириладиган давлат божи суммасини қайта тақсимлаш белгиланмоқда. "Ҳуқуқий ахборот" Telegram каналининг хабар қилишича, тегишли қарор билан Президентнинг айрим ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.

Қирғизистонда кўп фарзанд кўрган оилага пул бериш жорий қилинмоқда

Мамлакат Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари аёлларни беш-ўн нафар болани дунёга келтириши кераклигини таъкидлади. Қирғизистон Миллий хавфсизлик давлат қўмитаси раҳбари Қамчибек Ташиев аёлларни кўпроқ фарзанд кўришга чақирди.

Украинада Россия томонидан жангларда қатнашган ўзбекистонлик эркак қамалди

51 ёшли эркак Россияга ишлашга бориб, жангларда қатнашиш учун шартнома тузган. У Ўзбекистонга қайтгач суд қилинди.

Спорт соҳасидаги коррупциянинг олдини олишга қаратилган қонун қабул қилинди

Келишилган ўйинларни ташкил этиш, моддий қимматликлар олиш ва ташкилотчиларни пора эвазига оғдириб олишга жиноий жавобгарлик белгиланмоқда. “Спорт соҳасида коррупциянинг олдини олиш мақсадида ЖКга қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Қонун Президент томонидан имзоланди.

"Тошкент – Нью-Йорк" йўналиши бўйича учган рейс яна аэропортга қайтарилди

Бунга 57 ёшли фуқаронинг аҳволи ёмонлашгани сабаб бўлган. Маълум қилинишича, HY101 рейси Тошкентдан Нью-Йоркка жадвал бўйича соат 06:47 да учиб кетган.

Андижонда 8 синф ўқувчи қизлар йигит талашиб жанжаллашди — видео

Ҳолат юзасидан расмий муносабат билдирилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда ўсмир қизларнинг жанжали акс этган видео тарқалиб, муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Ўзбекистондс ЯТТ очмасдан тадбиркорлик қилганлик учун жарима бекор қилинади

Президент тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди. Шавкат Мирзиёев 4 ноябрь куни тадбиркорларнинг ҳуқуқий ҳимоясини кучайтиришга оид таклифлар тақдимоти билан танишди.  Қайд этилишича, 2025 йил 1 январдан бошлаб битта ҳуқуқбузарлик учун битта жавобгарлик чорасини белгилаш назарда тутилмоқда.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.