Иссиқлик таъминоти корхонаси иситиш учун тўловлар қайси кундан бошлаб олиниши, иссиқлик таъминоти етишмаслиги ҳақида қаерга хабар бериш ва фавқулодда вазиятларда нима қилиш кераклиги ҳақидаги саволларга жавоб берди. Тошкент шаҳар ҳокимининг 2024 йил 4 ноябрдаги қарорига асосан иситиш мавсуми 7 ноябрдан бошланиши ҳақида хабар қилинганди.
Мактаб директори ўқувчиларга нисбатан педагогик этика қоидалари доирасида муносабатда бўлмаган. Куни кеча Андижонда мактаб директори синф хонада пиротехника ишлатгани учун ўқувчиларни калтаклагани айтилган хабар ҳақида хабар берган эдик.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтни иссиқлик энергияси билан таъминлаш ишлари бошланиш санасини маълум қилди. Тошкент шаҳар ҳокимининг қарорига асосан, марказлашган иссиқлик таъминотидан фойдаланувчи истеъмолчиларни иссиқлик билан таъминлаш мақсадида, 5 ноябрь соат 00:00 дан бошлаб иссиқлик манбаларидан иссиқлик муҳитининг айланма ҳаракати йўлга қўйилади.
Муштлашув вақтида иккиси ҳам полга йилиб тушди. Болалар омбудсмани ҳолатга изоҳ берди.
Йигирма йилдан ортиқ вақт мобайнида ташландиқ ҳолда қолган иншоот учун немис компанияси янги лойиҳа тақдим қилди. 2 ноябрь куни Тошкентда бўлиб ўтган матбуот-анжуманида Чорсу майдонини реконструкция қилиш бўйича якуний лойиҳа тақдим этилди.
Аввалроқ компания жаримага тортилган, лицензиясининг амал қилиши тўхтатилганди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги (ИЛМА) нинг 2024 йил 1 ноябрдаги қарорига асосан "Omad Sug'urta" АЖ томонидан 1, 2, 3, 5, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17-синфлар бўйича ихтиёрий умумий суғурта фаолиятини амалга ошириш учун берилган 033072-сонли лицензия 2024 йил 2 ноябрдан бекор қилинди.
“Миллий тикланиш” партияси етакчиси Алишер Қодиров россиялик сиёсатчининг сўзларига изоҳ берди. Россия Хавфсизлик кенгаши раиси ўринбосари Дмитрий Медведев давлат миграция сиёсатига бағишланган йиғилишда муҳожирлар рус тилини билмайдиган фарзандларини мактабларга қабул қилишни тўхтатишга чақирди. “Ижтимоий функтсия жойларида тез-тез муҳокама қилинадиган вазият мавжуд - булар мактаблар ва бошқа таълим муассасалари.
Вилоят транспорт бошқармаси мазкур ҳодиса юзасидан изоҳ берди. Жорий йилнинг 29 октябрь куни ижтимоий тармоқларда шаҳар автобус йўналишларида ҳаракатланувчи автобуслардан бирининг салон қисмида йўловчиларнинг эркин ҳаракатланишини чекловчи сўзлар ёзилганлиги юзасидан мурожаат тарқалди.
Чегараларни янгилаш ва аниқ координаталарга эга батафсил хариталарни яратиш учун икки йил керак бўлди. Рақамли ривожланиш департаменти очиқ маълумотлар порталида ҳар бир туман бўйича пойтахтдаги 585 та маҳаллаларнинг аниқ координаталари акс этган хариталарни эълон қилди, уларнинг чегараларини қайта кўриб чиқиш учун икки йил керак бўлди.
Президент вилоятга ташрифида мазкур янги лойиҳалар билан танишди. Давлат раҳбарининг Навоий вилояти жамоатчилик вакиллари иштирокида янги лойиҳаларга бағишланган маросим бўлиб ўтди.
Судда 34 ёшли эркак ўз қилмишидан пушаймонлигини билдирди. Суд унга жазо тайинлади.
Бекатдаги мавжуд эскирган эскалаторлар янгисига алмаштирилади ҳамда демонтаж ва монтаж ишлари бошланади. Тошкент метрополитенининг "Пахтакор" бекатида мавжуд эскалаторларни янгисига алмаштириш ишларини бошлаш режалаштирилган.
Аввалроқ, тармоқларда вазирлар депутат бўлиш учун ўз лавозимларидан воз кечгани ҳақида хабар тарқалган эди. Ижтимоий тармоқларда Давлат рўйхатидан ўтган ОАВда Олий Мажлис қонунчилик палатасига депутатликка ЎзЛиДеПдан номзоди қўйилган Мактабгача ва мактаб таълими вазири Ҳилола Умарова ҳамда «Миллий Тикланиш» партиясидан номзод, Маданият вазири Озодбек Назарбековларнинг лавозимларидан кетганликлари ва депутатликни танлаганлари ҳақида хабарлар тарқалди.
Мамлакат ИИВ мазкур ўйинда мазкур ўйинларда зўравонлик, қотиллик ва талончилик каби салбий унсурлар мавжуд деб ҳисоблайди ва барча game-сlub’ларда уларни тақиқламоқда. Тожикистон ички ишлар вазирлиги мамлакатдаги компьютер ўйин марказларининг эгаларига Тожикистон қонунчилиги талабларига мувофиқ, Тожикистон қонунчилиги, ахлоқий ва зўравонликлар ва ўйинларни тарқатишни қатъиян тақиқлади.
Таъкидланишича, иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтказиш режалаштирилган. Жорий йилнинг 1 ноябрь кунидан бошлаб, ойлик базавий меъёрлар иситиш мавсуми учун мўлжалланган шкалага ўтади.
Аниқланишича, энг қиммат авторақамнинг қиймати 517,1 млн сўмни ташкил қилган. Жорий йилнинг 29 октябр куни "Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржаси" АЖнинг "Товар-хом ашё биржаси фаолиятининг 9 ой якунлари" мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Tashkent Invest компанияси шаҳарга кириш дарвозалари концепциясини яратиш учун танлов эълон қилди. Танлов ғолиблари 100 миллион сўмгача пул мукофоти билан тақдирланади.
Видеодаги эркак UzNews.uz’га мурожаат қилиб, воқеа ҳақида маълумот берди. 28 октябрь куни эрталаб соат 9:00 атрофида бир киши каравот устидаги қувват банки ёниб кетганидан уйғонган.
38 ёшли аёл ўқитувчи Депутатлик сайловида сайлов комиссияси аъзоси сифатида ишлаган ва сайлов қонунчилигини бузгани сабаб жазоланди. 2024 йил 29 октябрь куни Жиноят ишлари бўйича Данғара туман судида 38 ёшли аёл ўқитувчи сайлов қонунчилигини бузгани сабаб жазога тортилди.
Болалар омбудсмани бу воқеага изоҳ бериб, ўқитувчи ишдан бўшатилганини маълум қилди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, Тошкент шаҳар Юнусобод туманида яшовчи И.К.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ мазкур тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда 1 ноябрдан "мусор"дан қарзи борлар тўлиқ электрдан узилиши ҳақида хабарлар тарқалди.
Ҳукумат Ўзбекистон давлат чегарасида бўлиш ва уни кесиб ўтиш тартиби тўғрисидаги ҳужжатни тасдиқлади. Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Давлат чегараси соҳасидаги айрим норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида"ги қарори қабул қилинди.
Эндиликда қоидабузарлик бўйича ҳуқуқбузарлик учун жарима икки янги сабабга кўра тугатилиши мумкин. Махсус автоматлаштирилган фото- ва видео қайд этиш техника воситалари орқали қайд этилган йўл ҳаракати қоидалари бузилиши тўғрисидаги маълумот 48 соат ичида тегишли органга юборилмаса жавобгарлик бекор қилинади.
Электр двигателли транспорт воситаларини ва индивидуал ҳаракатланиш воситаларида содир этилган қоидабузарликлар учун маъмурий жавобгарлик белгиланмоқда. Президент томонидан имзоланган қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди.
Унинг ёнидан 7 дона қадимий тангалар ва 6 та қуйма олтин бўлаклари жами 223 млн сўмлик қимматбаҳо буюмлар топилган. Божхона қўмитаси хабарига кўра, Тошкент халқаро аэропорти орқали хорижий мамлакатга учиб кетаётган фуқаронинг қўл сумкаси божхона ходимлари томонидан кўздан кечирилганда, унинг ичида божхона назоратига тақдим этилмаган, умумий оғирлиги 187 грамм бўлган 6 дона олтин қуймаси ҳамда 7 дона хитой иероглифлари туширилган тангалар уддабуронлик билан косметика креми ичига яширилганлиги аниқланди. Шундан сўнг, ушбу фуқаро шахсий кўрикдан ўтказилганида, унинг ёнидан оғирлиги 20 грамм бўлган қуйма тилла узук ҳам борлиги аниқланди.
Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан 2024/2025-ўқув йилида олий таълим муассасаларининг қуйидаги бакалавриат ҳамда магистратура талабалари учун тўловларни амалга ошириш ва талабалар сафига қабул қилишни расмийлаштиришнинг муддати 2024 йил 1 декабрга қадар (шу куни ҳам) узайтирилди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги Матбуот хизмати хабар қилди.
Ўқувчилар II чорак дарс машғулотлари тугаши муносабати билан 1 ҳафталик дам олади. Мактабгача ва мактаб таълим вазирлиги тизимидаги умумтаълим, ижод, ихтисослаштирилган мактаблар ўқувчилари учун жорий ўқув йилининг кузги таътили 4 ноябрдан бошланиб, 10 ноябргача давом этади.
Тегишли фармон президент Садир Жапаров томонидан имзоланди. Қирғизистон президенти Садир Жапаров Қирғизистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва Мухтор элчисини лавозимидан озод этиш тўғрисида Фармонни имзолади.
Оилаларни камбағалликдан чиқариш дастури, 100 млн сўмгача гаровсиз кредитлар, чиқиндидан қарзи бор истеъмолчиларга электр учун тўлов қилиши чеклаб қўйилиши белгиланмоқда. Меҳнат ҳуқуқларига риоя этилишини текширишнинг янги тартиби жорий этилади.
Умуммй сайловчиларнинг 74,72 фоизи сайловда қатнашишди ва овозларни санаб чиқиш натижаларига кўра ЎзЛиДеП партияси етакчилик қилмоқда. Бугун, 28 октябрь куни Марказий сайлов комиссияси бюллетенларни cанаб чиқилиб, сайловнинг дастлабки натижаларини эълон қилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.