Қорақалпоғистонда она ўғлини мактабда дарсда ўтирган вақтида куч ишлатиб олиб кетди — видео

Видео ижтимоий тармоқда муҳокамага сабаб бўлди. Ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар тўпланиб, судга юборилган.

Президент Тошкент шаҳрида чанг бўронларига қарши курашиш ва табиатни асраш дастурлари билан танишди

Тақдимот давомида “Ўзбекистон Республикасида хизмат кўрсатган эколог” фахрий унвонини таъсис этиш таклифи билдирилди. Жорий йилнинг 19 сентябрь куни Шавкат Мирзиёев атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва туризм соҳаларидаги таклифлар тақдимоти билан танишди.

ОТБ Ўзбекистондаги микрофирмаларни қўллаб-қувватлаш бўйича 300 миллион долларлик дастурни тасдиқлади

Осиё тараққиёт банки маблағлари ҳозирда банк хизматларидан фойдаланиш имконияти чекланган микрофирмаларнинг молиялаштириш имкониятларини кенгайтиришга йўналтирилади. Осиё тараққиёт банки (ОТБ) Ўзбекистон Ҳукуматининг банк хизматлари билан қамраб олинмаган ёки етарли даражада қамраб олинмаган микрокорхоналарнинг молия олиш имкониятларини кенгайтириш бўйича чораларини қўллаб-қувватлаш учун 300 миллион АҚШ доллари миқдорида секторни ривожлантириш дастурини маъқуллади.

Тошкентдаги шифохона гўштдан заҳарланган беморлар билан тўлгани айтилди — видео

Ҳолат юзасидан Соғлиқни сақлаш вазирлиги муносабат билдирди. Куни кеча Республика шошилинч тиббий ёрдам илмий марказига гўштдан заҳарланиб мурожаат қилаётган беморлар сони ортгани ҳақидаги видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Бойсундаги конда водород сулфид сульфид гази сизиб чиқиши оқибатида вафот этганлар 4 кишига етди

Ҳодиса оқибатида 11 нафар фуқаро эса тан жароҳати олиб, шифохонага юборилган. Энергетика ва ФВВ вазирлари ҳодиса юзасидан маълумот берди.

Фарғонада қидирувдаги Lacetti бошқа хонадондан пачоқланган ҳолда топилди

Таъкидланишича, қарздор фуқаронинг кредит қарздорлигини гаров мулкига қаратиш белгиланган бўлган. МИБ Ахборот хизматининг хабар қилишича, Фарғона вилоятида қидирувдаги Lacetti автоҳалокат оқибатида пачоқланган ҳолда бошқа ҳудуддан топилган.

Спиртли ичимликларни сотишнинг минимал нархлари белгиланди

Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитасининг тегишли қарори қабул қилинди. “Алкоголь ва тамаки маҳсулотлари бозорини тартибга солиш ҳамда уларнинг ноқонуний айланмасининг олдини олиш чора-тадбирларини кучайтириш тўғрисида” президент фармонига мувофиқ Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Солиқ қўмитаси қарор қабул қилди.

Рақобат қўмитаси томонидан Урганч давлат университетига нисбатан иш қўзғатилди

Бошланғич нархи қарийб 30 млрд сўмлик давлат харидларида қонун бузилишига йўл қўйган Урганч давлат университетига нисбатан чора кўрилди. Рақобат қўмитасининг Хоразм вилояти ҳудудий бошқармаси вилоят прокуратурасининг топшириғига асосан Урганч давлат университетида ўрганиш ишларини ўтказди.

Тошкентда “Ҳамширалар учун Германия тиббиёт академияси” ташкил этилади

Бир йил давомида касб ва тил ўргатилади. Битирувчиларга диплом билан Германияда ишлаш ҳуқуқини берувчи касбий сертификат берилади.

Қонунчилик палатаси спикери ўринбосари эшак гўштини истеъмолга яроқли ҳайвонлар рўйхатига киритилгани ҳақидаги хабарни рад этди

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистонда эшакни истеъмолга яроқли гўштлар рўйхатига киритилгани ҳақида хабарлар тарқалган эди. Бугун, 17 сентябрь куни Қонунчилик палатасининг мажлисида "Ҳайвонларни идентификация қилиш, рўйхатга олиш ва кузатиш тўғрисида"ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда концептуал жиҳатдан кўриб чиқилди.

Тошкентда 32 ёшли эркак 16 ёшли болани калтаклади — видео

Бунга қизи ва унинг синфдоши бўлган жабрланувчининг укаси ўртасидаги жанжал сабаб бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда фуқаро бошқа шахсга қўл кўтарганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

"Германияда ишлаётган ўзбек ҳамшираларининг ойлиги энг камида 2200 еврони ташкил қилади" — Бандлик вазири

Беҳзод Мусаевнинг таъкидлашича, Германия билан темир йўл ва автобус ҳайдовчиларни тайёрлаш бўйича келишувларга эришилиб, жорий йилда 800дан ортиқ ҳамшира юборилади. Аввалроқ, Шавкат Мирзиёев Германия Федерал Канцлери Олаф Шолс билан учрашгани ва учрашув давомида Германиянинг етакчи компания ва банклари билан қўшма сармоя лойиҳалари, савдо шартномаларини қўллаб-қувватлаш бўйича келишувларга эришилгани ҳақида хабар берган эдик.  Бандлик вазири Беҳзод Мусаев икки давлат ўртасида темир йўл ва автобус ҳайдовчиларини, ҳамшираларни тайёрлаш бўйича амалий келишувларга эришилганлигини таъкидлади.

Хоразмда салкам 3 млрд сўмлик ноқонуний дори воситалари сотмоқчи бўлган шахс аниқланди — видео

ДХХ уйида сотиш мақсадида 64 452 дона дори воситаларини сақлаб юрган шахсни қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизматининг Хоразм вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи идоралар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Урганч шаҳрида истиқомат қилувчи 1983 йилда туғилган фуқаро ўзининг яшаш хонадонида 64 452 дона дори воситаларини келгусида сотиш мақсадида сақлаб келаётганлиги аниқланди.  Баҳолаш фаолияти билан шуғулланувчи МЧЖ хулосасига кўра, мазкур дори воситаларининг умумий қиймати 2 млрд 908 млн 608 минг сўмни ташкил қилади.

Inbazar дўкони ходимлари иши бўйича икки киши қамалди

Бугун тарқалган видеодаги ҳолат судда кўриб чиқилди. Аввалроқ, Inbazar савдо тармоғи дўконида ходим бошқа ходим томонидан калтаклангани акс этган видео тарқалганди.

Дарё ўзанларидан қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий жорий этилди

Норуда материалларни қазиб олиш билан шуғулланувчи корхоналарга атроф-муҳитга таъсирни камайтириш мақсадида ихтисослаштирилган саноат зоналарига ўтиш топширилди. Экология вазирлиги Чирчиқ, Сирдарё, Сангзор, Зарафшон, Норин, Қашқадарё ва Сурхондарё дарё ҳавзалари ҳудудларида қум ва шағал қазиб олишга муддатсиз мораторий эълон қилди.

Inbazar асосчиси Омадбек Холматовга нисбатан терговга қадар текширув ўтказилмоқда — Тошкент шаҳар ИИББ

Савдо маркази раҳбари ўз ишчиларига зўравонлик қилгани акс этган видеолардан сўнг шаҳар ИИББ мазкур ҳолатлар юзасидан текширув бошлади. Inbazar асосчиси Омадбек Холматов тўғрисида ижтимоий тармоқларда видеолар тарқалганидан сўнг шаҳар ИИББ видеодаги ҳолатлар юзасидан терговга қадар текширув бошлади.

Қашқадарёда келинлари кўз ўнгида аёлини бензин билан ёқиб юборган эр қамалди

58 ёшли эркак аёлини хиёнатда айблаб, келинлари ва вояга етмаган ўғлининг ёнида аёлига бензин сепиб, ёқиб юборди. 2024 йил 11 сентябрь куни Жиноят ишлари бўйича Яккабоғ туман судида ўз аёлини ўлдирмоқчи бўлган 58 ёшли эркакка суд ҳукми ўқилди.

Модулли меҳмонхона қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратилади

Субсидия модулли меҳмонхонада яратилган ҳар бир жой учун 1 млн сўмдан белгиланади. Ҳукумат қарори билан “Модулли меҳмонхонани қуриш ва жиҳозлаш учун субсидия ажратиш тартиби тўғрисида”ги вақтинчалик низом тасдиқланди.

Германия Канцлерининг Ўзбекистонга ташрифи доирасида бир қатор ҳужжатлар имзоланди — рўйхат

Ҳужжатлар орасида миграция, сув ресурсларидан барқарор фойдаланиш, транспорт ва яна қатор ҳужжатлар бор. Самарқанд шаҳрида ўтган самарали музокаралар якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Германия Федерал Канцлери Олаф Шольц Қўшма декларацияни қабул қилдилар.

Тошкентдаги савдо марказларидан бирида иш бошқарувчи ходимни калтаклади

Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкент шаҳридаги савдо мажмуаларининг бирида бир фуқаро бошқа фуқарони урганлиги акс этган видео тарқалиб, турли муҳокамаларга сабаб бўлган эди. Мазкур ҳолат Тошкент шаҳар ИИББ томонидан ўрганилиб, расмий муносабат билдирилди.

Президент Паралимпия ўйинларида юксак натижа қайд этган спортчи ва мураббийларнинг бир гуруҳини фахрий унвон, орден ва медаллар билан тақдирлади

Давлат раҳбари ногиронлиги бўлган шахслар шуғулланиши мумкин бўлган спорт турларини янада кенгайтиришга эътибор қаратишни таъкидлади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев бугун, 13 сентябрь куни XVII ёзги Паралимпия ўйинлари ғолиб ва совриндорлари билан учрашди.

Эртадан "Humo arena" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати чекланади

ФИФА футзал бўйича жаҳон чемпионати бўлиб ўтиши муносабати билан "Humo arena" ёнидаги кўчаларда транспорт ҳаракати вақти-вақти билан чекланади Футзал бўйича 2024 йилги ФИФА жаҳон чемпионати Ўзбекистоннинг уч шаҳри — Тошкент, Бухоро ва Андижон шаҳарларида бўлиб ўтишидан барчанинг хабари бор. Марказий Осиёда илк бор бўлиб ўтадиган мазкур мусобақа 14 сентябрда бошланиб, 6 октябргача давом этиши режалаштирилган.

Тошкентда куз-қиш мавсумига тайёргарлик учун 732,6 млрд сўмдан ошиқ пул сарфланади

Фармонга кўра, мазкур маблағ эвазига пойтахтдаги кўп квартирали турар жой фонди, иссиқлик, ичимлик суви объектлари, электр ва газ таъминоти тармоқларини мукаммал таъмирлаш ишлари амалга оширилади. Тошкент шаҳар ҳокими Шавкат Умрзоқов иқтисодиёт тармоқлари, ижтимоий соҳа объектлари, кўп квартирали уй-жой фондини 2024/2025 йиллар куз-қиш даврида барқарор ишлашга тайёрлаш тўғрисидаги фармойишни имзолади.

Фуқароларнинг шикоятидан сўнг Рақобат қўмитаси "UzAuto Motors" АЖга нисбатан иш очди

Қорақалпоғистонлик фуқаро Gentra автомашинасини сотиб олганига 5 ой бўлмасдан носозлиги туфайли ёниб кетганлиги, лекин ишлаб чиқарувчи томонидан ушбу ҳолат ўз вақтида бартараф этилмаётганлиги юзасидан Рақобат қўмитасига мурожаат қилган. "UzAuto Motors" АЖ ва унинг дилерларига автомобиль етказиб бериш соҳасидаги қонунбузилиш юзасидан тегишли кўрсатмалар берилди.

Самарқандда портлашдан зарар кўрган 9 қаватли уйнинг бир қисмини бузишга киришилди — фото

Шикастланган хонадонлар аҳолиси вақтинча қариндошлари ёнига ва "Қорасув" массивидаги кўп қаватли уйлардан бирига кўчирилди. Жорий йилнинг 9 сентабр куни Самарқандда Беруний кўчасида жойлашган кўп қаватли уйларнинг бирида портлаш содир бўлгани ҳақида хабар берган эдик.

Ўзбекистон сузиш федерацияси собиқ бош котиби давлат пулидан яқинларини Туркияга дам олишга жўнатди

Сузиш спорти учун ажратилган маблағлар ҳисобидан бош котибнинг оила аъзолари Туркияда дам олди. Прокуратура ҳомийлар томонидан ажратилган 1,2 млрд талон-торож қилинганини аниқлади.

Тошкент вилоятида фуқаро 3 нафар фарзанди учун 2 млрд сўмга яқин алиментни тўланди

Хорижга чиқиш имкониятидан маҳрум бўлган фуқаро 3 нафар вояга етмаган фарзандига алимент пулларини олдиндан тўлашга рози бўлган. Жорий йилнинг 11 сентябрь куни Тошкент вилояти Зангиота туманида 3 нафар вояга етмаган фарзанднинг отаси 2 млрд сўмга яқин алимент пулларини тўлаб берди, дея хабар бермоқда Бош прокуратура ҳузуридаги Мажбурий ижро бюроси Матбуот хизмати.

Қирғизистон ва Ўзбекистонни боғловчи "Учқурғон" чегара божхона пости очилди

Ушбу чегара божхона постида расмийлар иштирокида очилиш маросими бўлиб ўтди. Бугун, 12 сентябрь куни Ўзбекистоннинг "Учқўрғон-автойўл" ва Қирғизистоннинг "Кенсай-автойўл" назорат-ўтказиш пункитининг очилиш маросими бўлиб ўтди, дея хабар бермоқда Давлат божхона қўмитаси Матбуот хизмати.

Андижондаги “Қорасув” чегара божхона пости қайта очилди — фото

Ўзбекистон ва Қирғизистон фуқароларини икки давлатга ҳаракатланиши учун “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади. Андижон вилояти Қўрғонтепа тумани Қорасув шаҳрида жойлашган “Қорасув” чегара божхона пости 15 йиллик танаффусдан сўнг яна ўз фаолиятини қайта тиклади.

Тошкентдаги кафелардан бирида оммавий заҳарланиш кузатилди — видео

Жами 23 нафар фуқаро овқатдан заҳарланиш белгилари билан шифохонага ётқизилган. Кафе фаолияти вақтинча тўхтатилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.