Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди. Илгиз Танташев испаниялик футболчи билан тўқнашиб кетиб жаррҳат олганлиги сабабли ўйиннинг қолган қисмини захирадаги ҳакам давом эттирди.
Суд уни Жиноят кодексининг олти моддаси билан айбдор деб топди. Бугун, 5 август куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод туман суди “Саидазиз Медгородок” номи билан танилган Саидазиз Сайдалиевга нисбатан ҳукм чиқарди, деб хабар беради UzNews.uz мухбири.
Улар ўзбекистонликлар билан бирга бир хонадонни ижарага олиб, онлайн қиморхона ташкил қилишган. Улар 3 ойда $900 минг айлантиришган.
Андижон вилояти Экология бошқармаси видеодаги аёлни топиб, унга миннатдорчилик билдирди. Кеча ижтимоий тармоқларда Андижон шаҳар "Фурқат шифохонаси" ҳудудида бир аёл майна туркумига кирувчи ёввойи қушга сув бераётгани акс этган видео тарқалган эди.
Исроилдаги Ўзбекистон фуқароларига айрим ҳудудларга бормаслик, шахсни тасдиқловчи ҳужжатни ёнида олиб юриш, оммавий йиғилишлар жойига бормаслик тавсия этилди. Исроилдаги мавжуд хавфсизлик вазияти муносабати билан Ўзбекистон элчихонаси яна бир бор қуйидаги эҳтиёт чораларини кўришни қатъий тавсия қилди: 1. Исроилнинг айрим ҳудудларига боришдан сақланиш.
Қашқадарё вилояти ҳокимлиги Чироқчи тумани раҳбарининг ушбу ҳаракатига изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Чироқчи тумани ҳокими Файзулла Юсупов фуқарони ургани акс этган видео тарқалди.
Энергетика вазирлиги метан нархининг кескин ошиши учун етарли асос йўқлигини айтди. Нархларни асоссиз оширган тадбиркорлар жавобгарликка тортилади.
Режага мувофиқ таъмирлаш ишлари аэропортда 7 августга қадар амалга оширилиши лозимлиги ҳақида хабар берилганди. Аэропорт икки кун аввал ўз фаолиятини тиклайди.
Даврон Ваҳобовнинг фикрича, нол тариф ставкалари Хитой электромобилларининг кафолатсиз оммавий равишда олиб кирилишига олиб келади, бу эса сифатли хизмат кўрсатилмагани ва маҳаллий шароитга мослашмагани учун истеъмолчилар учун катта харажатларга сабаб бўлади. Аввалроқ ADM Jizzakh бош директори Дониёр Давлетяров электромобиллар импорти учун божларни қайтаришни таклиф қилган эди.
Индексни тузишда дунёнинг 140 та давлатидан 150 мингдан ортиқ уй хўжалиги ва 4 мингга яқин ҳуқуқшунослар ўртасида сўровлар ўтказилди ҳамда қонунийлик даражаси баҳоланди. Ўзбекистон Ҳуқуқ устуворлиги индексида Сербия, Албания, Хитой, Беларусь, Қирғизистон, Россия, Туркия ва бошқа давлатларни ортда қолдириб, 140 та давлат орасида 78-ўринни эгаллади.
Элчихона Консуллик бўлими фуқароларни вақтинчалик қабул қилишни тўхтатишини маълум қилди. Жорий йилнинг 5-10 август кунлари Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими фуқароларни қабул қилишни вақтинчалик тўхтатади, дея хабар бермоқда Ўзбекистоннинг Қозоғистондаги Элчихонаси Матбуот хизмати.
25 та ер усти пиёдалар ўтиш жойларини қуриш белгиланган. Бунинг харажатлари 107,2 млрд сўм этиб белгиланган.
Пойтахтдаги деҳқон бозорлари ва савдо комплексларида “Мактаб бозорлари” ташкил этиш бўйича ҳоким қарор қабул қилди. Мактаб ўқувчиларини 2024-2025 ўқув йилида дарсликлар, ўқув қўлланмалари ва ўқув қуроллари билан таъминлаш чора-тадбирлари тўғрисида Тошкент шаҳар ҳокими қарори қабул қилинди.
Судга оид кимёвий экспертиза хулосасига кўра, ҳайдовчи пешоби таркибида этил спирти ва кучли таъсир қилувчи "тропикамид" дори воситаси мавжудлиги аниқланган. Жорий йилнинг март ойида Фарғонада Cobalt ҳайдовчиси бошқарувни йўқотиб, йўлнинг ўнг четида ҳаракатланиб кетаётган 5 нафар пиёдани уриб юбориши оқибатида уларнинг 2 нафари воқеа жойида қолган 2 нафари эса шифохонада вафот этгани ҳақида хабар берган эдик.
Беш кун ичида шахсий ҳисобни тўлаш ва текширишда узилишлар юз бериши мумкин. Қарздор истеъмолчиларнинг электр таъминоти узилмайди.
Бозорда 150 кг банан, 21 кг турли хилдаги салатлар, 45 литр сут ҳамда 32 кг пиширилган таомлар яроқсиз деб топилган. Жорий йилнинг 30 июль куни Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Бектемир туман бўлими ҳамда тегишли ташкилот ходимлари билан ҳамкорликда Қўйлиқ деҳқон бозорида кучайтирилган рейд тадбири ўтказилган.
Ташкилотларнинг фуқаролик жавобгарлигини суғурта қилиш, етказилган зарар миқдори ва суғуртанинг энг кам миқдорини ҳисоблаш тартиби тасдиқланди. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан гидротехника иншоотларидан фойдаланиш жараёнида авария натижасида етказилган зарарни қоплаш тартиби тасдиқланди.
Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларида табиий газ вақтинча тўхтатилади. Таъмирлаш ишлари туфайли Чилонзор, Яккасарой ва Сергели туманларининг қуйидаги ҳудудларига 31 июль куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади.
Ҳолат юзасидан тегишли тартибда маъмурий баённома расмийлаштирилиб, автомашина жарима майдончасига қўйилди. Тошкентда фуқаро вояга етмаган қизга автомашинани бошқариш учун топширгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Жабрланувчи бола қиз синфдошига севги изҳор қилгани учун унинг акаси томонидан дўппосланган эди. Самарқандда мактаб ўқувчиси қиз синфдошининг акаси томонидан "самосуд" қилингани учун Пастдарғом тумани ИИБ ТБ томонидан ЖКнинг 105-моддаси 1-қисми (қасддан баданга ўртача оғир шикаст етказиш) билан жиноят иши қўзғатилганлиги тўғрисида хабар берган эдик.
Маълумотга кўра, ўртача балл кўрсаткичи беш йилда 69,8 баллдан 78 баллга ошди. Билим ва малакаларни баҳолаш агентлиги маълумотларига кўра, мактаб битирувчиларининг олий ўқув юртларига кириш ўртача баллари сўнгги беш йилда 69,8 балдан 78 баллга ошган.
Кўздан кечириш чоғида қўлга олинган шахсда қалбаки 8400 АҚШ доллари борлиги аниқланган. Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Учтепа туман бўлими ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида “L.” номли Hostel олдида ўтказилган тезкор тадбирда хорижий давлат фуқароси М.С.
Шоҳимардонга дам олгани бораётган фуқаролар ушбу божхона объектлари орқали исталган вақтда ҳаракатланиш имкониятига эга бўлди. 2024 йилнинг 26 июлидан бошлаб Фарғона вилояти божхона бошқармасининг “Фарғона” чегара божхона пости ҳамда Шоҳимардонга кириш қисмида жойлашган “Оқ-қия” божхона пункти туну кун ишлаш режимига ўтказилди.
Республика тез тиббий ёрдам маркази ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Самарқандда тез ёрдам машинаси қоплар тўла пиёз олиб кетаётгани акс этган фотосурат тарқалди.
Meta, Google ва Apple энг кўп солиқ тўловчилар рўйхатида кучли учликни эгаллашган. Солиқ қўмитасининг хабар беришича, Ўзбекистонда электрон хизматлар кўрсатувчи 60 та хорижий компания томонидан 2024 йил январ-июнь ойларида 44,8 млрд сўм солиқ тўланган.
2024/2025 ўқув йили учун давлат ОТМлардаги талабалар учун тўлов-контракт нархлари оширилди. Ўзбекистон таълим ташкилотларига қабул қилиш бўйича давлат комиссияси мажлисининг тегишли баёнига асосан 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб республика давлат олий таълим муассасаларида бакалавриат таълим йўналишлари (магистратура мутахассисликлари) бўйича битта талабани базавий тўлов-контракт шаклида бир йиллик ўқитиш қийматининг миқдорлари тасдиқланди.
Хотин-қизларнинг вакиллик органлари сайловларига кенг жалб қилиш борасидаги нормалар такомиллаштирилиб, парламентда ва маҳаллий кенгашларда хотин-қизлар улушини оширишга қаратилган ислоҳот амалга оширилди. Куни кеча Марказий сайлов комиссияси Қонунчилик палатаси, маҳаллий Кенгашлар депутатлари сайлови юзасидан сайлов кампанияси бошланганлигини эълон қилди.
2024/2025-ўқув йили учун олий таълим муассасаларига грант ва тўлов-контракт бўйича минимал ўтиш балли тасдиқланди. Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабарига кўра, Ўзбекистон таълим муассасаларига ўқишга қабул қилиш бўйича Давлат комиссиясининг тегишли баёни билан республика олий таълим муассасаларига давлат гранти бўйича минимал ўтиш бали – 68,0 балл (максимал 189 баллнинг 36 фоиз) этиб белгиланди.
Бола ичида ҳеч ким бўлмаган дўконга киргани учун сотувчиси уни калтаклади. Иш судга оширилди.
Экология вазирлиги осмондан ленталар ёғилишини экология учун зарарли эканлигини таъкидлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда «Анҳор» паркида "лента шоу" ўтказилиши ҳақидаги хабарлар тарқалган эди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.