У Ургут тумани ҳудудида жойлашган 25 сотих ерни 36 минг АҚШ долларига сотишга келишган. Самарқанд вилояти ИИБ Матбуот хизматининг хабар беришича, Давлат кадастрлар палатаси Самарқанд шаҳар филиали ходими пора билан ушланди.
ФВВ ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Жорий йилнинг 25 июль куни Тошкент шаҳар Янгиҳаёт тумани «Чортоқ» маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида, ушбу уй эгасининг 2023 йилда туғилган фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Тўрт нафар фуқарога 2 йиллик ахлоқ тузатиш ишларидан 16 йилгача озодликдан маҳрум қилиш жазоси тайинланди. Жиноят ишлари бўйича Урганч шаҳар судида гиёҳвандлик воситаси савдоси билан шуғулланган 29 ёшли Р.Р.
Шифохона 500 ўринга мўлжалланган бўлиб, давлат бюджетидан молиялаштирилади. Вазирлар Маҳкамаси “Тошкент шаҳар болалар кўп тармоқли шифохонасини ташкил этиш тўғрисида” қарор қабул қилди.
Фарғона вилояти Миллий гвардия бошқармаси ҳолат юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда тарқалган "Фарғона шаҳар савдо мажмуаси"да (халқ тилида кийим бозорида) бозорком билан тадбиркорлар ўртасида низо келиб чиққани акс этган видео тарқалди.
“Машинасозлар” метро бекатидан Чорвоққа кунига тўртта автобус рейси амалга оширилади. Тошкент вилоятининг Бўстонлиқ туманига ("Чорвоқ" эркин туристик зонасига) график асосида ҳаракатланувчи мавсумий автобуслар қатнови кўпайтирилди.
Ҳуқуқбузарга нисбатан МЖтКнинг тегишли моддаси билан жазо тайинланди. Жорий йил 17 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида МЖтКнинг 177-1-моддаси 1-қисми билан судланаётган 2002 йилда туғилган Ж.А.га оид суд иши кўриб чиқилди. Ж.А.
Давлат рақамларини тасодифий тартибда бериш, электр энергиясини ҳисоблашнинг янги ҳисоб-китоб тизими, талабалар турар жойига жойлаштириш учун онлайн аризаларни қабул қилишни бошлаш – шу ва бошқа қонунчиликдаги ўзгаришлар 1 августдан кучга киради. Norma.uz портали хабарига кўра, 1 августдан бошлаб қонун ҳужжатларига қуйидаги ўзгартириш ва янгиликлар кучга киради: 1. Инвестиция мажбуриятлари натижаларини қабул қилиш муддатлари белгиланади Кичик саноат зоналари иштирокчилари ва ёшлар тадбиркорлик субъектларининг инвестиция ва ижтимоий мажбуриятларини бажариш натижаларини қабул қилиш кичик ва ёшлар саноат зоналарини бошқариш бўйича ягона дирекциялар томонидан мажбуриятларни бажариш муддати тугаган кундан бошлаб 3 ой муддатда амалга оширилади.
Ўзгидромет жорий йил 25-29 июль кунлари ҳаво ҳарорати +45 даражагача кўтарилиши ҳақида маълумот берди. Фавқулодда вазиятлар вазирлиги Об-ҳавонинг кескин исиб кетиши ҳолатида қандай чоралар кўриш кераклиги ҳақида тавсиялар берди.
У мазкур изоҳи юзасидан ИИО биносига чақиртирилганда ходимларнинг қонуний талабларига бўйсунмасдан ҳар хил уятсиз сўзлар билан сўкинган. 2024 йил 24 июль ЖИБ Мирзо Улуғбек туман судида Telegram-каналаридан бирида эълон қилинган Исроилнинг Ўзбекистондаги элчиси ўз миссиясини якунлагани ҳақидаги постга элчига нисбатан тажовузкорона изоҳ ёзган фуқарога жазо тайинланди.
Алпинистлар Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилиб, мамлакат байроғини ўрнатишди. Тарихда биринчи бор ўзбек альпинистлари Ўзбекистоннинг энг юқори нуқтаси – Сурхондарё вилоятида жойлашган 4668 метр баландликдаги чўққига кўтарилди.
Унга маъмурий қамоқ жазосидан ташқари БҲМнинг 10 баравари миқдорида жарима жазоси тайинланди. Куни кеча Тошкентда юзини тўсиб аёллар кийимини кийиб юрган эркак ушлангани ҳақида хабар берган эдик.
Шунингдек, Шавкат Мирзиёевга қўшни давлатлар раҳбарлари ва Хитой Халқ Республикаси Раисидан табриклар келди. Россия Федерацияси президенти Владимир Путин Ўзбекистон президенти Шавкат Миромонович Мирзиёевни таваллуд айёми билан муборакбод этди.
Ижтимоий тармоқлардаги танқидлардан сўнг тендер тўхтатилди. “Маънавият ва маърифат” марказига нисбатан қонунни бузганлик учун иш очилди.
Судланувчи жонли мулоқот вақтида ахлоқ қоидаларини менсимасдан беҳаё сўзлар билан вилоятда яшовчи аҳолининг шаъни ва қадр-қимматини қасддан камситган. Куни кеча 2004 йилда туғилган қиз вилоятликларни ҳақорат қилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Ҳозирда ушбу шахснинг бундай ҳаракатларини асл сабаби ўрганилмоқда. Бугун, 23 июль куни Тошкентда эркак киши юзини беркитиб, аёллар кийимини кийиб олгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Шунингдек, айрим автомобиллар учун божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади. “Ўзбекистонда туризм инфратузилмасини яхшилаш ва хорижий туристлар оқимини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, 2025 йил 1 августгача Қорақалпоғистон Республикасида рўйхатга олиниб, лицензияга эга бўлган туроператорларга, истисно тариқасида, экстремал турларни ташкил қилиш учун двигатель ҳажми 2,4 литрдан кам бўлмаган юқори ўтиш қобилиятига эга транспорт воситалари импорт қилинаётганда божхона божи ва утилизация йиғимини амалдаги ставканинг 25 фоизи миқдорида 3 йил муддатга бўлиб-бўлиб тўлашга рухсат этилади.
“Humo” компаниясининг устав капиталидаги давлат улушининг 100 фоизи музокараларга оммавий таклиф этиш орқали уч босқичда сотилади. “Миллий банклараро процессинг маркази” АЖ (100 фоиз давлат улуши) – банк тўлов карталарига асосланган “Humo” тўлов тизими сотувга қўйилди.
У харидор бола чек сўрганлиги сабаб унга тарсаки туширган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда сотувчи харидор болани урганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
60 ёшли Шукурали Қурбонов ҳукм эълон қилинганидан бир кун ўтиб вафот этди. Унга 8 йил 2 ой қамоқ жазоси тайинланганди.
Давлат гранти бўйича 2024/2025 ўқув йили учун қабул квоталари тасдиқланди. "2024/2025 ўқув йили учун давлат олий таълим муассасаларига ўқишга қабул қилишнинг давлат буюртмаси параметрлари тўғрисида”ги президент фармойиши қабул қилинди.
Бундан ташқари, 70 ёшдан кейин фарзандли бўлганлар 34 нафарни ташкил қилган. Давлат хизматлари агентлиги Ўзбекистонда жорий йилнинг ярим йиллигидаги туғилишлар сони ҳақидаги маълумотларни эълон қилди.
Туман ҳокимлиги ҳодисага изоҳ берди. 2024 йил 16 июль куни Беруний туманида ичида оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчилари бўлган автомашина йўл-транспорт ҳодисасига учради.
Ҳурматли меҳмонлар “Ичан қалъа” мажмуаси ва “Нуриллабой” сарой мажмуасини зиёрат қилди. Ўзбекистон раҳбари Шавкат Мирзиёев ва Қирғизистон президенти Садир Жапаров икки мамлакат биринчи хонимлари билан биргаликда Хива шаҳридаги Ичан қалъа мажмуаси ва Нуриллабой сарой мажмуасига ташриф буюрди.
Компаниянинг маълум қилишича, республикадаги барча аэропортлар нормал режимда ишламоқда. Microsoft ишидаги глобал узилишлар Ўзбекистондаги халқаро аэропортлар фаолиятига таъсир қилмади, дея хабар қилмоқда Uzbekistan Airports Матбуот хизмати. “Айни дамда барча аэропортларда учиш ва қўниш жараёнлари одатдагидек давом этмоқда.
Никоҳ ёшига етмаган шахс билан ҳақиқатда никоҳ муносабатларига киришиш ҳолатларида белгиланган жарима миқдорини кўтариш таклиф этилмоқда. Оила ва хотин-қизлар соҳаларидаги қонунчилик такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисидаги қонун лойиҳаси эълон қилинди.
Зеавит Бен-Ҳиллелга икки давлат ўртасидаги муносабатларни ривожлантиришга қўшган ҳиссаси учун миннатдорлик изҳор этилди. Ўзбекистон Президенти ёрдамчиси Саида Мирзиёева Исроилнинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Зеавит Бен-Ҳиллел билан дипломатик миссияси якунлангани муносабати билан учрашди.
Содиқ Азимов кўчасининг бир қисмидан пойтахт аҳолиси ва хорижлик сайёҳлар учун 24 соатлик кўнгилочар марказ қурилиши режалаштирилган. Микрокредитбанк ҳамда Тошкент шаҳар Яшнабод тумани ҳокимлиги ҳамкорлигида ҳудуддаги Содиқ Азимов кўчасини гастрономик, яъни 24/7 режимида ишловчи кўчага айлантириш бўйича лойиҳа ишлари якунига етказилди.
Суд Бахтиёр Қудратуллаевни Жиноят кодексида назарда тутилган бир қатор жиноятларни содир этганликда айбдор деб топиб, унга нисбатан жазо тайинлади. Бугун, 19 июль куни Жиноят ишлари бўйича Юнусобод судида “Бахти Ташкентский” ва яна 36 нафар фуқарога нисбатан жиноят иши кўриб чиқилмоқда.
Кўксаройдаги Президент қароргоҳидаги суҳбатдан сўнг Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарова Тошкент вилоятидаги мактабгача таълим муассасасига йўл олди. Кўксарой қароргоҳида Қирғизистон президентининг Ўзбекистонга давлат ташрифи доирасида икки мамлакат биринчи хонимлари Зироат Мирзиёева ва Ойгул Жапарованинг учрашуви бўлиб ўтди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.