Тошкентда аёллар кийими бурқага ўхшаш ниқобли кийимда юрган йигит 15 суткага қамалди

21 ёшли йигит шахсини аниқлашга имкон бермайдиган ниқоб кийган ҳолда жамоат жойида бўлган ва ИИО ходимларга қаршилик кўрсатган. 19 июнь куни Тошкент шаҳрининг Шайхонтоҳур туманидаги “Чорсу” бозори олдида ҳуқуқ-тартибот идоралари ходимлари аёллар кийимида ва идентификация қилиш имконини бермайдиган даражада юзини тўсган ҳолда кетаётган шахсни тўхтатиб, шахсига аниқлик киритмоқчи бўлишган.

Жиззахдаги боғчада тарбиячиси болаларни бирма-бир калтаклади — видео

Вилоят Мактабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Жиззахдаги боғчада тарбиячи болаларни калтаклаётгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилоятида 6 ёшли қизга уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилган 60 ёшли эркак ушланди

Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилиб, қамоққа олиш эҳтиёт чорасини қўллаш тўғрисида илтимоснома киритилди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 11 июнь куни Тошкент вилояти Нурафшон шаҳрида яшовчи Э.Ҳ.нинг қўшниси 1964 йилда туғилган Ш.Ш.

Сенатнинг эллик учинчи ялпи мажлиси 21 июнь куни чақирилади

Ялпи мажлисда Бош прокурор лавозимига номзодни кўриб чиқиш, Судьялар олий кенгаши таркибига ўзгартиришлар киритиш, Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раисини сайлаш ва бошқа масалалар кўриб чиқилади. Бугун, 20 июнь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг навбатдаги мажлиси бўлиб ўтди.

Ўзбекистонда чиқинди ташувчи машиналар юк скутерларига алмаштирилади

Экология вазирлигининг маълум қилишича, ушбу транспорт тури чиқинди ташувчи автомашиналарга қараганда 27 баравар арзон, фойдаланишда қулай ва сараланган чиқиндиларни тўғридан-тўғри узатиш станциясига ташиш имкониятига эга. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазири ташаббуси билан санитария тозалаш хизматида самарали фойдаланиш учун янги турдаги махсус техника – скутерларни жорий этиш режалаштирилган.

Андижонда куёвнинг 68 та жаримасини қайнотаси тўлади

Куёв хотинининг номидаги Lacetti’да 68 та жаримага тушгани сабаб машина жарима майдонига қўйилган. Қайнота жарималарни тўлаб, машинани олиб чиқиб берди.

Ўзбекистонда банк сирини тарқатганлик учун жиноий жавобгарлик жорий этилмоқда

Марказий банк Жиноят кодексига ўзгартиш киритишни таклиф қилмоқда. Унга кўра банк, солиқ ёки суғурта сирларини ошкор қилиш уч йилгача озодликдан маҳрум этиш билан жазоланиш мумкин.

Ўзбекистонда олти ой ичида 552,5 млрд сўмлик "свет" ва газ ўғирланди

Энергия ресурсларидан ноқонуний фойдаланиш ҳолатлари Навоий, Сирдарё ҳамда Тошкент вилоятларида бошқа ҳудудларга нисбатан кўпроқ аниқланган. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда 2024 йил 1 январдан 15 июнгача ўтказилган 40,8 мингта назорат тадбирлари чоғида жами 38,8 мингта ноқонуний ҳолатлар аниқланди.

Нукусда профилактика инспектори ҳеч кими йўқ кексанинг уйи ва пулларини ўзлаштириб олди

Инспектор кекса фуқаронинг ақли норасолигидан фойдаланиб, уйини ўзининг хотини номига ўтказган, пулларига эса машина сотиб олган. Қорақалпоғистон Республикаси прокуратураси маълумотларига кўра, профилактика инспектори А.М.

Фарғонада хитойликлар автомобиль ишлаб чиқаради

Вилоят ҳокимлиги ва Хитойнинг China Xiaou Group компанияси билан 1,5 млрд доллар келишув имзоланди. Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров бошчилигидаги Фарғона вилояти расмийлари ҳамда тадбиркорларидан иборат делегациясининг Хитойга ташрифи давомида China Xiaou Group компанияси билан вилоят ҳудудида 3 босқичда 1,5 млрд доллар тўғридан тўғри Хитой инвестицияси ҳисобига йирик автомобилсозлик мажмуасини барпо этиш лойиҳасини амалга ошириш юзасидан келишув имзоланди.

Ўзбекистонлик 18 ва 12 ёшли опа-cингиллар ўз амакиси томонидан жинсий зўравонликка учради

Амаки қизларнинг ота-онаси вафот этгани сабаб Қозоғистонга олиб кетган ва у ерда уларга нисбатан тегажоғлик қилгани аниқланган. Болалар омбудсманининг маълум қилишича, жорий йилнинг 6 июнь куни Болалар омбудсманига 2000 йилда туғилган А.А.

Ўзбекистоннинг Жанубий Кореядаги элчиси вафот этди

25 йил давомида элчи лавозимида ишлаган Виталий Васильевич Фен 77 ёшида вафот этди. Ўзбекистоннинг Корея Республикасидаги фавқулодда ва мухтор элчиси Виталий Васильевич Фен бугун, 18 июнь куни вафот этди.

Ўзбекистонда жамоат жойларида юзини беркитиб юрган фуқаролар жаримага тортила бошланди

Андижонда жамоат жойида шахсини аниқлашга имкон бермайдиган Бурка кийган қиз жавобгарликка тортилди. Жорий йилнинг 14 июнь куни Андижон вилояти жиноят ишлари бўйича Марҳамат тумани судида С.А.

Ўзбекистон Hyundai Rotem компаниясидан қарийб $200 млнга олтита тезюрар поезд сотиб олади

"Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан тегишли шартнома имзолади. "Ўзбекистон темир йўллари" Жанубий Кореянинг Hyundai Rotem компанияси билан олтита тезюрар поезд харид қилиш бўйича 195,7 миллион долларлик шартнома имзолади.

Ҳиндистон авиакомпанияси Тошкентга парвозлар сонини кўпайтиради

Парвозлар ҳар куни Airbus 320 русумидаги самолётларда амалга оширилади. Жорий йил 17 августдан бошлаб Ҳиндистоннинг "IndiGo" авиакомпанияси Деҳли-Тошкент-Деҳли йўналиши бўйича мунтазам йўловчи қатновлари сонини ҳафтасига тўрт мартадан етти мартагача оширмоқда.

Индонезиянинг Ўзбекистондаги Элчиси кеча Тошкентда вафот этди

Сунарио Картадината 2019 йилдан буён Индонезиянинг Ўзбекистондаги элчиси лавозимида ишлаб келаётган эди. Кеча, 13 июнь куни Индонезиянинг Ўзбекистондаги фавқулодда ва мухтор элчиси Сунарио Картадината 74 ёшида Тошкентда вафот этди, дея хабар бермоқда Элчихона Матбуот хизмати.

Қорақалпоғистондаги тўй кортежида тартибсизлик уюштирган ҳайдовчилар ва куёвбола қамалди

Жиноят ишлари бўйича Нукус судида тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган автомашина эгалари ва куёвболага нисбатан суд ҳукми ўқилди. Бугун, 13 июнь куни Қорақалпоғистонда тўй кортежида $200 учун пойга ўйнаган 9 та автомобиллар жарима майдончасига қўйилгани ҳамда ушбу автомашиналар ҳайдовчиларига нисбатан МЖтКнинг 183-моддасига асосан ҳужжатлар йиғиб олиниб, Жиноят ишлари бўйича Нукус судига юборилгани ҳақида хабар берган эдик.

Тошкентда Binance'да крипто-активлар айланмасини амалга оширган икки йигит қамалди

20 ва 24 ёшли йигитлар телефони орқали етти ойдан буён “Binance” платформасида крипто-актив сотиб келишган. Суд уларга жазо тайинлади.

Тошкентда веломарафон муносабати билан бир қатор кўчалар ёпилади — харита

Яккасарой туманидаги икки кўчада автомобиллар ҳаракати вақтинчага чекланади. 15 июнь, шанба куни “Ёшлар ойлиги” лойиҳаси доирасида “Автомобилсиз кун” веломарафони ташкил этилади, деб хабар бермоқда Яккасарой тумани ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Ҳудудларда фуқароларни пул эвазига ноқонуний равишда "Ҳаж" зиёратга юбормоқчи бўлган шахслар ушланди

Улар фуқароларни маълум бир ҳақ эвазига виза ҳужжатларини тайёрлаш ва Саудия Арабистонига "Ҳаж" зиёратига юборишни ваъда қилган. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ҳудудларда "Ҳаж" зиёратига ноқонуний юбориш билан боғлиқ ҳолатлар юзасидан тезкор тадбирлар ўтказилди.

Қорақалпоғистонда тўй кортежидаги автомобиллар $200 учун пойга ўйнашди — видео

Куёв бола бириничи бўлиб келган автомобиль эгасига $200 ваъда қилган. Шундан сўнг, кортеждаги машиналар ўртасида тартибсизлик юзага келган.

Муддатли тўлов бизнесга савдо самарадорлигини оширишга қандай ёрдам беради: Booknomy ва Uzum Nasiya тажрибаси

2023 йилда ўзбекистонликлар 450 миллион доллардан ортиқ харидларни муддати тўлов асосида амалга оширишди ва мамлакатнинг миллионлаб аҳолиси учун муддатли тўлов сервислари оилавий бюджетни бошқаришнинг таниш ва қулай усулига айланди. Муддатли тўлов туфайли болани мактабга тайёрлаш, таъмирлаш ёки янги компьютер сотиб олиш оилавий бюджет учун оғир юк бўлиб қолмайди.

Самарқанддан Тошкентга қўшимча "Афросиёб" поезди йўлга қўйилди

Ушбу қўшимча поездлар Қурбон Ҳайити арафасида 3 кун йўловчиларга хизмат қилади.  Қурбон Ҳайити муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 15, 16, 17 июнь кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида “Афросиёб” электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ Матбуот хизмати.

Пойтахтнинг 5 та туманида газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади

Ушбу туманлардаги газ етказиб бериш тизимида таъмирлаш ишлари олиб борилади.  Таъмирлаш ишлари туфайли Учтепа, Яккасарой, Миробод, Юнусобод ва Янгиҳаёт туманларининг қуйидаги ҳудудларига 13 июнь куни табиий газ етказиб бериш вақтинча тўхтатилади, дея хабар бермоқда "Ҳудудгаз пойтахт" Матбуот хизмати.

Ўзбек халқининг шаъни ва қадр-қимматини ошкора камситувчи хорижликларнинг Ўзбекистонга кириши тақиқланади

Хорижий фуқаролар ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг Ўзбекистон ҳудудида бўлишини номақбул деб топиш асослари ва тартибини белгиловчи қонун лойиҳаси ишлаб чиқилди. Қонунчилик палатаси депутатлари "Ўзбекистонда чет эл фуқаролари ва фуқаролиги бўлмаган шахсларнинг ҳуқуқий ҳолати тўғрисида"ги қонунга ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги қонун лойиҳасини ишлаб чиқди ва парламент қуйи палатасига тақдим этди.

Қурбон Ҳайит намози сабаб пойтахтдаги қатор кўчаларда транспорт ҳаракати вақтинча чекланади — харита

Масжидлар жойлашган бошқа кўчаларда ҳам автотранспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Жорий йилнинг 16 июнь куни пойтахтдаги 121 та масжидда ҳайит намози ўқилиши кутилмоқда.

Қурбон ҳайити намозининг ўқилиш вақтлари эълон қилинди

Қурбон ҳайити Тошкент шаҳри масжидларида 16 июнь, якшанба куни эрталаб соат 05:10 да ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Матбуот хизматининг хабар қилишича, Тошкент шаҳри масжидларида Қурбон ҳайити намози 2023 йил 16 июнь, якшанба куни эрталаб соат 05:10 да ўқилади.

ДХХ Жиззахда прокурорни пора билан қўлга олди — видео

Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори минг доллар ва 1 дона телефонни пора тариқасида олаётганда ушланди. Маълум қилинишича, Жиззах вилояти прокуратурасининг бўлим прокурори Жиззах шаҳрида яшовчи 1975 йилда туғилган фуқарони муқаддам Жиноят Кодексининг 167-моддаси билан судланганлик ҳолатини ўзининг ваколатли ҳамкасби орқали олиб ташлаш эвазига пора талаб қилган.

Ҳайит байрами куни Тошкент метроси бепул бўлади

Метро поездлари икки соатга вақтлироқ иш бошлайди. 2024 йил 16 июнь — Қурбон ҳайити байрами куни йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида Тошкент метрополитени одатдагидан икки соат олдин, яъни, тонги соат 03:00 дан иш фаолиятини бошлайди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.