Яккасарой тумани терговчиси ва икки суриштирувчиси $7 минг пора билан ушланди — видео

Улар жиноят иши бўйича айбланувчини қамоққа олмаслик эвазига пора талаб қилган. Тошкент шаҳар Яккасарой тумани ИИО ФМБ ҳузуридаги тергов бўлими терговчиси ва 2 нафар суриштирувчиси 7 минг АҚШ доллари пора билан ушланди.

Йил бошидан бери 14 нафар чақалоқ ва 60 нафардан кўп аёллар одам савдоси қурбони бўлди

Олий суд Ўзбекистонда январь ойидан бери содир этилган одам савдоси бўйича маълумотларни тақдим қилди. Олий суд берган маълумотга кўра, 2024 йилнинг январь-май ойларида Жиноят кодексининг 135-моддаси (одам савдоси) билан 69 нафар шахс судланган.

Қашқадарёдаги сув омбори очилиб кетгани ҳақида ёлғон хабар тарқатганларга жиноят иши қўзғатилди — видео

Кеча баъзи фуқаролар “Ҳисорак” сув омбори билан боғлиқ ҳолат ҳақида ёлғон хабарлар тарқатишган. Уларга нисбатан жиноий иш очилди.

Самарқандда фуқароларга қўл кўтарган профилактика инспектори ишдан бўшатилди — видео

Вилоят Ички ишлар бошқармаси тарқалган видеога изоҳ беди. Авввалроқ, ижтимоий тармоқда ИИО ходими фуқароларга куч ишлатгани акс этган видео тарқалди.

Ўзбекистонда Қурбон ҳайити куни аниқ бўлди

Президент “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорни имзолади. Ўзбекистонда Муборак Қурбон ҳайити 16 июнь, якшанба куни нишонланади, деб хабар бермоқда Мусилмонлар идораси Матбуот хизмати.  Президентнинг “Муборак Қурбон ҳайитини нишонлаш тўғрисида”ги қарорига кўра, Қурбон ҳайитининг биринчи куни дам олиш кунига тўғри келиши муносабати билан ушбу дам олиш куни 17 июнь – душанба кунига кўчирилади, 18 июнь – сешанба куни барча ходимлар учун қўшимча дам олиш куни бўлади.

Бухорода ўз фарзандини мунтазам калтаклаб келган она қамалди

6 ёшли боласини икки йилдан бери калтаклаб келган онага суд ҳукми ўқилди. Ундан оналик ҳуқуқи олиб ташланмоқда.

“Ваҳимага ўрин йўқ” — ҳоким Қашқадарёдаги сув омбори юзасидан аҳолига мурожаат йўллади

Шаҳрисабз тумани ҳокими ва Қашқадарё вилояти ФВБ бошлиғи “Ҳисорак” сув омборидан туриб аҳолига мурожаат қилди. Кеча, 10 июнь куни Қашқадарё вилоятининг Шаҳрисабз туманида жойлашган “Ҳисорак ГЭС” УК бошқармасига қарашли “Ҳисорак” сув омбори тўғонининг чап тарафидан қўшимча туннель очиш мақсадида олиб борилаётган муҳандислик техник тадбирлари вақтида сув сизиб чиқиши ҳолати ҳақида хабар берилганди.

Ўзбекистонда уйларда электромобиллар учун қувватлаш ускунасини ўрнатишга рухсат берилади

Қувватлаш ускунасига ҳисоблагич ўрнатган электр транспорт воситалари эгалари учун тунги вақтда қувватлаганлик учун арзон тариф қўлланади. Эндиликда электромобилни хонадонда қувватлашни рағбатлантирадиган тунги тариф жорий қилинади.

Бухоро вилояти туманларини чигиртка босди — видео

Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлиги ушбу ҳолат юзасидан изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Бухоро вилоятининг айрим ҳудудларини зарарли чигиртка босгани ҳақидаги видеороликлар тарқалди.  Ўсимликлар карантини ва ҳимояси агентлигининг хабар қилишича, кечанинг ўзида чигиртка ва тут парвонасига қарши кураш хизмати мутахассислари Бухоро вилояти Ромитан туманининг Газли массивида кимёвий кураш тадбирларини олиб борган ва зарарли ҳашарот тарқалиши хавфи бартараф этилган.

Ўзбекистонда 1-синфга қабул жараёнлари қачондан бошланиши маълум қилинди

Қабул жараёнлари икки босқичда бўлади. Дастлаб микро-ҳудуд доирасида, сўнг микро-ҳудуддан ташқарида.

Андижонда кўчада турган газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кетди — видео

Вилоят ФВБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Ижтимоий тармоқларда Асакада газли сувнинг кислород баллони ёрилиб кеттгани акс этган видео тарқалди.

Тошкент вилоятида тўрт нафар аёлни Туркияга фоҳишаликка жўнатмоқчи бўлган аёл қўлга олинди — видео

42 ёшли аёл 22-43 ёш орасидаги 4 нафар аёлни Истанбулга жўнатаётган вақтда ушланди. Тошкент вилояти ИИББ тезкор ходимлари томонидан навбатдаги одам савдоси билан боғлиқ ҳолатга чек қўйилди.

Эпицентри Тожикистонда бўлган зилзила Ўзбекистонда ҳам сезилди

Тожикистонда содир бўлган ер силкиниши Сурхондарёнинг бир нечта ҳудудларида сезилди. Бугун, 10 июнь куни Тошкент вақти билан 08:14 да (10.06.2024 йил, Гринвич бўйича 03:14 да) Тожикистонда зилзила содир бўлди.

Расман: Андижонга Eminem, Psy, 50 Cent, Pitbull келмайди

Вилоят ҳокимлиги аввалроқ берган эълонига ўзи қайта изоҳ бериб, фестивалга кимлар таклиф қилинганини маълум қилди. Бир неча кун олдин Андижон вилояти ҳокимлиги Андижоннинг Хонабот туманида ўтказилиши режалаштирилаётган “Дунё садолари” фестивалига дунё юлдузлари келиши ҳақида видеолавҳа берган эди.

Тошкентда "Ноткоин" крипто-активини сотган талаба 10 суткага қамалди

24 ёшли талаба Telegram орқали йиққан "Ноткоин" крипто-активини сотгани аниқланди ва бунинг учун жазога тортилди. 2024 йил 7 июнь куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида крипто-активлар айланмаси соҳасидаги қонунчиликни бузган талаба йигитга жазо тайинланди.

Самарқандда Tracker ҳайдовчиси йўлда ётган итни босиб кетди

Ҳолат юзасидан Самарқанд вилояти ИИБ изоҳ берди. Самарқандда Tracker автомашинаси ҳайдовчиси йўлда ётган итни босиб кетгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.

Президент ИИВнинг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказига борди

Давлат раҳбари қатор топшириқлар бериб, маълумотларни қайта ишлаш маркази ташкил этилиши ва соҳага сунъий интеллектни кенг жорий қилиш кераклигини таъкидлади. Бугун, 7 июнь куни Президент Шавкат Мирзиёев ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаментининг Мувофиқлаштириш ва мониторинг қилиш марказини бориб кўрди.

Ўзбекистон ва Туркия ўртасида 19 та ҳужжат имзоланди — рўйхат

Ҳужжатлар орасида Ўзбекистоннинг ЖСТга аъзо бўлишида техник кўмак кўрсатиш, энергетик ривожланиш соҳаси, туризм ва бошқа соҳаларда қатор ҳужжатлар имзоланди. Стратегик ҳамкорлик кенгашининг учинчи йиғилиши якунида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев ва Туркия президенти Режеп Таййип Эрдоған Кенг қамровли стратегик шерикликни чуқурлаштириш тўғрисида қўшма декларацияни имзоладилар.

Тошкент ва яна иккита вилоятда солиқ инспекторлари пора билан қўлга тушди

Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори, Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғи ҳамда Қарши ва Ғиждувон туманларида солиқ инспекторлари пора билан қўлга тушди. ДХХ Қарши тумани солиқ инспекцияси бош инспектори, Ғиждувон тумани солиқ инспекцияси катта инспектори, Яккасарой тумани солиқ инспекцияси бош инспектори ва шўъба бошлиғи ҳамда Юқори Чирчиқ тумани солиқ инспекцияси собиқ шўъба бошлиғини коррупция жинояти устида қўлга олди.  Қашқадарё вилояти Қарши туман солиқ инспекциясининг сайёр солиқ текширувлари шўъбаси бош инспектори маҳаллий 5 та МЧЖ фаолияти юзасидан жорий йилнинг сентябрь ойига қадар камерал солиқ текширувлари ўтказмаслик эвазига 2300 АҚШ доллари олган вақтида ушланди.

Режеп Таййип Эрдоған Шавкат Мирзиёевни олий давлат мукофоти билан тақдирлади

Туркия президентининг қарорига мувофиқ мазкур олий мукофот Туркия билан дўстона муносабатларни ривожлантиришга катта ҳисса қўшган давлат арбобларига берилади. Анқара шаҳрига ташриф доирасида Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевни «Туркия Республикаси нишони» билан тақдирлаш маросими бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Ғазо муаммоси бўйича Туркиянинг ташаббусларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлайди — Мирзиёев

"Амалда иккиёқлама стандартлар кузатилмоқда. Демократия ва инсон ҳуқуқларини кенг тарғиб қилган давлатлар бу қотилликларга, ваҳшийликларга кўз юммоқда", - дейди Шавкат Мирзиёев.

Тошкентда такси ҳайдовчиси жинсий аъзосини ушлаб, йўловчи қизга шилқимлик қилди

Суд ҳайдовчи эркакка жазо тайинлади. Тошкентда йўловчи қизга шилқимлик қилган такси ҳайдовчисига нисбатан жазо тайинланди.

Анқарада Шавкат Мирзиёевни кутиб олиш маросими бўлиб ўтди — фото

Маросимдан сўнг давлат раҳбарларининг тор доирадаги музокаралари бошланди. 6 июнь куни Анқара шаҳридаги президент саройида Ўзбекистон президентини расмий кутиб олиш маросими бўлди.

Бир ярим йил ичида 10 киши овқатдан заҳарланиб вафот этди

190 нафарга яқин болалар заҳарланди. Бир болакай эса дори сепилган мевани истеъмол қилиши оқибатида вафот этди.

2 нафар вояга етмаган фарзанди бўлган маҳкумага берилган жазо уй қамоғига алмаштирилди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакилининг иштирокида бўлган судда маҳкум суд залида қамоқда озод этилди. Олий Мажлисининг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакил (омбудсман)нинг Бухоро вилоятидаги минтақавий вакили А.

Фарғонада бир йигит ва икки нафар вояга етмаган бола сувга чўкиб кетди

Улар фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушиб, чўкиб кетишган. Бош прокуратура хабарига кўра, ҳодиса 5 июнь куни Фарғона вилояти Олтиариқ туманида содир бўлган.  1999 йилда туғилган йигит ва икки нафар вояга етмаган бола фермер хўжалиги ер майдонида жойлашган сунъий сув ҳавзасига чўмилиш учун тушишган.

Тошкентда 200 тага яқин жарима қоидабузарлик қилган ҳайдовчининг Teslaʼси олиб қўйилди

МИБ ходимлари 186 та ижро ҳужжатлари бўйича жами 116 млн сўмдан ортиқ жарима учун Teslaʼни хатлади. Тошкентда МИБ ходимлари жаримага Tesla’ни хатлади, дея хабар бермоқда МИБ матбуот хизмати Uznews.uz'га.

Президент “Манфаатлар тўқнашуви тўғрисида”ги қонунни имзолади

Қонун давлатга қарашли ташкилотлар, шунингдек устав фондида (устав капиталида) давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади. Белгиланишича, қонун давлат органларига ва маҳаллий давлат ҳокимияти органларига, давлат муассасаларига, давлат унитар корхоналарига, давлат мақсадли жамғармаларига, шунингдек, устав фондида давлат улуши 50 фоиз миқдорда ва ундан ортиқ бўлган акциядорлик жамиятларига нисбатан татбиқ этилади.

Блогер Мурод Махсудов 7,5 йилга қамалди

42 ёшли "Эзгулик" жамияти фаоли товламачилик ва ўзлаштириш ёки растрата йўли билан талон-торож қилиш жиноятлари билан айбланди. Жиноят ишлари бўйича Яшнобод туман судининг 2024 йил 4 июндаги ҳукми билан блогер ва "Эзгулик" жамияти фаоли Мурод Махсудов 7,5 йилга озодликдан маҳрум қилинди.

Шавкат Мирзиёев "Ҳаж" зиёратини адо этаётган шайх Нуриддин Холиқназар билан телефонда гаплашди — видео

Суҳбатда зиёрат қилаётган юртдошлар учун яратилган шароитлар, уларнинг саломатлиги ва кайфияти ҳақида сўралди. Ҳожиларимизнинг саломи ва дуолари етказилди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.