Солиқ кодексига тегишли ўзгартириш ва қўшимчалар киритилди. Фискал ҳуқуқбузарликлар содир этганлик учун қўлланиладиган молиявий санкциялар миқдорлари камайтирилди ва Қонун билан Солиқ кодексига ўзгартириш киритилди, дея хабар бермоқда Адлия вазирлиги.
Қасддан одамларга қарата ҳайдаб, бир кишини уриб юборган ҳайдовчига безорилик моддаси билан жиноят иши очилди. Ижтимоий тармоқларда Сирдарёда Captiva ҳайдовчиси машинада стадионга кириб, у ердаги одамлар устига ҳайдамоқчи бўлгани ва бир кишини уриб кетгани акс этган видео тарқалди.
Прокуратура маҳкум йигит ўзини ўзи осганини маълум қилди. Аммо, йигитнинг онаси ўғли қийноқ сабабли вафот этганини даъво қилмоқда.
Гумонланувчини қўлга олиш чоғида ундан Ўзбекистонга олиб ўтилиши керак бўлган 16 килограммдан ортиқ гиёҳвандлик моддаси олинган. Қирғизистонда ҳуқуқ-тартибот идоралари Қирғизистоннинг Ақси ва Ала-Бука вилоятлари орқали Ўзбекистонга наркотик моддалар олиб кираётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олди.
Академия битирувчиларига давлат намунасидаги диплом ҳамда тренерлик учун 6 йиллик сертификат берилади. Ўзбекистонда Олий спорт маҳорати институти негизида Ўзбекистон давлат спорт академияси ташкил этилади.
Тўланиши мумкин бўлган максимал миқдор автотранспортга етказилган зарарларни қоплашга етарли бўлмаяпти. Шу каби омиллар сабаб ИЛМА тарифларни қайта кўриб чиқишни режалаштирилмоқда.
Қайд этилишича, ишлаётган талабалар ўртасида Тошкентда ўқиётганлар етакчи. Бандлик вазирлиги Матбуот хизматининг хабарига кўра, жами ишлаётган талабалар сони 114 135 нафарни ташкил этмоқда.
Ўзбекистон фуқаролари қиролликда 60 кунгача визасиз қолишлари мумкин бўлади. Таиланд ҳукумати қиролликнинг туризм саноатини ривожлантиришга қаратилган чора-тадбирларни тасдиқлади.
Улар сохта ҳужжатлар орқали фуқароларни "Ҳаж"га юбориш учун улардан 5,5-10 минг АҚШ доллари талаб қилишган. Тошкент шаҳрининг Чилонзор туманида яшовчи 1983 йилда туғилган шахс Шайхонтоҳур туманида истиқомат қилувчи фуқарони ишончига кириб, танишлари ёрдамида, унга Саудия Арабистонига “Ҳаж” сафарига бориши учун зарур бўладиган виза ҳужжатларини тайёрлаб бериш ва зиёратга юбориш эвазига 8,5 минг АҚШ доллари олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланди. Бошқа ҳолатда эса пойтахтда фаолият юритувчи иккита сайёҳлик фирмалари ходимлари Шайхонтоҳур ва Яшнобод туманида яшовчи фуқарони сохта ҳужжатлар орқали “Ҳаж” зиёратига юбориш эвазига улардан биридан 5,5 минг, иккинчисидан 4 минг АҚШ доллари олган вақтида қўлга олинган.
Ҳаракат таркиблари асосан, “Ер усти ҳалқа йўли йўналишда”да ҳаракатга чиқарилади. Бугун Тошкент метрополитени вагон паркига яна янги тўрт вагонли 3 та замонавий метро поездлари олиб келинди.
Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари натижасида топилган топилмалар эрамиздан аввалги II - эрамизнинг III асрларига тегишли эканлиги аниқланган. Ўзбекистон-Хитой қўшма археологик экспедицияси томонидан Сурхондарё вилояти Узун тумани ҳудудида амалга оширилган тадқиқот ишлари давомида 4 минг йиллик тарихга эга қабрлар ва 2 минг йиллик шаҳар қолдиқлари топилди.
“The Grand Serai” номи билан қуриладиган паркда мавсум танламас аквапарк, аттракционлар парки, меҳмонхона, савдо галереяси, ресторанлар ва фудкортлар, рекреацион пляжлар бўлади. Лойиҳа учун инвестициялар ҳажми 200 млн АҚШ долларидан ортиқни ташкил этади.
Маҳлиё Аҳророва муаллифлик ҳуқуқлари бузилгани учун 540 млн сўм товон пули талаб қилиб, судга шикоят қилган. Хонанда Авазбек Олимов “Гўзал ёрим” шеърини шоиранинг рухсатисиз йиллар давомида “Севар ёрим” номи остида ўзгартириб куйлаб келган.
Боғча нархларининг ошиши, хорижда ишлашга кетаётганларга компенсациялар, имтиёзли ипотека каби қатор ўзгаришлар 1 июндан кучга киради. Қонунчиликка кўра, “Xorijda ish” меҳнат миграцияси электрон дастурий мажмуасида рўйхатдан ўтган ва ташкиллаштирилган меҳнат миграциясига кетаётган фуқароларга қуйидаги компенсациялар тўланади: — хорижий тиллар ёки касб бўйича малака имтиҳонларини топшириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун, башарти улар муваффақиятли топширилганда ва сертификат олинганда – БҲМнинг 3 бараваригача (1 млн 20 минг сўм) миқдорда; — хорижда меҳнат фаолиятини амалга оширишга “ишчи виза”ни расмийлаштириш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 5 бараваригача (1 млн 700 минг сўм) миқдорда; — йўл чиптасини харид қилиш билан боғлиқ харажатларини қоплаш учун – БҲМнинг 2 бараваригача (680 минг сўм) миқдорда.
Шавкат Мирзиёев Владимир Путинга Янги Тошкент кўчаларидан бири “Санкт-Петербург” деб номланиши ҳақида маълум қилди. Шавкат Мирзиёев Владимир Путин билан учрашувда Тошкент кўчаларидан бирига Россия Федерациясининг маданий пойтахти шарафига ном бериш қарори ҳақида гапирди.
Агар талабанинг ўзлаштиришнинг ўртача кўрсаткичи “3” дан паст бўлган тақдирда кредит миқдори ҳам контарктга нисбатан пастроқ миқдорда берилади. Президент тегишли фармонга имзо қўйди.
Жумладан, Қўшма баёнот, товар айирбошлашни ошириш бўйича чора-тадбирлар режаси, Бауман университети филиалини очиш тўғрисидаги меморандум ва икки томонлама ҳамкорликнинг турли йўналишларига оид бошқа ҳужжатлар бор. Музокаралар якунлари бўйича Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёев ва Россия Президенти Владимир Путин Қўшма баёнотни имзоладилар, деб хабар қилди Кремл матбуот хизмати.
Вилоят ИИБ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Самарқанд вилояти ИИБ хабарига кўра, бугун соат 16:00 лар атрофида Самарқанд шаҳрининг Сиёб канали кўпригида 1998 йилда туғилган, 4 нафар фарзанднинг онаси ўзини пастга ташламоқчи бўлган.
Ҳужжат Ўзбекистон ҳудудида кам қувватли атом электр станцияларини қуришни назарда тутади. Россия Ўзбекистонда қуввати 55 МВт бўлган 6 тагача энергоблокни ўз ичига олувчи кам қувватли атом электр станцияларини қуриши мумкин.
Чеченистон раҳбари Тошкентдаги бир қатор исломий зиёратгоҳларга ташриф буюрди. Ўзбекистонга ташриф буюрган Рамзан Қодиров Кўкча масжиди ва Шайх Зайнуддин қабристонини зиёрат қилди.
Бу ҳақда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарори қабул қилинган. Жорий йил 1 июндан эътиборан бир куб метр "метан" газнинг энг баланд нархи 3750 сўмдан ошмаслиги белгиланмоқда.
Ҳолат юзасидан Самарқанд шаҳар бўйича ИИО ФМБ томонидан терговга қадар текширув ҳаракатлари олиб борилмоқда. Кеча, 25 май куни Турсунхон номи билан танилган инстаблогер икки нафар номаълум шахслар томонидан "самосуд" қилингани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Damas ҳайдовчиси маст ҳолатда бўлиб, руль бошқарувини йўқотиши натижасида ушбу ЙТҲ содир бўлган. Жорий йилнинг 26 май куни соат 12:00 атрофида Тошкент вилояти Олмалиқ шаҳрида яшовчи М.С.
Ўзбекистонда кўпхотинлик расман тақиқланган. Лекин айрим фуқаролар бундай никоҳларни қўллаб-қувватлаб, турли эълон ва видеолар билан ижтимоий тармоқларда тарғиб ҳам қилишмоқда.
Йўллар ёпилишига 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши сабаб бўлади. ИИВ ЙҲХХ хабарига кўра, жорий йилнинг 26-27 май кунлари Тошкент шаҳрида кенг миқёсдаги халқаро тадбирлар ўтказилиши ҳамда айрим кўчаларда ободонлаштириш ва қурилиш-монтаж ишлари давом этаётганлиги муносабати билан транспорт воситаларининг ҳаракати вақтинча чекланади. Маълум кўчаларда транспорт воситаларининг ҳаракатини чеклаш бўйича зарурий чоралар кўрилади.
Президентнинг ОМТларга ўқишга қабул қилиш бўйича тегишли фармони билан кириш имтиҳонларига рўйхатдан ўтиш, унда қатнашиш ва ОТМ танлаш тартиблари белгиланди. Фармонга кўра, 2024/2025 ўқув йилидан бошлаб давлат олий ва профессионал таълим муассасаларига (касб-ҳунар мактаби бундан мустасно) қабул қилиш бўйича имтиҳонлар “аввал тест, сўнг танлов” тамойилига мувофиқ бир вақтда ўтказилади. Бунда, абитуриентлар ўз танловига кўра тест синови натижасида тўплаган балидан келиб чиқиб, дастлаб олий таълимнинг бакалавриат таълим йўналишларига, сўнг профессионал таълим муассасаларига ўқишга кириш учун танловда иштирок этади; Давлат олий таълим муассасалари бакалавриатига қабул жараёни қуйидаги икки босқичда амалга оширилади: — биринчи босқичда абитуриентлар ҳар йили 5 июндан 25 июнга қадар (25 июнь куни ҳам) тест синови топшириш учун рўйхатдан ўтади ҳамда тест синови топшириладиган фанлар мажмуаси, таълим тили ва тест топшириш ҳудудини ҳамда кириш имтиҳонлари таркибида касбий (ижодий) имтиҳон бўлса, ушбу имтиҳонни топширадиган давлат олий таълим муассасасини танлайди.
Gentra ҳайдовчиси аёлларни йўловчи мижоз сифатида олиб, йўлда кетаётганда ЙПХ ходимлари тўхтатган, лекин у бунга қарамай юқори тезлик билан номаълум томонга қочиб кетган. Олий суд Матбуот хизмати берган маълумотларга кўра, йўловчи ташиш билан шуғулланувчи Gentra ҳайдовчиси Урганч шаҳрида амалдаги йўл ҳаракати қоидаларини бузиб, светофорнинг қизил чироғидан ўтган ҳамда қарама-қарши йўналишга чиқиб ҳаракатланган.
Чўмилишга бориб оқиб кетган 6-синф ўқувчисининг ўлими юзасидан текширув олиб борилмоқда. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Навоий вилоятида мактаб ўқувчилар дарс вақтида чўмилишга бориб, улардан бири калтаклангани ва сувга отиб юборилгани ҳақида хабарлар тарқалди. Навоий вилояти Мактабгача ва мактаб таълими бошқармасининг маълум қилишича, Кармана туманидаги 30-мактабнинг 6-синф ўқувчилари чўмилишга боришган.
Шавкат Мирзиёев мактаб битирувчиларига орзу қилишдан тўхтамасликларини, эзгу интилишлардан ҳеч қачон қайтмасликларини тилади. Қуйида Шавкат Мирзиёевнинг табрик сўзларини келтирамиз: Қадрли фарзандларим!
Тўй кортежида гувоҳномасиз автомобиль бошқарган ва машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочган йигитларга жазо тайинланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда ҳаракатланаётган Lacetti йўловчиси машина "люк"кидан танасини чиқариб, пул сочаётгани акс этган видео тарқалди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.