Қорақалпоғистон, Хоразм, Самарқанд, Қашқадарё, Бухоро ва Тошкент вилоятларидаги айрим ҳудудлар электр таъминотидан вақтинчалик узилди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, соат 10:00 ҳолати бўйича мамлакат бўйлаб юз бераётган кучли ёмғир ва шамол натижасида 6-10 кВли 190 та фидер 274 МВт қувват билан авариявий ўчиқ қолмоқда.
Кадастр агентлиги сўконғич раҳбар юзасидан маълумот бериб, унга "ҳайфсан" берилганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти кадастр бошқармаси бошлиғи Нодир Машрапов ходимлари билан ўтказган йиғилишда куракда турмайдиган сўзлар билан ҳақорат қилгани акс этган видео тарқалди.
У аввал ўлим жазосига ҳам ҳукм қилинганди. Шунингдек, унинг жиноятдаги алоқадори бўлган Навоийдаги автосалон директори Ниёз Ибодов ҳам қамалди.
Исроилдан Тошкентга келган эркак меҳмонхонада маст ҳолда баланд овозда мусиқа қўйиб, меҳмонхонага пешоб қилган. 2024 йил май ойининг 16 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида меҳмонхонада тартиб бузган исроиллик фуқарога жазо тайинланди.
Россия ва Қозоғистон ўртасида ўзаро келишувга кўра, Қозоғистон чегара ва ички ишлар тизимида янги тизим жорий этилган. Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги мурожаат билан чиқди.
Ўзбекистон товар-хом ашё биржаси avtoraqam.uzex.uz тизими орқали сотилаётган автомобиль рақамлари ҳақида маълумот берди. Қайд этилишича, Ўзбекистон республика товар-хом ашё биржасининг avtoraqam.uzex.uz савдо тизимида 212,2 млрд сўмлик 52,6 мингдан зиёд авторақамлар шаффоф онлайн-аукционлар орқали сотилди.
Фуқарога нисбатан иккита модда билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида баённомалар тузилди. Фарғона вилоятининг Ўзбекистон туманида 45-мактаб ўқувчиларидан бирининг отасига инспектор-психолог қўнғироқ қилиб, ўқувчининг ўқув машғулотларига бориш зарурлиги ҳақида профилактик суҳбат ўтказди, деб хабар берди Миллий гвардия вилоят бошқармаси Матбуот хизмати. Бироқ суҳбат чоғида боланинг отаси фарзанди таълим муассасасига бормаслигини ва бу борада ҳеч ким ҳеч нарса қила олмаслигини айтган.
Аниқланишича, у интернетда ўзини 12 ёшли бола сифатида кўрсатиб, вояга етмаган қизлардан шаҳвоний суратлар олишга уринган. АҚШда болаларга нисбатан жинсий зўравонлик материалларини мамлакатга олиб кирган ўзбекистонлик эркак 19 йилга озодликдан маҳрум қилиш жазосига ҳукм қилинди.
Ҳокимлик ҳолатга изоҳ бериб, ўқувчилар қўлидаги жисм ўтмас ўйинчоқ эканини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқлар орқали Мирзо Улуғбек туманида жойлашган 187-мактабда ўқувчи пичоқ ўйнаб юргани акс этган видео тарқалди.
Шавкат Мирзиёев киночилар билан учрашувда ўзбек футболидаги ютуқларни ва жамоага озгина омад етишмаганини эслади. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев куни кеча киночилар билан учрашувда Ўзбекистон Олимпия терма жамоасига Осиё кубоги финалида озгина омад етишмаганини эслади.
Шаҳардаги реклама экранларининг нурлари бўйича аҳолидан кўплаб шикоятлар келиб тушган. Уларнинг 90 фоизидан кўпи меъёрдан ортиқ ёруғлик тарқатиши аниқланган.
Ишларнинг асосий қисми жорий йилнинг май ойидан сентябригача – мактаблар ва олий ўқув юртларида таътил кунларида амалга оширилади. Тошкент шаҳар ҳокимлиги пойтахтнинг қатор чорраҳалари ва кўчаларини таъмирлаш ва реконструкция қилиш бўйича кенг кўламли ишлар бошланишини маълум қилди.
Фарғона ва Сурхондарё ИИБлари тармоқларда тарқалган бола ўғрилари пайдо бўлгани ҳақидаги хабарлар маълумот берди. Сўнгги кунларда ижтимоий тармоқларда Фарғона вилояти ҳудудида бола ўғрилари аниқлангани тўғрисидаги турли хабарлар тарқалмоқда.
Президент томонидан Ботир Зокиров меросини чуқур ўрганиш ва халққа етказиш ишларини давом эттириш мақсадида Вазирлар Маҳкамасига алоҳида қарор тайёрлаш топширилди. Тошкент шаҳрида миллий эстрада санъати асосчиси, Ўзбекистон халқ артисти Ботир Зокиров ҳайкали очилганлиги муносабат билан ўтказилган тадбирда президент Шавкат Мирзиёев иштирок этди, дея хабар бермоқда Президент Матбуот хизмати.
Республикадан Саудия Арабистонига шу йил 7 июнга қадар ҳар куни авиақатновлар амалга оширилади. Ўзбекистонда ҳаж мавсуми 2024 йил 23 майдан бошланади.
Чилонзорда бир йигит кўприкка ва қўлларига турли хил ёзувлар ёзиб, ўзини кўприкдан ташламоқчи бўлди. Унга жазо тайинланди.
Бу тайинланишдан олдин у UNIFECнинг Хорватия ва Парагвайдаги ваколатхонаси раҳбари лавозимида ишлаган. Реҳина Мария Кастижио Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Болалар жамғармаси (UNICEF)нинг Ўзбекистондаги ваколатхонаси раҳбари сифатида ўз вазифаларини бажаришга киришди.
Lacetti “яшил”дан ўтаётганда фуқаро пиёдалар йўлакчасидан кескин ўтиб юборган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Lacetti йўлдан ўтаётган пиёдани уриб юборгани акс этган видео тарқалди.
Янги уй-жой сотиб олиш ва якка тартибдаги уй-жойларни реконструкция қилиш учун субсидиялар олишга аризалар 1 ноябргача онлайн тарзда топширилиши мумкин. Ягона интерактив давлат хизматлари порталида бугундан бошлаб ипотека кредитига давлат субсидияси олиш учун ариза топшириш хизмати қайта йўлга қўйилди.
Қизлардан бирининг бувиси 6-синф набирасига директор ўринбосари тегажоғлик қилганини айтиб, мурожаат қилган. Аввалроқ, тармоқларда Андижонда мактаб директори ўринбосари ўқувчи қизларга тегажоғлик қилаётгани ҳақида хабарлар тарқалди.
Бош прокуратура ҳодиса ҳақида маълумот берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир бола бинонинг юқори қаватидан машина устига қулагани акс этган видео тарқалди.
Улар тижорат банкларидан бирининг филиалларида тил бириктириб, 6,3 млрд сўм автокредит ажратилишига эришишган. Қўқон шаҳрида 19 нафар фуқаро номига автокредит расмийлаштириб ўзлаштирган шахслар аниқланди.
“Жаннат оналар оёғи остида” фильми намойиши вақтида севган қизига ҳар-хил шаҳвоний ҳаракатлар қилган йигит жазоланди. 2024 йил май ойининг 14 куни жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида шаҳвоний шилқимлик қилиш ҳуқуқбузарлигига оид иш кўриб чиқилди.
Президент томонидан имзоланган қонун билан айрим қонун ҳужжатларига қўшимча ва ўзгартиришлар киритилди. Солиқ кодексига киритилган ўзгартиришга кўра, заргарлик буюмларини ишлаб чиқариш учун фойдаланиладиган қимматбаҳо тошларни Ўзбекистон ҳудудига олиб кириш қўшилган қиймат солиғидан 2024 йил 1 январдан 2027 йил 1 январгача озод қилинади.
Макроиқтисодиёт ва минтақавий тадқиқотлар институти ўтган ой давомида асосий озиқ-овқат маҳсулотларининг минимал нархларини таҳлил қилди. Макроиқтисодий ва ҳудудий тадқиқотлар институти (МҲТИ) мутахассислари 2024 йилнинг май ойида Тошкент шаҳридаги йирик супермаркетларда 21 номдаги озиқ-овқат маҳсулотлари нархининг ўзгаришини кўриб чиқди.
Кириш линиясида 5 дақиқадан кўпроқ вақт давомида тўхтаганлик учун жарима автоматик равишда чиқарилади. Uzbekistan Airports хабарига кўра, айни пайтда Тошкент аэропортидаги маҳаллий авиақатновлар терминалининг кириш йўлагига ўрнатилган йўл камераларини Ўзбекистоннинг йўл ҳаракати хавфсизлиги тизимлари билан интеграциялаш ишлари якунланмоқда. Шундай қилиб, 2024 йил 15 майдан бошлаб тизим автоматик равишда ишлайди.
Вилоят раҳбари футболчиларга эришган ютуқлари учун миннатдорлик билдириб, бўлажак Олимпия ўйинларида омад тилади. Мукофотланган футболчилар орасида дарвозабон Ҳамидулло Абдунабиев, ҳимоячи Муҳаммадқодир Ҳамралиев, ярим ҳимоячи Диёр Холматов ва ҳужумчи Отабек Журакўзиев, шунингдек, Жасур Жалолиддинов ҳамда Ҳусайн Норчаевга ҳам вилоят ҳокимининг Фахрий ёрлиқлари ҳамда 50 млн сўмдан пул мукофотлари топширилди.
25 ёшли йигит ўзига нотаниш бўлган аёлнинг турли жойларидан қўли билан ушлаб, шаҳвоний шилқимлик қилганлиги аниқланган. Жорий йилнинг 13 май куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Чилонзор туман судида кўчада аёлга шилқимлик қилган йигит бўйича иш кўриб чиқилди.
ФВВ Зангиотада содир бўлган воқеа тафсилотларини маълум қилди. ФВВ хабарига кўра, 2024 йилнинг 13 май куни соат 16:58 да Тошкент вилояти Зангиота тумани “Ҳаракат” маҳалласида жойлашган уйларнинг бирида ушбу уй эгасининг 2 ёшли фарзанди эҳтиётсизлик ва назоратдан четда қолганлиги сабабли ҳовлисидаги ҳожатхонага тушиб кетганлиги тўғрисида ФВБга хабар тушган.
Jurabek Laboratories асосчиси Мунира Кариева 18 йилга қамоқ жазосига ҳукм қилинган ўғли Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариевни озод қилиш бўйича судга таклиф берди. Хусусан, жорий йилнинг февраль ойида "Док-1 Макс" иши бўйича 23 нафар судланувчига якуний ҳукм ўқилгани, Фармагентликнинг собиқ раҳбари Сардор Кариев ЖКнинг 186-3-моддаси 4-қисми "а", "б" бандлари ва 209-моддаси 2-қисми "а" бандлари билан 2 йил 6 ойга давлат идораларида раҳбарлик лавозимларида ишлаш ҳуқуқидан маҳрум қилинган ҳолда 18 йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида хабар берган эдик.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.