Самарқандда ўқувчи йигит бир нечта йигитлар томонидан дўппосланди — видео

Ака дўстлари билан бориб, укасини урган йигитни дўппослади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Самарқандда мактаб ўқувчилари ўртасида муштлашув содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Наманганда 15 нафар боғча болалари битта Damas'га олиниб, қабристонга олиб борилди — видео

Мактабгача таълим агентлиги ҳолатга изоҳ берди. Ижтимоий тармоқларда Наманган вилояти Чортоқ тумани "Ифтихор" маҳалласидаги Тол кўчасида жойлашган "Зукко Болажон" ОНМТТда тарбияланаётган 15 нафар болани битта Damas'га солиб, қабристонга олиб борилгани ҳақида хабарлар тарқалди.

“Сўнгги қўнғироқ” куни ўқувчилар гуруҳ-гуруҳ бўлиб хиёбонлар, истироҳат боғларига бориши тақиқланди

Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқди. Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги томонидан умумтаълим муассасаларида 2023-2024 ўқув йилини якунлаш ва “Сўнгги қўнғироқ” тадбирларини ўтказиш бўйича тавсиялар ишлаб чиқилди.

Наманганда "КамАЗ" 6 ёшли болани уриб кетди — видео

Чорраҳадан ўтаётган 30 йиллик тажрибага эга "КамАЗ" ҳайдовчиси велосипеддаги 6 ёшли болакайни уриб кетди. Бола вафот этди.

Хоразмда аёлини болта билан 17 марта уриб ўлдирган 71 ёшли эркакка жазо тайинланди

Судланувчи кечқурун бесабаб 49 йиллик аёлини сеҳр-жоду қилаётганликда айблаб, уни ваҳшийларча ўлдирди. Суд ҳужжатларига кўра, ҳодиса 2023 йил 16 декабрь куни содир бўлган.

Москва-Тошкент рейси бортида жанжал келтириб чиқарган россиялик йўловчи 10 суткага қамалди — видео

39 ёшли эркак самолёт бортида маст холда жамоат тартибини бузиб, йўловчилар тинчлигини бузган ва аэропорт ходимларини ҳақорат қилган. UzNews.uz'нинг аэропорт хавфсизлик бошқармасидаги манбасига кўра, 12 май куни соат 15:40 да “Ислом Каримов” номидаги Тошкент халқаро аэропортида SU-1873-сонли “Тошкент-Москва” рейси орқали учиб кетадиган Россия фуқароси 1985 йилда туғилган М.А.

Бу йил Ўзбекистон ва халқаро шаҳарлар ўртасида 10 та автобус қатнови йўлга қўйилади

Бишкек, Остона, Душанбе, Уфа, Туркистон ва Краснодар шаҳарлари билан автобус йўналишлари очилиши режалаштирилган. 2024 йил давомида 10 та янги халқаро автобус йўналишларини очилиши режалаштирилган, дея хабар бермоқда Транспорт вазирлиги Матбуот хизмати.  Режалаштирилаётган қатновлар қуйидагилар: — Самарқанд – Бишкек;— Бухоро – Бишкек;— Бухоро – Остона;— Самарқанд – Туркистон;— Бухоро – Туркистон;— Шаҳрисабз – Туркистон;— Самарқанд – Душанбе;— Бухоро – Душанбе;— Тошкент – Уфа;— Тошкент – Краснодар.

Самарқанд — Тошкент йўналиши бўйича қўшимча "Афросиёб" йўловчи поезди йўлга қўйилди

Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида "Ўзбекистон темирйўллари" АЖ қўшимча йўловчи поездлар ҳаракатини йўлга қўйди. Йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 17, 18, 19 май кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Тошкент халқаро аэропортини кўчириш бекор қилинди

Ҳужжатда аэропортни Тошкент шаҳридан 45 километр узоқликда жойлашган ер участкасига кўчириш назарда тутилган эди. Ҳукуматнинг айрим қарорлари иловага мувофиқ 2024 йил 1 сентябрдан ўз кучини йўқотган деб ҳисобланиб, Вазирлар Маҳкамасининг қарори қабул қилинди ва мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш адлия вазири зиммасига юклатилди.

Қибрайда радар ўрнатиш вақтида муҳандис ток уриши оқибатида вафот этди

Мазкур бахтсиз ҳодисани текшириш учун махсус комиссия тузилган. Маълум қилинишича, ҳодиса 2024 йил 1 май куни тахминан соат 17:20 ларда Қибрай тумани Университет ва Салар кўчаларининг чорраҳасида содир бўлган.

Тошкентда сохта "права" сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фош қилинди — видео

Ясалган ҳайдовчилик гувоҳномалари нархлари 3,5-5,5 млн сўм бўлган. Қўлга олинганлар 200 нафардан ортиқ фуқароларни алдаб, пулларини олишган.

Кучли ёғингарчилик туфайли "Қамчиқ" довони ёпилди — видео

Тафсилотларни Фавқулодда вазиятлар вазирлиги маълум қилди. ФВВ хабарига кўра, А-373 автомобиль йўлининг "Қамчиқ" довонидан ўтувчи 229-километрида жалали ёмғирларнинг ёғиши оқибатида йўлнинг ҳаракат қисмини лой, қумтошли масса қоплаган.

2023 йилдан бери лазер нурларининг самолётларга йўналтирилишининг 15 дан ортиқ ҳолати қайд этилди

Uzbekistan Airports ҳаво кемаларига лазер нурлари солиш ҳолатлари сонини маълум қилиб, жавобгарлик ҳақида эслатди. Ўзбекистонда жорий йилнинг 1 январидан 10 майига қадар ҳаво кемаларининг қўниши ва қўниши вақтида лазер нурлари самолётларга йўналтириш ҳолатлари аниқланди.

Санкт-Петербургда ичида йўловчилар бўлган автобус дарёга қулади

Маълумотларга кўра, автобус ичида 20 га яқин одам бўлган. Бир нечта йўловчилар вафот этишган.

Самарқандда 8-синф қиз чақалоқ дунёга келтирди

Чақалоқнинг отаси 2006 йилда туғилган йигит. Унга нисбатан жиноят иши қўзғатилди.

Қашқадарёда МИБ ходимларини калтаклаб, уларнинг машинасига шикаст етказган фуқаро қамалди — видео

Ходимлар фуқаронинг 41,6 млн қарздорлигини ундириш юзасидан уйига борганида фуқаро жанжал кўтарган. Мажбури ижро бюроси хабарига кўра, МИБнинг Касби туман бўлими ходимлари томонидан ижро ҳужжатига асосан фуқаро Д.П.нинг 41 млн 660 минг солиқ, давлат божи ва маъмурий жарималарини ундириш юзасидан ижро ҳаракатлари олиб борилган.

Тошкентда сохта ҳужжатлар билан ўқишга киритишга уринганлар қўлга олинди

Қўлга олинганлар Қозоғистондаги университетда ўқиганлиги ҳақида сохта ҳужжат тайёрлаб, Ўзбекистондаги олийгоҳларга киритишни ваъда қилишган. Прокуратура департаменти хабарига кўра, фуқаро А.Х.

Тошкентда пойгада ҳалок бўлган йигит Avtotuning_uz асосчиси экани маълум бўлди — видео

Кеча унинг ўлимидан сўнг, танишлари марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдириб, тармоқларда видео жойлади. Тошкентдаги пойгада қатнашган автомобиль уриб юборган пиёда AutoTuning_uz асосчиси 27 ёшли Дониёр экани маълум бўлди.

Президент билан учрашган боёвутлик отахонга уй совға қилинди — видео

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчиси бўлган 101 ёшли отахон Ўскан ота Ҳожиманов билан учрашиб, унга уй берилишини айтганди. 8 май куни давлат раҳбари Мудофаа вазирлигининг Марказий ҳарбий клиник госпиталига бориб, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ҳолидан хабар олганди.

Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилди

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Россия ва Қозоғистонга бораётган ёки у ердан қайтаётган ўзбекистонликларга мурожаат билан чиқди. Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Қозоғистонга кириш қоидаларига ўзгартиришлар киритилгани муносабати билан мамлакатга кириш ва чиқишда Ўзбекистон фуқароларига барча зарур ҳужжатларни ўзлари билан олиб юришларини тавсия қилмоқда.  Шу билан бирга, Ўзбекистон-Қозоғистон ёки Россия-Қозоғистон чегарасини кесиб ўтишда нафақат Қозоғистонга, балки Россия Федерациясига ҳам киришда ҳеч қандай тўсиқлар йўқлигига олдиндан ишонч ҳосил қилиш лозим, чунки Россия ва Қозоғистон ўртасидаги маъмурий ва жиноий ишлар бўйича қарорларни ўзаро тан олиш ва ижро этиш тўғрисидаги келишувларга мувофиқ, Қозоғистоннинг ваколатли органлари Россия Федерациясининг миграция ва бошқа қонун ҳужжатларининг бузилиши ёки тўланмаган жарималар мавжудлиги бўйича текширув ўтказади.

Президентга "Ғалаба боғи"да ҳалок ватанпарварлар хотирасига бағишланган янги ёдгорлик лойиҳаси тақдим этилди

Шавкат Мирзиёев янги ёдгорлик лойиҳаси билан танишиб, барча юртдошларни Хотира ва қадрлаш куни билан табриклади. Президентга “Ғалаба боғи”га ташрифи чоғида унинг ҳудудида янги ёдгорлик барпо этиш лойиҳаси тақдим этилди.

Расман: Магистратура ва докторантура учун тил сертификат талаблари ўзгаради

Таълим дастурини хорижий тилда якунлаган талабалар учун сертификат талаби бекор қилинади. Магистратура ва докторантурага қабул қилишда хорижий тилни билиш тўғрисидаги сертификат талаби қуйидагича ўзгартирилади, дея хабар бермоқда ЎзА.

Университетга киришда минимал ўтиш баллари ўзгарди ва грантлар 3 йил ишлаб бериши бекор бўлди

Олий таълим тизимида бир қатор ўзгаришлар жорий қилинмоқда. Бу йилдан университетга кириш имтиҳонларидан минимал ўтиш баллари ўзгарди.

Шавкат Мирзиёев Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари билан учрашди — фото

Давлат раҳбарининг фармонига мувофиқ Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда. Ўзбекистонда 9 май – Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан Президент фармонига мувофиқ, Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларига бир марталик пул мукофоти топширилмоқда.

Бухорода аёл ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ойнасидан танасини чиқариб, рақс тушди — видео

Ҳолат ИИБ ходимлари томонидан ўрганилиб, ҳайдовчи ва йўловчи жаримага тортилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда бир аёл ҳаракатланиб кетаётган Lacetti ойнасидан танасини чиқариб олгани акс этган видео тарқалди.

Туркияда юртдошларини алдаб, пулларини ўзлаштириб юборган ўзбекистонлик эркак қўлга олинди

У бир нечта фуқаролардан АҚШга юбориш учун $15 минггача олиб, алдаб кетган. Эркак бундан ташқари одам савдоси жиноятида ҳам айбланмоқда.

Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюрди — фото

Президент "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди. 9 май Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан бугун, 8 май куни Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Ғалаба боғига ташриф буюриб, "Матонат мадҳияси" ёдгорлиги пойига гулчамбар қўйди.

Деҳли аэропортида икки ўзбекистонлик 5 кг олтин билан қўлга тушди — видео

Дубайдан Деҳлига учган Ўзбекистон фуқаролари олтинни ноқонуний олиб киришда айбланиб, қўлга олинди. Ҳиндистондаги Индира Ганди халқаро аэропортида икки нафар Ўзбекистон фуқароси 5000 грамм олтинни мусодара қилинди.

Наманганда МИБ кредитни тўламаган шахснинг 777 рақамли KIA Stinger’ни тортиб қўйди

Унинг АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли унга тегишли бўлган автомашина жарима майдончасига қўйилди. МИБ Наманган вилояти бошқармаси қидирув шўъбаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда суд қарорига кўра АТБ "Капиталбанк"дан кредит ва унинг фоизларидан 306 млн сўм қарздорлиги борлиги сабабли қарздор фуқарога ихтиёрий муддатда суд қарорида кўрсатилган маблағни тўлаб қўйиш юзасидан огоҳлантирилган.

UzAuto Motors Gentra учун шартномани қайта очмоқда

Chevrolet Lacetti, Damas ва Labo учун шартнома тузиш эртага бошланади. Автомобилларни шу заҳоти олиб кетиш имконияти мавжуд бўлади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.