Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўлда қўшимча ишлар олиб борилиши сабаб кўприк 2 кунга ёпилмоқда. "Ўзбекистон темир йўллари" АЖ хабарига кўра, Амударё вилоятининг Қипчоқ – Блок пост станциялари оралиғидаги темир йўл кесишмасини жиҳозлаш бўйича қўшимча ишлар олиб борилиши муносабати билан 2024 йил 7 май куни соат 14:00 дан 9 май соат 14:00 гача автотранспорт воситалари ҳаракати қўшма кўприкда вақтинча тўхтатилади. Ушбу давр мобайнида автотранспорт воситалари ҳаракати "Қипчоқ понтон кўприги" орқали амалга оширилади.
Қўшимча поездлар 8 майдан 12 майга қадар ҳаракатланади. Хотира ва қадрлаш куни муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 8 ва 9 май кунлари Тошкент – Қарши – Тошкент йўналишида, 10, 11, 12 май кунлари Самарқанд – Тошкент – Самарқанд йўналишида қўшимча тезюрар "Афросиёб" поездлари қатнови йўлга қўйилди.
Нобуд бўлган қўйлардан ҳар хил касалликлар тарқамаслиги учун дезинфекция қилиниб кўмилди. Сурхондарё вилоятида бир гала қўйлар жасадини юк машинасидан чуқурликка тўкилгани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Бу ҳақда президентнинг тегишли фармони имзоланиб, миллий марказга қатор вазифалар белгиланди. "Гиёҳвандлик воситалари ва психотроп моддаларнинг назоратини амалга ошириш орқали уларнинг аҳоли саломатлиги ва генофондга салбий таъсирини бартараф этишга қаратилган" Президент фармони имзоланди.
Апрель ойидаги кескин ўсишдан сўнг автомототранспорт воситалари, электромобиллар, автомототранспорт воситалари ва тиркамаларни қайта рўйхатдан ўтказиш ставкаси аввалги ҳажмига — 34 минг сўмга қайтди. Ички ишлар вазирининг автомототранспорт воситалари ва уларнинг тиркамалари (ярим тиркамалар)ни рўйхатга олиш ва қайта рўйхатдан ўтказиш, мажбурий техник кўрикдан ўтказиш учун ундириладиган тўлов ставкаларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи буйруғи қабул қилинди.
ДХХ Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғини пора олаётганда қўлга олди. Давлат хавфсизлик хизмати хабарига кўра, ДХХ Тошкент шаҳар бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда Давлат кадастрлар палатасининг Янгиҳаёт туман филиали бошлиғи ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, тумандаги 20 сотих ер майдонида қурилган уй-жой учун кадастр ҳужжатларини тайёрлаб бериш эвазига, ўзининг хизмат хонасида 25 минг АҚШ доллари миқдорида пора олган вақтида ушланди. Ҳозирда мазкур мансабдор шахсга нисбатан жиноят иши қўзғатилган.
Фашизм устидан қозонилган ғалабанинг 79 йиллиги муносабати билан уруш қатнашчилари ва ногиронларини моддий рағбатлантириш тўғрисида президент фармони қабул қилинди. Ўзбекистонда 9 май — Хотира ва қадрлаш куни умумхалқ байрами сифатида кенг нишонланиши муносабати билан Иккинчи жаҳон уруши қатнашчилари ва ногиронларини мукофотлаш белгиланди.
У кассадан ушбу пулни олиб, 3-хонали квартира ҳамда Malibu харид қилган аниқланган. Бош прокуратура департаменти хабарига кўра, ўтказилган терговга қадар текширувда ҳудудий тижорат банкининг Янгиқўрғон банк хизматлари офиси бошлиғи Д.Ш.
Улар 1930 йилларда босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ва партия аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган. Олий Суд хабарига кўра, ҳозирги Фарғона вилояти ҳудудида босмачилик ҳаракатида иштирок этиш ҳамда ЎзССР Олий судининг 1938 йилдаги ҳукмига кўра партия ташкилотларида аксилшўро фаолиятини амалга оширганликда айбланган 205 нафар шахсга оид 12 та жиноят иши келиб тушиб, ишчи гуруҳ томонидан ўрганиб чиқилди.
Вилоят Маткабгача ва мактаб таълими бошқармаси ҳолатга изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Сурхондарё вилоятидаги мактаб ўқувчилари дарс пайтида беҳаё видео кўргани ҳақида хабарлар тарқалди.
Президент тизимда адолат бўлишини айтиб, тизимда янгиликлар қилишга кўрсатма берди. Энди давлат гранти 4 йилга битта талабага эмас, балки ҳар йили юқори баҳоларга эришган талабалар орасида қайта тақсимланади.
Боғча тарбиячиси билан тузилган меҳнат шартномаси бекор қилинди. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ташкилотлар томонидан ўрганиш ишлари олиб борилмоқда.
Жанубий Корея корхонаси билан икки томонлама шартнома имзоланди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигининг Санитар тозалаш ишларини ташкил этиш Республика марказида соҳа масъуллари ва Жанубий Кореянинг SEJIN UZ МЧЖ корхонаси вакиллари иштирокида учрашув ташкил этилди.
Шаҳрисабз туманида жойлашган кўприк сув тошқини натижасида яроқсиз аҳволга келиб қолди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Болсувар қишлоғи Қизилдарё дарёси устидаги аҳамиятга молик автомобиль кўприги сойда юз берган сел ҳодисаси туфайли бутунлай вайрон бўлгани ҳақида видеолар тарқалди. Чироқчи тумани ҳокимлиги Матбуот хизматининг маълум қилишича, Чироқчи ва Шаҳрисабз туманларини боғловчи Қашқадарё дарёси узан устидан ўтган кўприкнинг асос пойдеворини сел сувлари ювиши натижасида ушбу ҳолат юзага келган.
Роботлар аҳоли яшаш ҳудудларида профилактика инспектори учун ёрдамчи бўлиб ишлайди. Тошкент шаҳрида ИИВ томонидан кузатув камералари билан жиҳозланган роботлар ишга чиқарилди.
Форум доирасида “Янги Тошкент”да шаҳар инфратузилмасини қуриш, шамол электр станциялари ва яна қатор вилоятларда маҳсулотлар ишлаб чиқариш бўйича ҳужжатлар имзоланди. Тошкентдаги III Халқаро инвестиция форуми якунлари бўйича умумий қиймати 26,6 миллиард доллар бўлган келишувлар имзоланди.
Чет элдан олиб ўтилган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби ҳақидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳамда Ички ишлар вазирлигининг қўшма қарори билан божхона чегараси орқали олиб ўтиладиган автотранспорт воситаларини божхона расмийлаштирувидан ўтказиш тартиби тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди. Ҳужжатга кўра, божхона божлари ва солиқлардан тўлиқ озод этилган муддат ўтгандан сўнг хорижий автотранспорт воситасини бир йил ичида 90 кундан ортиқ муддатга вақтинчалик олиб кирганлик учун олиб чиқиб кетиш муддатининг ўтказиб юборилган ҳар куни учун базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида йиғимни тўлаш шарти билан йўл қўйилади.
Миллий гвардия отлар қўшинлари ва ички ишлар органлари иштирокидаги отлар паради “Мардлик – миллат фахри ва ифтихори” шиори остида ўтказилди. Отлиқ қўшинлари тўлиқ ўқ-дорилар билан Амир Темур майдонини айланиб ўтди.
Натижаларни 2024 йил 30 сентябрга қадар текшириш мумкин. Бугун, 4 май куни Тошкент вақти билан соат 21:00 дан бошлаб Diversity Visa Programm 2025 (Green Card) натижаларини текшириш мумкин бўлади.
Зўравонлик ҳолатларида ижтимоий хизматлар кўрсатишнинг 3 босқичли янги тизимини жорий этиш таклиф қилинмоқда. Ўзбекистонда тазйиқ ва зўравонликка учраган аёлларга маҳалла даражасида кўрсатиладиган хизматлар йўқ.
Хитой компанияси Ўзбекистонда чиқиндиларни бошқариш соҳасини ўрганади ва заводнинг дастлабки лойиҳасини ишлаб чиқади. 2 май куни Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлигида Экология вазири Азиз Абдуҳакимов ва China CAMC Engineering компанияси раиси Ван Бо ўртасида учрашув бўлиб ўтди.
Мамлакатда сўз эркинлиги ёмон аҳволда дея баҳоланмоқда. Дунё бўйича сўз эркинлиги рейтинги эълон қилинди.
Ўқувчиларнинг ота-оналари ва синф раҳбарига нисбатан тегишли тарзда чора кўрилди. Тошкентда мактаб ўқувчилари синфда қарта ўйнагани акс этган видео ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Икки мамлакат Бош вазирлари элчихона очилишида иштирок этишди ва Фахрий меҳмонлар китобига ўз тилакларини ёзиб қолдиришди. Қирғизистон Вазирлар Маҳкамаси раиси – Президент администрацияси раҳбари Ақилбек Жапаровнинг Ўзбекистонга ташрифи доирасида Қирғизистоннинг Тошкент шаҳридаги элчихонаси янги биносининг очилиш маросими бўлиб ўтди.
Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги бу хабарни рад этиб, расмий изоҳ берди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Ўзбекистон фуқароларининг Россияга киритилмаётганлиги ҳақидаги хабарлар тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлди.
2024 йилда ипотека кредитларини ажратиш механизмларини такомиллаштириш бўйича президент фармони қабул қилинди. Фармонга кўра, бозор тамойилларига асосланган ипотека кредитлари орқали аҳолини уй-жой билан таъминлаш дастури (Дастур) доирасида, қуйидагилар амалга оширилади: — ҳудудларда 100 мингта квартирадан иборат бўлган кўп қаватли уй-жойлар қурилади; — қурилиш ташкилотларига бозор тамойиллари асосида ажратилган кредитлар бўйича компенсация ва кафилликлар тақдим этилади; — кўп қаватли уй-жойлар қуриш жараёнларига “яшил” уй-жой стандартлари жорий қилинади; — ипотека кредитларини молиялаштиришга камида 17 триллион сўм маблағ йўналтирилади; — камбағалликдан чиқариш дастурига киритилган ва уй-жой шароитини яхшилашга муҳтож бўлган шахсларга якка тартибдаги уй-жой қуриш, реконструкция қилиш ва таъмирлаш учун 120 миллион сўмгача ипотека кредитлари ажратилади; — банкларнинг ўз маблағлари ҳисобидан ажратилган ипотека кредитларини Иқтисодиёт ва молия вазирлиги томонидан қайта молиялаштириш механизмларидан кенг фойдаланилади.
Қурилиш ва уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазири ўринбосарининг сўзларига кўра, президент топшириғига биноан ишлаб чиқилган ушбу тартиб вилоятлардан бирида ҳам жорий этилиши мумкин. Навоий шаҳрида тажриба тариқасида кўп қаватли уйларда фойдаланиш харажатлари бўйича қарзи бор хонадон эгаларининг электр таъминоти узилади.
Ушбу қулайликдан оиласида 18 ёшга тўлмаган фарзанди бор ижтимоий нафақа олиш истагида бўлган талабгорлар фойдаланиши мумкин. Энди кам таъминланган оилаларга болалар нафақаси ва моддий ёрдам тайинлашга онлайн ариза бериш мумкин, дея хабар бермоқда my.gov.uz.
Улардан энг йириги 48,3 минг нафар ходими билан "НКМК" АЖ турган бўлса, сўнгги ўринларда "UzAuto Motors", "Ўзбекнефтгаз", "Ҳудудгазтаъминот" АЖ кабилар бор. Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлиги Ўзбекистондаги 236 мингдан ортиқ ишчи-ходимлари бўлган 10 та энг йирик иш берувчи компаниялар рўйхатини эълон қилди.
Таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида ҳаётдан кўз юмди. Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли киноактёр Машраб Кимсанов 69 ёшида вафот этди, дея хабар бермоқда Ўзбекистон Кинематография агентлиги Матбуот хизмати.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.