Рамазон ҳайити ўтказилиши сабаб хавфсизлик чораларини кўриш режалаштирилган. Рамазон ҳайити муносабати билан хавфсизлик чораларини кўриш мақсадида Тошкент шаҳрига юк автомашиналарининг кириши ва шаҳарда ҳаракатланиши тўлиқ чекланади.
Афв этилганларнинг 11 нафари чет эл фуқаролар, 50 нафари аёл, 13 нафари 60 ёшдан ошган эркаклар, 157 нафарини ёшлар. Президент “Жазо муддатини ўтаётган, қилмишига чин кўнгилдан пушаймон бўлган ва тузалиш йўлига қатъий ўтган бир гуруҳ шахсларни афв этиш тўғрисида”ги фармонни имзолади.
10 апрель куни Ўзбекистондаги барча масжидларда Рамазон ҳайити намози ўқилади. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Тошкентда байрам намози вақти соат 06:10 га тўғри келишини маълум қилди.
Мазкур заводда уч йилда Kia, Chery ҳамда Haval брендлари остида 23 турдаги 36 мингта автомобиль ишлаб чиқарилди. Қайд этилишича, “ADM Jizzakh” масъулияти чекланган жамияти саноат зонасида самарали фаолият юритаётган корхоналардан бири.
У андижонлик фуқаро билан гаплашиб, унинг буйрагини Тожикистонда сотиб бермоқчи бўлган. Наманган вилояти ИИБ хабарига кўрa, вилоятнинг Косонсой туманида яшовчи шахс Андижоннинг Булоқбоши туманида яшовчи фуқаро билан гаплашиб, унинг бир буйрагини сотиб беришга келишган. Келишувга кўра, улар Тожикистонга бориши ва жарроҳлик амалиёти ўша ерда ўтказилиши керак бўлган.
"Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобуслар иш фаолияти вақти маълум қилди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ хабарига кўра, байрам кунлари "Тошшаҳартрансхизмат" АЖ автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилади: 10 апрель, чоршанба – Рамазон ҳайити куни.
Лойиҳа уч босқичда 9, 12 ва 16 қаватли бўлган 105 та кўп қаватли уйни қуришни назарда тутади. Шавкат Мирзиёев маҳаллий аҳолига имтиёзли ипотека асосида уй-жой сотиб олиш имкониятини бериш бўйича топшириқлар берди.
Тошкент маҳаллаларини "қизил"дан "яшил тоифа"га киритиш бўйича йўл харитаси тақдим этилди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизматининг хабар беришича, пойтахтдаги секторлар, ободонлаштириш корхоналари, маиший хизмат кўрсатиш, идора ва бошқармалар раҳбарларидан иборат ишчи гуруҳ Чилонзор туманидаги "Кўтарма" маҳалласида бўлди.
Байрам кунлари метро поездларининг ҳаракати вақти маълум қилинди. “Рамазон Ҳайити” айёми кунида метро поездлари ҳаракати одатдагидан 1 соат олдин, яъни соат 04:00 дан йўловчиларга хизмат кўрсатишни бошлайди.
Мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг Рамазон ҳайитини ўтказишга оид бир қатор масалалар муҳокама қилинди. Ўзбекистон мусулмонлари идораси Уламолар Кенгашининг навбатдаги онлайн мажлисида Рамазон ҳайитини кўтаринки руҳда ўтказишга оид кун тартибидаги бир қатор масалалар муҳокама қилинди.
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги Ўзбекистонда шакар нархи кескин ошиши кутилаётгани ҳақида хабарга изоҳ берди. Ўзбекистон ички бозорида шакар нархининг қимматлашувига олиб келиши ҳақида айтилган хабар юзасидан Қишлоқ хўжалиги вазирлиги изоҳ берди.
Ушбу ҳаракат таркиблари белгилан йўриқномага асосан, 8-10 кун давомида техник синовдан ўтказилади. Жорий йил февраль ойида Тошкент метроси учун 3 та янги поезд олиб келингани ҳақида хабар берган эдик.
Соғлиқни сақлаш вазирлиги мазкур ҳодисага изоҳ берди. Тошкент вилояти Оҳангарон шаҳрида туғруқхонада ҳомиладор аёл қорнидаги ҳомиласи билан вафот этди.
UzAuto Motors компанияси ижтимоий тармоқларда ушбу автоблогер ва UzAuto Motors компанияси ўртасида шартнома имзолангани ҳақида тарқалган хабарларга муносабат билдирди. Кеча ижтимоий тармоқларда “Iwash“ номи остида фаолият юрутувчи автоблогерни UzAuto Motors компанияси билан “ватанпарварлик шартномаси” имзолагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Жавобгарликка тортилганларнинг 92,8 фоизи вилоятлардан келиб фоҳишалик билан шуғулланган. 209 та қўшмачилик ҳолатлари аниқланган.
Қирғизистон ва Тожикистондан олиб келинган жами 11,2 кг гиёҳвандлик воситаси мусодара қилинди. Давлат хавфсизлик хизматининг Наманган вилояти бўйича бошқармаси ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда, “Чортоқ-Наманган” йўналишида ҳаракатланаётган Nexia тўхтатилиб, кўздан кечирилган.
Мудофаа вазирлиги Тошкент вилояти ва пойтахт аҳолиси ҳайдовчиларини огоҳлантирди. Бугун, 6 апрель куни Мудофаа вазирлигининг асосий тадбирлар режасига мувофиқ, Тошкент ҳарбий округи қўшинлари бўлинмалари иштирокида махсус-тактик ўқувлар бошланди.
Пойтахтдаги дўконларда “буханка” нон 3 минг сўмдан сотилмоқда. Икки йил аввал, расмийлар буғдой нархи ошмаса, нарх 2800 сўмдан ошмаслигини айтганди.
Жабрланувчи йигитнинг онаси ҳолатга бефарқ қаралётганини айтиб, мурожаат билан чиқди. Масъул ташкилот ҳодисага изоҳ берди.
Open Budget портали орқали 2 254 та маҳалла учун 11,7 миллион нафар фуқаро овоз берди. Иқтисодиёт ва молия вазирлиги Ахборот хизматининг маълум қилишича, "Ташаббусли бюджет" лойиҳасининг 2024 йил 1-мавсуми якунланди.
Уларни олиб ташлаш мозаика ва паннолар моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилганидан кейин бошланди. Тошкентда мозаикали композицияли бинолардан реклама баннерларини демонтаж қилиш ишлари бошланди.
Навоий вилоятининг Қизилтепа тумани ҳокими ўринбосари йиғилиш ўтказиб, ташкилот раҳбарларини Open Budget'га овоз беришга мажбурлади. Сўконғич "замҳоким" жаримага тортилди.
Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,2 миллиондан дан ортиқ киберҳужумлар кузатилган. 2024 йил 1-чорак ҳолатига кўра мониторинг жараёнида давлат органлари ва ташкилотларнинг 19 та веб-ресурсларида 70 та заифлик ва камчиликлар аниқланиб, бартараф этилди, дея хабар бермоқда “Киберхавфсизлик маркази” хабар бермоқда. Қайд этилишича, ушбу вақт мобайнида Интернет тармоғининг миллий сегментида 3,290,860 дан ортиқ киберҳужумлар кузатилди.
Маданият вазирлиги ҳолат сабабини очиқлади. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Тошкентдаги Artdocfest Asia доирасида Украинадаги уруш ҳақидаги «Шарқий фронт» фильми намойиши тўхтатилгани ҳақида хабарлар тарқалди.
“Рамазон Ҳайити” сабаб 10-13 апрель кунлари "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида электропоезднинг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди. “Рамазон Ҳайити” байрами муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида 2024 йилнинг 10, 11, 12, 13 апрель кунлари 775/776-сонли “Самарқанд — Тошкент — Самарқанд” йўналишида Afrosiyob электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.
Ер қимирлаши Зангиота тумани ва пойтахтнинг иккита туманида 2 баллгача бўлди. Бугун, 5 апрель куни Тошкент вақти билан 04:36да (Гринвич бўйича 23:36 да) Қозоғистонда зилзила содир бўлди.
Эртага, 5 апрель куни Қозоғистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Ўзбекистонга ташриф буюради. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёевнинг таклифига биноан Қозоғистон президенти Қасим-Жомарт Тоқаев 5 апрель куни ташриф билан Ўзбекистонда бўлади.
Бундай тадбиркорлик субъектларига 1,5 триллион сўмгача кредитлар ажратилиб, кўргазма ва ярмаркаларда иштирок этиш харажатлари қопланади. Дипломатик миссиялар ўз фаолиятини хорижда ташкил қилади.
Ўзбекистоннинг Истанбулдаги консуллиги Туркияга боришни режалаштирган ватандошлар учун тавсияномаларни эълон қилди. Ижтимоий тармоқларда ИШИД халқаро террорчилик гуруҳига мансубликда гумон қилинган 70 киши Туркия ҳуқуқ-тартибот идоралари томонидан қўлга олингани ҳақида хабар тарқалди.
Ўзбекистон ФВВ ва ТИВ марҳумларни ватанга қайтариш бўйича барча зарур чора-тадбирлар кўрилаётганини маълум қилди. Қозоғистоннинг Актобе вилоятида содир бўлган ЙТҲда вафот этган ўзбекистонликларни ватанга олиб келиш ва дафн этиш маросимларини ўтказиш бўйича Ҳукумат комиссияси тузилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.