Президент иштирокида Янги Тошкентда илк иншоотлар қурилишини бошлаш маросими бўлди. Президент рамзий тугмани босиб, бинолар қурилишини бошлаб берди.
Бундай хабарларни олувчилар шахсий маълумотларни тарқатиш билан қўрқитиб, пул мукофоти учун жамоат жойларига ҳужум қилишга даъват этилади. Ўзбекистон ИИВ хабарига кўра, охирги вақтларда дунёнинг турли мамлакатларида содир этилган террорчилик ҳаракатларидан сўнг, республика ҳамда қўшни давлатлар фуқароларига интернет ижтимоий тармоқлари орқали пул мукофоти эвазига савдо ва кўнгилочар марказлар, мактаблар ва бошқа жамоат жойларини миналаштириш таклиф қилинган хабарлар келиб тушмоқда. Бу каби провокацион хабарлар асосан Telegram мессенжери орқали юборилиб, унда номаълум шахслар турли миқдорда пул тўлаш, қурол-яроғ билан таъминлаш ва ҳаракатлар режасини юборишга ваъда берилмоқда.
Халк Банк содир бўлган воқеанинг сабабини тушунтирди ва ҳар бир кишининг пенсияси 5 апрелгача ҳисобланишини билдирди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Facebook'да юзга яқин фуқаро пенсия ҳисобига тушганидан сўнг бир неча дақиқа ўтиб бекор қилингани ҳақида ёзишган.
Давлат раҳбари айни пайтда 2 минг 600 афарга яқин ўқувчи таҳсил олаётган мактабда яратилган шарт-шароитлар билан танишди. Шавкат Мирзиёев Тошкент шаҳри Юнусобод туманидаги 5-умумтаълим мактабида бўлди.
Фавқулодда вазиятлар вазирлиги мазкур мобил дастурнинг қачон ишга тушиши ва у қандай ишлаши ҳақида маълумотлар берди. Ўтган йилнинг май ойида президентнинг тегишли қарори қабул қилиниб, унда янги мобил илова орқали кучли зилзилалар ҳақида тезкор хабар бериб турилиши маълум қилинганди.
Дарахт экиш бўйича маҳаллар ўртасида танлов ўтказиб, йил якуни бўйича президент совғаси берилади. Шавкат Мирзиёев мамлакатда дарахт экиш бўйича энг намунали маҳаллага электромобиль совға қилиш ташаббусини билдирди.
АЖ илгари тузилган суғурта шартномалари бўйича ўз зиммасига олган мажбуриятларини белгиланган тартибда бажариши шарт бўлади. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлигининг тегишли қарорига асосан “UNIVERSAL SUG‘URTA” АЖ умумий суғурта соҳасининг 1, 2, 3, 4, 5, 6, 7, 8, 9, 10, 11, 12, 13, 14, 15, 16 ва 17 класслари бўйича ихтиёрий суғурта фаолиятини амалга ошириш бўйича берилган 2022 йил 7 июлдаги 031932-сонли лицензияси 2 апрелдан бекор қилинди.
Ушбу лойиҳа тадбиркорлар сонини кўпайтиради ва янги иш ўринлари яратади. Амир Темур шоҳ кўчасининг олти километр қисмида тадбиркорларнинг учун давлат ташкилотларига тегишли бўлган эски биноларни реконструкция қилиш таклиф этилади.
У Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юриб, ўзини ходим сифатида таништирган. Жорий йилнинг 2 апрель куни соат 09:30 атрофида Марғилон шаҳрида жойлашган Бизнесни ривожлантириш банкида Қўриқлаш бошқармасининг дала кийимида банк биноси ичида юрган нотаниш шахс аниқланган.
Буни халқаро дипломатик ҳуқуқ асослари ва тамойилларини энг қўпол равишда бузилиши деб ҳисоблади. Аввалроқ, Сурия пойтахти ғарбидаги Эрон элчихонаси ва консуллиги жойлашган Меззе маҳалласига Исроил ҳарбий-ҳаво кучлари ракета зарба берган эди. Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, камида 13 киши, жумладан, етти нафар эронлик ҳарбий маслаҳатчи, жумладан Ислом инқилоби қўриқчилари корпусининг икки юқори мартабали генерали ва олти нафар суриялик ҳалок бўлган.
"20 минг тадбиркор – 500 минг малакали мутахассислар" дастурида иштирок етадиган тадбиркорлар солиқларни тўлаш учун тўловлар билан таъминланади ва баъзи солиқлар бўйича ставкаларни камайтиради. Солиқ кодексига айрим тадбиркорлик субъектларига қўшимча имтиёзлар беришни назарда тутувчи ўзгартиришлар киритилмоқда.
Болалар омбудсмани ҳолат тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда боғчада тарбиячи кичик ёшдаги болага нисбатан қўпол муомала қилаётганлиги акс этган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.
Меҳнат миграциясидан қайтганларни ишга олган ҳар бир ходим учун корхонага субсидия берилади. Бу учун бу йил 100 млрд сўм ажратилади.
Соғлиқни сақлаш вазирлигида Асилбек Худаяров ва Россия Федерацияси бош санитария врачи Анна Попова ўртасида учрашув бўлиб ўтди. “Роспотребнадзор” томонидан Ўзбекистон ССВга III авлод индикатор ва мониторинг мобил лабораторияси тақдим этилди.
"Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди. 2024 йил баҳорги – ёзги мавсумга тайёргарлик бўйича катта ҳажмли сув ўтказгич тармоқларида режали профилактика – таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан "Тошкент шаҳар сув таъминоти" АЖ истеъмолчиларга ичимлик сув босимининг пасайиши ва вақтинча тўхтатиладиган сана ва манзилларни маълум қилди.
2 ойда $85,7 млнга 3мингтадан ортиқ электромобил импорт қилинган. Статистика агентлигининг дастлабки маълумотларига кўра, Ўзбекистон 2024 йилнинг январь-февраль ойларида хориждан қиймати 85,7 млн АҚШ долларига 3 502 та электромобил импорт қилган.
Ҳайвонларни парваришлаш ва даволаш харажатлари ошиши муносабати билан чипта нархлари оширилади. Бугун, 2 апрелдан Тошкент ҳайвонот боғига кириш чипталари нархлари оширилади, дея хабар бермоқда Тошкент ҳайвонот боғи Матбуот хизмати.
Эгизакларнинг 2 нафари ўғил ва 2 нафари қиз бўлиб, туғуруқ жараёни жарроҳлик амалиёти орқали, асоратсиз бажарилган. Наманган вилояти Тўрақўрғон туманида яшовчи Нафиса Юнусова ва Абдукамол Аҳмаджонов бирйўла тўрт эгизакнинг ота-онасига айланди, дея хабар бермоқда ССВ Матбуот хизмати.
Республиканинг айрим тижорат банкларида хорижий валютани сотиш курси 12 710 сўмни ташкил этди. Бугун, 2 апрелдан бошлаб банкларда долларнинг сотиб олиш курси 12 580 – 12 610 сўм, сотиш курси эса 12 650 – 12 710 сўмни ташкил қилмоқда.
Жорий йилда бутун республика бўйлаб синовдан муваффақиятли ўтган билагузук тақиш амалиётини жорий этиш режалаштирилган. Ички ишлар вазирлиги уй қамоғи ва озодлиги чекланиши лозим бўлган шахсларни масофадан туриб кузатишнинг янги тартибини жорий этишни назарда тутувчи лойиҳани муҳокамага тақдим этди.
Солихон домла номи билан танилган Солихон Ортиқхўжаев иккита модда билан айбланиб, қамоққа олинди. Ижтимоий тармоқларда Солихон домла номи билан танилган Солихон домла Ортиқхўжаев 15 суткага қамалди.
Ўзбекистонликлар шанба куни ишлаган ҳолда уч кун кетма-кет дам олишлари мумкин бўлади. Президент фармонига мувофиқ, апрель ойида Ҳайит байрамини нишонлаш муносабати билан Ўзбекистон фуқаролари уч кунлик узлуксиз дам оладилар: - 10 апрель чоршанба (тахминан) ҳайит санаси); – 11 апрель, пайшанба (иш ҳафтаси туридан қатъи назар, барча ходимлар учун қўшимча ишланмайдиган кун); - 12 апрель, жума (беш кунлик иш ҳафтаси ходимлари учун ишланмайдиган кун).
Ҳаво қатнови ҳар куни Boeing 737-800 самолётларида амалга оширилади. Россиянинг “Победа” авиакомпанияси 3 апрелдан бошлаб Москва ва Тошкент шаҳарларини мунтазам йўловчи қатновлари билан боғлайди, деб хабар қилди Uzbekistan Airports Матбуот хизмати.
1 апрелдан 31 майга қадар 2 ва 4 кунлик иссиқ сувнинг узилиши кутилмоқда. Жорий йилнинг баҳорида Тошкент шаҳрида профилактика ва таъмирлаш ишлари олиб борилиши муносабати билан иссиқ сув таъминотида икки марта режалаштирилган тўхташ бўлади.
1 апрелдан автомашиналарни давлат рўйхатидан ўтказиш учун тўлов оширилмоқда. Электромобиллар учун эса тўлов 15 бараварга оширилади.
Энергетика вазирлигига кўра, метан газнинг энг баланд чакана нархи 1 июнгача 3 350 сўм қилиб белгиланмоқда. Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан метан газ учун белгиланган энг баланд чакана нархнинг амал қилиш муддати узайтириляпти.
Жаҳонгир Ортиқхўжаевнинг айтишича, уни қамоққа олишмоқчи бўлишган. "Мени тополмай, синфдошимни кишан тақиб олиб кетишган", - дейди Ортиқхўжаев.
Улар соғлом бўлса-да, ногиронлик аравачасига ўтириб, тиланчилик қилишган. Фарғона шаҳрида фирибгарлик йўли билан тиланчилик қилаётган йигитлар аниқланиб, жазога тортилди.
Ойига бир марта маҳаллий ижро этувчи ҳокимият органларининг раҳбарлари ва бошқа ходимлари шахсий намунаси билан жамоат транспортидан фойдаланишлари белгиланди. Ҳукумат топшириғига биноан, 2024 йил март ойидан бошлаб ҳар ойнинг тўртинчи чоршанба куни (агар байрам кунига тўғри келса, пайшанба куни) Тошкент шаҳрида автомобиллар ҳаракатланишини (жамоат транспортлари, махсус ва шошилинч ёрдам хизматларидан ташқари) қисқартиришга қаратилган "Автомобилсиз кун" деб эълон қилинди.
Ҳолат юзасидан Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги муносабат билдирди. Жорий йилнинг 27 март куни Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги томонидан Олий таълим муассасалари ректорлари ва филиаллари директорларига маълумотлар лўнда ва аниқ ҳамда ўзбек тилида кирил алифбосида тўлдириши кераклиги тўғрисида айтилган хабар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.