Ўзбекистон - Гонконг учрашувида майдонга югуриб чиққан мухлислар қамалди — видео

Тошкентда кечган футбол ўйинида мухлислар тартибни бузиб, майдонга югуриб чиқишди. ОФК ҳам Ўзбекистон футбол ассоциациясини жаримага тортган.

Тошкентда қабристондаги қабр тошларини синдириб ташлаган йигитга суд ҳукми ўқилди

29 ёшли йигитнинг бундай ҳолатни содир қилганлиги сабаби маълум қилинди. «Миллар» дастурининг хабарига кўра, ушбу ҳолат Тошкент шаҳри Янгиҳаёт туманидаги қабристонлардан бирида содир бўлган.

Пойтахтнинг 4 та туманида газ таъминоти қисман тўхтатилади

Бунга таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилиши сабаб бўлган. Янгиҳаёт, Сергели, Бектемир, Олмазор туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Қашқадарёда судяси пора билан ушланди

Унга нисбатан жиноят иши очилди ва судялик ваколати тўхтатилди. Қашқадарё вилоятининг Чироқчи тумани судясига жиноят иши очилди.

Тошкента марҳум блогер AsadAlgo'нинг укаси ИИО ходимларига қаршилик қилиб, ўзига "лезвия" тортди — видео

Тошкент шаҳар ИИББ ҳодиса тафсилотларини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда AsadAlgo номи билан танилган марҳум блогернинг укаси ўзига ўзи тан жароҳати етказаётгани ҳақида видео тарқалди.

Тошкентнинг айрим ҳудудларида иссиқ сув бир кунга тўхтатилади

ТошИЭМ иссиқлик станциясига (М-5,8) уланган жойларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади. 29 март куни иссиқлик тармоқларини синовдан ўтказиш мақсадида Тошкент шаҳридаги қуйидаги ҳудудларда иссиқ сув таъминоти тўхтатилади: • Амир Темур, Мустақиллик шоҳ кўчалари; • Навоий, Бобур, Глинка, Қумариқ, Яҳё Ғуломов, Буюк Турон, Истиқбол, Зарафшон, Махтумқули, Ислом Каримов, Бухоро, Истиқлол, Содиқ Азимов, Саид Барака, Матбуотчилар, Сайилгоҳ, Шастри, Элбек, Кичик ҳалқа йўли, Шаҳрисабз, Тарас Шевченко, Нукус, Ойбек, Кичик Бешёғоч, Абдулла Қаҳҳор, Ҳайдар Алиев, Олтин водий, Фидокор, Авлиёота, Моштабиб, Миробод кўчалари; • М-1,2,4,5,7 Қушбеги, Бошлиқ даҳалари, Учувчилар шаҳарчаси.

Қорақалпоғистонда ҳаракатдаги автомобиль устида "концерт берган" фуқарога чора кўрилди — видео

Эркак қилган ишидан пушаймонлигини айтди. Ҳолат юзасидан маълумот берилди.

Сирдарёда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборди — видео

Воқеа жойига туман ҳокими, сектор раҳбарлари ва туман ФВБ ходимлари зудлик билан воқеа жойига етиб боришган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда кучли шамол кўп қаватли уйнинг томини учириб юборгани акс этган видео тарқалди.

Кучли шамол сабаб Тошкент вилоятининг 3 та туманида қисман электр токи ўчирилди

Ҳозирги вақтда истеъмолчиларни бошқа манбалардан таъминлаш чоралари кўриляпти. Бугун, 28 март куни соат 09:33 да қаттиқ шамол натижасида Тошкент шаҳрида 110 кВли "Л-К-Д" электр узатиш тармоғи 60 МВт қувват билан авариявий ўчган, дея хабар бермоқда Энергетика вазирлиги.

Тошкент вилоятида 9-синф ўқувчиси ва 18 ёшли йигит ўртасидаги жанжал ўлим билан тугади

2008 ва 2006 йилда туғилган йигитлар ўртасида ўзаро жанжал бўлган. Натижада, 18 ёшли йигит тан жароҳатлари оқибатида вафот этган.

Шавкат Мирзиёев АҚШ парламенти делегациялари билан учрашди

Учрашувда Ўзбекистон-АҚШ стратегик шериклик муносабатларини мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди. Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев 27 март куни АҚШнинг сенатор Стивен Дэйнс ҳамда Вакиллар палатаси қўмитаси раиси, конгрессмен Майк Рожерс бошчилигидаги делегацияларини қабул қилди.

Жума куни Тошкентда “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади

Экология вазирлиги фуқароларни акцияда иштирок этишга ва атроф-муҳитга зарар келтирмайдиган транспортдан фойдаланишга чақирди. Экология, атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши вазирлиги томонидан жорий йилнинг 29 март, жума куни Тошкент шаҳрида “Автомобилсиз кун” тадбири ўтказилади.

Тошкентда қарийб $19 минг қалбаки пулларни сотмоқчи бўлган шахслар ушланди

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда. Ҳуқуқни муҳофаза қилувчи орган ходимлари томонидан ўтказилган тадбирда фуқаролар А.Р., И.И.

Жиззахдаги оилада тўрт қиздан сўнг уч эгизак дунёга келди

Жиззахлик аёл Сирдарёдаги тиббиёт марказида икки қиз ва бир ўғилни дунёга келтирди. Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, Фориш туманининг Учма қишлоғида яшовчи Анорхол Исроилова ва унинг турмуш ўртоғи Умид Исроилов тўрт қиздан сўнг ўғил фарзанд кутишаётган эди.

Россиядаги Ўзбекистон фуқаролари одамлар гавжум жойларга бормасликка чақирилди

Ташқи меҳнат миграцияси агентлиги Россияга бораётган, ушбу давлатда бўлиб турган ёки чиқиб кетаётган Ўзбекистон фуқароларига мурожаат билан чиқди. Россия Федерациясининг Москва вилоятида 22 март куни юз берган теракт сабабли бутун мамлакат бўйлаб хавфсизлик чоралари кучайтирилмоқда.

Тошкентнинг учта туманида аҳоли вақтинча газсиз қолдирилади

Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманларида газ таъминоти вақтинча тўхтатилади. Чилонзор, Учтепа, Мирзо Улуғбек туманлари газ таъминоти тизимида таъмирлаш ва созлаш ишлари олиб борилади.

Йўл бўйидаги мактаблар олдига, кўп ЙТҲ содир бўладиган жойларга видеокузатув камералари ўрнатилади

Жорий йилнинг 1 июлидан бошлаб босқичма-босқич видеокамералар ўрнатиш бошланади. Ўзбекистонда йўл бўйида жойлашган мактаблар олдида, тўрт тасмали йўлларнинг пиёдалар ўтиш жойларида, шунингдек, тез-тез ЙТҲ содир бўладиган жойлар ва темир йўл кесишмаларида фото ва видео қайд этиш учун махсус автоматлаштирилган дастурий-техник воситаларни босқичма-босқич ўрнатиш бошланади.

Тошкентда одамларнинг 6 млрд сўмдан кўп пулларини ўзлаштириб юборган автосалон эгалари қамалди

My-Cars номи билан очилган автосалон одамларга GM машиналарини олиб беришни айтиб, пулларни ўзлаштирган. Аммо, охирида одамлар алданиб қолган.

Ўзбекистонда бинолар деворларида ишланган мозаикалар маданий мерос рўйхатига киритилади

Бу рўйхатга киритилган объектларда қурилиш ишлари билан боғлиқ бўлган ҳар қандай фаолият тегишли хулосадан кейин амалга оширилади. Республика ҳудудида жойлашган бинолар деворларида ишланган мозаика композициялари Моддий маданий мероснинг кўчмас мулк объектлари рўйхатига киритилади.

ЖЧ-2026 саралаш: Ўзбекистон МТЖ Гонконгни йирик ҳисобда мағлубиятга учратди — фото, видео

Ўзбекистон МТЖ кейинги босқич йўлланмасини қўлга киритди. Бугун футбол бўйича Ўзбекистон миллий терма жамоаси Жаҳон чемпионати ва Осиё кубоги 2-қўшма саралаш босқичи доирасида Гонконг МТЖга қарши баҳс олиб борди.

Наманганда 4 мингта хонадон танлаб олиниб, оила аъзоларининг даромади 2 млн сўмгача оширилади

Президент Наманганни иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чоаларини белгилаб берди. Президент Шавкат Мирзиёев 26 март куни Наманган вилоятини иқтисодий-ижтимоий ривожлантириш чора-тадбирлари муҳокамаси юзасидан йиғилиш ўтказди.  Қайд этилишича, Сайхунобод тажрибаси асосида Наманганда ҳам катта ҳаракат бошланган.

Хивада эгизак ака-укани уриб юбориб, уларнинг ўлимига сабабчи бўлган ҳайдовчи 9 йилга қамалди

Ҳайдовчи маст ҳолда рулга ўтириб, вояга етмаган уч кишини уриб юборган ва воқеа жойидан кетиб қолган. Хива туманида икки нафар инсоннинг ўлимига сабаб бўлган йўл-транспорт ҳодисаси юзасидан айбдорга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Президент Наманганда ўтказилган ифторликда иштирок этди — фото

Ифторлик дастурхонига Фарғона ва Андижон вилояти нуронийлари ҳам ташриф буюрди. Қуръон оятлари тиловат этилиб, Аллоҳ таолодан халқга тинчлик-фаровонлик тилаб дуолар қилинди.

Тошкентда 13 ёшли қизга жинсий жиноят қилган эркак 3 йилга қамалди

Суд жараёнида иштирок этган болалар омбудсмани жазони енгиллаштириб бўлмаслигини ва судланувчи уни тўлиқ ўташини таъкидлади. Болалар омбудсмани хабарига кўра, жорий йилнинг 12 март куни Жиноят ишлари бўйича Учтепа тумани судида 2013 йилда туғилган қизга нисбатан содир этилган жинсий жиноят юзасидан ёпиқ тарздаги суд процесси бўлиб ўтди.  Қайд этилишича, cудланувчи эркак ЖКнинг 129-моддаси (ўн олти ёшга тўлмаган шахсга нисбатан уятсиз-бузуқ ҳаракатлар қилиш) 2 қисми, "в" банди билан айбланди.

1 апрелдан Ўзбекистонда нималар ўзгаради?

Нефт маҳсулотлари ва акциз солиғини ошириш, ҳавонинг ифлосланиш даражасидан келиб чиққан ҳолда ҳудудлар рейтингини жорий этиш, тадбиркорларга субсидиялар ажратишнинг янги тартиби, ҚҚС бўйича айрим имтиёзларни бекор қилиш - бу ва бошқа қонун ҳужжатларига ўзгартиришлар 1 апрелдан кучга киритилади. Norma.uz портали миллий қонунчиликдаги 2024 йил 1 апрелдан кучга кирадиган асосий ўзгаришлар ҳақида қисқача маълумот беради.

"Мамлакатимизда йилига 100 тонна олтин қазиб олаяпмиз" — Шавкат Мирзиёев

Президент Наманганда “Гавҳар груп” заргарлик корхонаси билан танишди. Президент Шавкат Мирзиёев 25 март куни Наманган вилоятига ташриф буюриб, Янги Наманган туманидаги “Гавҳар груп” корхонасини бориб кўрди.

Эртага Тошкентда иситиш мавсуми якунланади

26 мартдан Тошкент шаҳрида 2023-2024 йиллардаги иситиш мавсуми якунланади. 26 мартдан Тошкент шаҳрида 2023-2024 йилги иситиш даври якунланиши режалаштирилмоқда.

Март ойининг сўнгги ҳафтасида ёмғирли об-ҳаво бўлиши кутилмоқда

Ўзгидромет янги ҳафтада кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди. Ўзгидромет хабарига кўра, бугун 25 март куни Ўзбекистоннинг барча ҳудудлари бўйича ҳаво ҳарорати +23...+28 даража, жанубда ва чўл ҳудудларда +30 даражагача бўлган қуруқ ва жуда илиқ об-ҳаво сақланиб туради.

Тошкентда BMW, KIA, Malibu 2 ва Matiz иштирокида ЙТҲ содир бўлди — видео

BMW ҳайдовчисининг Matiz'га уришили бошқа ЙТҲларни ҳам келтириб чиқарди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Тошкентда бир нечта машиналар иштирокида ЙТҲ содир бўлгани ҳақида хабарлар тарқалди.

Хоразмда ичида вояга етмаган йўловчилар бўлган Cobalt ағдарилиб кетди — видео

Вилоят ИИБ ичида вояга етмаган қизлар бўлган Cobalt ЙТҲга учрагани юзасидан маълумот берди. Аввалроқ, Хоразмда вояга етмаган қизлар Cobalt'ни бошқариб, ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.