“Салимбойвачча”га суд ҳукми ўқилди

Бир неча ой олдин қўлга олинган Салим Абдувалиевга нисбатан суд жазо тайинлади. Салим Абдувалиевга нисбатан суд ҳукми ўқилди.

Шавкат Мирзиёев Путинга Москвадаги теракт юзасидан таъзия йўллади

Ўзбекистон Президенти ҳалок бўлганларнинг яқинларига қўллаб-қувватлаш сўзларини, шунингдек, жабрланганларнинг тезроқ соғайиб кетишини тилади. Шавкат Мирзиёев Россиянинг Москва вилоятидаги Crocus City Hall концерт залида содир бўлган фожиа оқибатида ўнлаб бегуноҳ инсонлар қурбон бўлгани ва жиддий жароҳат олгани муносабати билан президент Владимир Путинга таъзия йўллади.

Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги терактни кескин қоралади

Ташқи ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон элчихонаси Москвадаги Crocus City Hall савдо марказида содир этилган теракт юзасидан баёнот берди. “Ўзбекистон Ташқи ишлар вазирлиги Москвадаги “Крокус Сити” савдо марказида содир этилган терактни кескин қоралайди.

Uzbekistan Airways Домодедово ва Внуководан парвоз қиладиган йўловчиларга мурожаат қилди

Москвадаги концерт залида портлаш содир бўлганидан сўнг, бир неча ўнлаб одамлар ҳалок бўлди. Бугун, 22 март куни кечқурун Россия пойтахти Москвадаги Crocus City Hall'да отишма ва портлашлар юз берди.

«Мен ҳали бола эдим»: Ўзбекистондаги эрта никоҳлар муаммоси

Ўзбекистонда ҳали ҳам болалар никоҳи ва мажбурий никоҳлар тузилмоқда. Қизлар мактабда ўқишни орзу қилишади, лекин бунинг ўрнига улар болаликдан маҳрум қилиниб, 18 ёшгача бўлган вақтда турмушга чиқишга мажбурланишмоқда.

Қашқадарёда кўприкка туташ йўлни сел ювиб кетди — видео

Ҳокимлик ҳодиса юзасидан маълумот берди. 21 март куни туни билан ёққан ёмғирнинг одатий меъёрдан кўп бўлиши натижасида Қашқадарёда кўприкка туташ йўлнинг бир қисмини сув кетди.

Наманганда боғча болаларини заҳарлаган дори воситасини ишлаб чиқарган МЧЖ лицензияси тўхтатилди

“Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ корхонаси лицензияси вақтинчалик тўхтатилди. Ўзбекистонда “Антиструмин” дори воситасини ишлаб чиқарган Samo МЧЖ корхонаси лицензияси вақтинчалик тўхтатилди.

Ўзбекистонда мобил телефон рақам 1 миллиард сўмдан ортиққа сотилди

Рақамни сотишдан тушган пул 5 кун ичида олиниши керак, акс ҳолда битим ҳақиқий эмас деб топилади. 20 000-00-00 мобил рақами электрон аукционда сотилди.

"Биз эркин бозорни қўллаб-қувватлаймиз" - BYD автомобиллари импортини чеклаш бўйича Рақобатни ривожлантириш қўмитаси

Қўмита автомобиллар импортини тартибга солишга оид масалаларни ўрганиб, ўз таклифларини билдиришини маълум қилди. Рақобатни ривожлантириш ва истеъмолчилар ҳуқуқларини ҳимоя қилиш қўмитаси раиси ўринбосари Асадулла Қаюмов BYD бренди остидаги электромобиллар ва гибрид автомобиллар импортига чеклов қўйилгани ҳақидаги маълумотларга изоҳ берди.

Илк бор Андижон — Хонобод йўналиши бўйича поезд ҳаракати йўлга қўйилди

Бугундан ушбу йўналишдаги шаҳарлараро поезд ҳаракати амалга оширилди. "Андижон — Хонобод — Андижон" йўналишида шаҳарлараро поезд ҳаракати йўлга қўйилди, дея хабар бермоқда "Ўзтемирйўлйўловчи" АЖ матбуот хизмати.

Тошкент ҳавоси мониторинги: пойтахтда ҳаво сифати мониторинги портали ишга туширилди

Портал ҳаво ҳолати, ҳарорат, намлик ва ифлослантирувчи зарралар сони ҳақидаги маълумотларни тақдим этади, улар соатлаб янгиланади. Пойтахт ҳокимлиги ҳузуридаги Рақамли ривожланиш департаменти бир гуруҳ маҳаллий олимлар Amudario билан биргаликда Тошкент ҳаво сифати мониторинги (AQI) учун очиқ маълумотлар платформасини ишга туширди.

Қўқон аэропорти мунтазам авиақатновларни қабул қилишни бошлайди

Қўқон аэропортининг реконструкция ишлари якунланди ва биринчи техник парвоз қабул қилинди. Фарғона вилоятида "Қўқон" аэропортини реконструкция қилиш ишлари якунланди.

Алишер Қодиров ўқишга киролмаган барча ўғил болаларни армияга мажбурий жўнатишни таклиф қилди — видео

"Ўзбекистонни эркинликни ҳадсизлик деб биладиган, атлас костюм хунасалар эмас, ўз қадрини биладиган, тафаккур қиладиган ўғил-қизлар ривожлантиради", - дейди у. “Миллий тикланиш” демократик партияси фракцияси раҳбари Алишер Қодиров ўғил болаларни мактабдан сўнг мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилишни таклиф қилди.

Дудуқланган болаларни қўрқитиш усулида даволаган педагогга жиноят иши қўзғатилди — видео

Унинг қўллаётган руҳий ва жисмоний зўравонлик усуллари болаларнинг соғлиғига жиддий зарар келтириши ва педагогика қоидаларига бутунлай зидлиги тўғрисида хулоса берилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда бир аёл дудуқланган болани сўкиниш ва қўрқитиш усулида даволашга урингани ва ҳолат юзасидан Болалар омбудсмани ўрганиш олиб бораётгани ҳақида хабар берилган эди.

Ўзбекистонда электромобиллар импорти чекланиши мумкин

BYD компанияси Ўзбекистон ҳукуматига электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат қилди. “Ўзавтосаноат” билан ҳамкорликда Жиззахда автомобил ишлаб чиқаришни йўлга қўйган BYD компанияси электромобилларнинг тартибсиз импортини чеклаш бўйича ҳукуматга мурожаат қилди.

Ўзбекистонда криптодўконлар учун йиғим қарийб 10 баравар ошди

ИЛМА томонидан таъкидланишича, тўловларнинг ошиши крипто алмашинуви ва криптодўконларнинг молиявий ҳолатига салбий таъсир кўрсатмайди. Истиқболли лойиҳалар миллий агентлиги директорининг буйруғи билан криптоактивлар муомаласи соҳасидаги фаолиятни амалга оширганлик учун йиғимлар миқдорини, уларни тўлаш ва тақсимлаш тартибини белгилаш тўғрисидаги низомга ўзгартиришлар киритилди.

Бухорода ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус ЙТҲга учрагани юзасидан жиноят иши очилди — видео

Ҳодиса юзасидан Жиноят кодексининг иккита моддалари билан жиноят иши қўзғатилган. Аввалроқ, Бухоронинг Когон туманида ичида мактаб ўқувчилари бўлган автобус юк машинаси билан тўқнашгани ҳақида хабар берилганди.

Президент пойтахтдаги маҳаллалардан бирига бориб, сумалак ковлади — видео

Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюрди. Президент Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Яккасарой туманидаги Дилбулоқ маҳалласига ташриф буюриб, аҳоли билан "Наврўз" байрамини нишонлади.

Тошкент-Хива йўналиши учун Жанубий Кореядан юқори тезликдаги электропоезд олиб келинади

7 вагонга эга электропоезд 351 та ўриндиққа эга бўлади. Соатига 250 километр тезликда ҳаракатлана олади.

Президент Ёшлар боғига бориб, кўчат экди — видео, фото

Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғида оммавий кўчат экиш тадбири ташкил қилинди. Бугун, 19 март куни Шавкат Мирзиёев пойтахтнинг Сергели туманида ташкил этилаётган Ёшлар боғига кўчат ўтқазди.

Қашқадарёда маҳаллада ўтказилаётган тадбирда газ баллони портлади — видео

Ҳодиса оқибатида 37 нафар фуқаро турли тан жароҳатлари билан шифохонага олиб кетилган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Қашқадарё вилоятининг Кўкдала туманида газ баллони портлагани ҳақида хабарлар тарқалди.

"Наврўз” байрами кунлари Тошкент метросининг ишлаш вақти маълум қилинди

21-24 март кунлари метро поездларининг ҳаракатлари жадвали эълон қилинди. "Тошкент метрополитени" ДУК хабарига кўра, "Наврўз” байрами арафасида, 21-24 март кунлари Тошкент метросида поездлари қуйидаги жадвал асосида ҳаракатланади:  — 21-22-23 март — дам олиш кунлари шанба куни жадвал асосида; — 24 март куни якшанба куни учун тасдиқланган жадвал асосида соат 05:00 дан.

Сурхондарёда вояга етмаган қизга уйланишини айтиб, шилқимқлик қилган йигит 5 суткага қамалди

Йигит қизни олдига машинасида келиб, унга уйланишини айтган ва қўлидан ушлаб машинасига ўтказмоқчи бўлган. 2024 йил март ойининг 18 куни жиноят ишлари бўйича Бандихон туман судида вояга етмаган қизга шилқимлик қилган йигитга чора кўрилди.

Тошкентда "Наврўз" байрами кунлари автобусларнинг ишлаш вақти эълон қилинди

21-24 март кунлари пойтахт автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти маълум қилинди. "Тошшаҳартрансхизмат" АЖнинг маълум қилишича, автобус саройларига бириктирилган автобус йўналишларининг фаолияти қуйидаги тартибда ташкил этилди:  — 21 март — якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;— 22 март — якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;— 23 март — якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида;— 24 март — якшанба кунлари учун тасдиқланган жадваллар асосида.

Фарғонада “Агробанк” собиқ мансабдорлари салкам 4 млрд сўм пулларни ўзлаштиргани аниқланди

Улар банкка омонат сифатида пул қўйган фуқароларнинг пулларини ўзлаштиришган. Банк ҳолат тафсилотларини очиқлади.

Тошкентга сотиш учун ярим кг соф қуйма олтинни олиб келаётган шахс ушланди

368 млн сўмлик 2 дона соф қуйма олтин бўлагини Самарқанддан Тошкентга олиб келаётган фуқаро йўлда қўлга тушди. 463,94 грамм соф қуйма олтинни Тошкент шаҳрида ўтказиш учун олиб кетаётган шахслар Булунғур туманида ушланди.

Тошкентдаги бозорда сохта Миллий гвардия ходими ушланди

У Тошкент шаҳар 1-сонли руҳий асаб касалликлари диспансерида рўйхатда турган. Жорий йилнинг 17 март куни соат 13:05 атрофида пойтахтнинг "Эски Жува" бозори ҳудудида хизмат вазифасини ўтаётган Миллий гвардия ходимларининг сергаклиги туфайли ушбу бозорда Миллий гвардиянинг дала кийимида юрган нотаниш шахс қўлга олинди.

Тошкент вилоятида “Қабристонларни сақлаш” бўлими бошлиғи пора билан ушланди

У тадбиркордан дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига $2 минг талаб қилган. Дафн маросимларини ўтказиш хизмати кўрсатишга рухсат бериши эвазига тадбиркордан 2 000 АҚШ доллари талаб қилган бўлим бошлиғи ушланди.

Самарқандда 13 ёшли бола оёғидан темир занжир билан кишанланиб, машинада олиб кетилди — видео

Мазкур ҳолат тафсилотлари очиқланди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда машинанинг орқа ўриндиғида оёғига занжир солинган бола тасвирланган видео тарқалиб, кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

Бухоро вилояти ИИБнинг офицер ходими наркосавдога аралашгани аниқланди

Ходимлар қўлга олиниб, уларга нисбатан жиноят иши қўзғатилган. Бухоро вилояти ички ишлар бошқармасининг икки нафар офицер ходими қўлга олинди.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.