Тошкент вилоятида мактабда жанжални тўхтатмоқчи бўлган Миллий гвардия ходими тан жароҳати олди

Миллий гвардия ходимига тан жароҳати етказган 20 ёшли йигитга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Миллий гвардия хабарига кўра, жорий йилнинг 1 март куни соат тахминан 13:00 ларда Тошкент вилояти Зангиота тумани “Боғишамол” МФЙдаги 4-сонли умумий ўрта таълим мактабида хизмат вазифасини бажараётган Миллий гвардия ходими юқори синф ўқувчиларининг мактабни орқа тараф ҳовлисида ўзаро жанжаллашаётганини кўриб қолиб, ҳолатни бартараф этишга киришади.  Шу вақтда профилактика инспектори ҳам етиб келиб, Миллий гвардия ходими билан биргаликда ўқувчиларни тинчлантиришга киришишида, ушбу мактабнинг 10-синф ўқувчиси М.Б.нинг чақируви билан ташқаридан етиб келган акаси ҳамда унинг иккита шериклари эса ходимларнинг огоҳлантиришига қарамасдан жанжалга аралашиб кетишади.

Суғурта полисларини қоғоз шаклида расмийлаштириш бекор қилинади

Президентнинг мазкур қарори жорий йил 1 сентябрдан бошлаб кучга киради. “Суғурта хизматлари бозорини янада ривожлантиришнинг комплекс чора-тадбирлари тўғрисида"ги президент Қарори қабул қилинди.

Ўзбекистон ҳудудида 3 баллик зилзила содир бўлди

Ер қимирлаш эпицентри Қашқадарё вилоятида бўлган. Бугун, 4 март куни Республикада маҳаллий вақт билан 11:29 да Гринвич бўйича 06:29 да) зилзила содир бўлди.

Тошкент вилоятида эр-хотин ис гази сабаб вафот этди

Бош прокуратура ҳодиса юзасидан маълумот берди. Кеча, 3 март куни Янгийул тумани "Марказ " МФЙдаги уйлардан бирида 68 ёшли эркак ва унинг турмуш ўртоғи ис газидан заҳарланиб вафот этди.

Дониёр Комилов компанияси Чиноз нефтни қайта ишлаш заводини сотиб олди

Аввалроқ UNG Petro ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғини сотиб олган Petroleum Technology Group Чиноз нефтни қайта ишлаш заводининг эгасига айланди. Корхона ва ташкилотларнинг ягона давлат реестри маълумотларига кўра, Дониёр Комиловнинг Petroleum Technology Group компанияси "Чиноз нефтни қайта ишлаш заводи" МЧЖни сотиб олган.

"Ситуацион невроз": 6 ёшли отасиз ўсган бола отасини кўрганда ундан қўрқмоқда — видео

Сирдарёда туғилганидан сўнг ота-она қарамоғисиз қолган бола 5 йилдан сўнг отасини кўргач ситуацион неврозга учрамоқда. Сирдарёда отасидан қўрқаётган болакай неврозга чалингани, унга мутасаддилар ёрдами кераклиги ҳақида хабарлар тарқалганди.

Андижонда бир нечта пайнет банкоматларидан пуллар ўғирланди

Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилганини маълум қилди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда "С-А-Ф” МЧЖга тегишли бўлган Андижон тумани ва Андижон шаҳар ҳудудидаги пайнет банкоматларидан 60 млн сўм пул маблағи ўғирланганлиги ҳақида хабарлар тарқалди.

Дарахтларни кесишга олиб келадиган лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиққанлик учун жавобгарлик белгиланди

МЖтКга дарахтларни йўқ қилиш ва лойиҳа ҳужжатларини ишлаб чиқиш учун жарима миқдорини ошириш бўйича ўзгартиришлар киритилди. Шавкат Мирзиёев “Баъзи қонун ҳужжатларига дарахтлар ва буталарни ноқонуний кесиб ташлаганлик учун маъмурий жавобгарликни кучайтиришни назарда тутувчи ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонунни имзолади.

Тошкент вилоятида майнинг сабаб 1 млрд сўмлик "свет" ўғирлаган шахс ушланди

226,5 минг кВт соат электр энергиясидан ноқонуний фойдаланган шахсга жиноят иши очилди. Бош прокуратуранинг хабар қилишича, Тошкент вилояти Янгийўл шаҳри “Янги боғ” маҳалласида яшовчи Н.И.

Андижонда амакисининг Tracker'ни рухсатсиз ҳайдаб, қоидаларни қўпол бузган йигит жазоланди — видео

20 ёшли йигит ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмай туриб, ўзига тегишли бўлмаган машинада қарама- қарши йўналишга чиқди. Аввалроқ, ижтимоий тармоқларда Tracker ҳайдовчиси қарама-қарши ҳаракатланиш учун мўлжалланган томонга чиқиб ҳаракатланганлиги акс этган видео тарқалди.

Дониёр Комилов UNG Petro қуйиш шохобчалари тармоғининг янги эгаси бўлди

UNG Petro тармоғининг янги эгаси Ташқи ишлар вазирлигининг собиқ раҳбари, ҳозирда Хавфсизлик кенгаши котиби ўринбосари Абдулазиз Комиловнинг ўғли. Ўзбекистондаги энг йирик ёқилғи қуйиш шохобчалари тармоғи UNG Petro Petroleum Technology Group компаниясига сотилди.

"Тошкент" аэропорти янги автобуслар ва махсус техникалар харид қилди

Янги автобус ва махсус техникалар Германиянинг "Cobus Industries GmbH" ишлаб чиқарувчисидан сотиб олинган. "Uzbekistan Airports" Тошкент аэропорти учун Германиянинг "Cobus Industries GmbH" ишлаб чиқарувчисидан йўловчи ташувчи 4 та автобус харид қилди, дея хабар бермоқда "Uzbekistan Airports" Матбуот хизмати.

Хоразм тадбиркорларига ҚҚС, бож ва кредит бўйича енгилликлар берилмоқда

Президент Хоразмда тадбиркорлар учун бир қатор имтиёзларни белгилаб берди. Хоразм тадбиркорлари учун қатор имтиёзлар белгиланди.

Тошкентда чақалоқ темир бўлагини ютиб юборди

Буни ҳатто ота-онаси ҳам сезмай, 1 ҳафтадан кейин шифокорга мурожаат қилган. Тошкентдаги шифохоналардан бирига чақалоқнинг темир бўлагини ютиб юборганлиги бўйича ота-онаси мурожаат қилган.

Uzbekistan Airways маҳаллий авиақатновларга чегирма эълон қилди

21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма берилади. Uzbekistan Airways 21-24 март кунлари амалга ошириладиган барча маҳаллий авиақатновлар учун 30 фоизлик чегирма эълон қилди.

Бугундан пойтахтда тиғиз вақт оралиғида юк машиналарнинг ҳаракатини чеклаш бошланди

Юк машиналарининг ҳаракати Тошкент ҳалқа автомобили йўли орқали ташкил этиш бўйича чоралар кўрилмоқда. Жорий йил 1 мартдан бошлаб, Тошкент шаҳрида юк ташиш учун мўлжалланган, рухсат этилган тўла вазни 10 тоннадан юқори бўлган автотранспорт воситаларининг ҳаракати тиғиз вақт оралиқларида тақиқланиши кўзда тутилгани ҳақида хабар берган эдик.

Самарқанддан Тошкентга қўшимча йўловчи поездлар ҳаракати йўлга қўйилди

"Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати 8, 9 ва 10 март кунлари амалга оширилади. "8 март Халқаро хотин-қизлар куни" муносабати билан йўловчиларга қулайлик яратиш мақсадида жорий йилнинг 8, 9, 10 март кунлари 775/776-сонли "Самарқанд — Тошкент — Самарқанд" йўналишида "Афросиёб" электропоездининг қўшимча ҳаракати йўлга қўйилди.

Президент Хоразмда 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилишини бошлаб берди

Бу лойиҳа ишга тушса, Хоразмда электр энергияси ишлаб чиқариш қувватлари 30 фоизга ошиб, 424 мега-ваттга етади. Шавкат Мирзиёевнинг Хоразм вилоятига ташрифи чоғида 29 февраль куни “Voltalia” компанияси томонидан қуввати 100 мегаваттлик қуёш электр станцияси қурилишини бошлаш маросими бўлди.

Хоразмда ўқитувчининг бошланғич синф ўқувчсини калтаклаши бўйича қўшимча маълумот берилди

Болалар омбудсмани мазкур ҳолат юзасидан батафсил маълумот берди. Аввалроқ, Хоразмда кичик синф ўқувчисини ўқитувчи томонидан калтакланаётганлиги акс этган видео тарқалгани, ҳолатни прокуратура назоратга олгани ҳақида хабар бергандик.

Хоразмда ўқитувчи дарс вақтида ўқувчини калтаклади — видео

Ҳолатга расмий изоҳ берилди. Прокуратура ҳолатни назоратга олди.

Ўзбекистонлик пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда

Номзодларга 1800 евродан бошланувчи ойлик маош таклиф этилади. Ўзбекистондаги 18-40 ёшли пайвандчи ва электриклар Германияга ишга таклиф этилмоқда.

Ўзбекистонда биринчи марта Red Bull Jump & Freeze қишки мусобақаси бўлиб ўтади

3 март куни экстрим ишқибозлари Red Bull Jump & Freeze – эркин сузиш элементлари билан ўзига хос қишки мусобақада қатнашиш учун Тошкент вилоятидаги Amirsoy тоғ курортида йиғилишади. Red Bull Jump & Freeze – қорли қияликдан тўғридан-тўғри музли сув билан тўлдирилган ҳовузга тушиш имкониятига эга бўлган сноубордчилар ва чанғичилар учун қизиқарли ва ғайриоддий мусобақа.

Тошкентдаги мактаб ошхоналарида тақиқланган маҳсулотлар савдоси аниқланди

Ҳолат юзасидан Санэпидқўмита изоҳ берди. Санэпидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими болалар ва ўсмирлар гигиенаси бўлинмаси ходимлари томонидан 156-сонли мактаб ошхонасида мурожаат асосида ўрганиш ишлари ўтказилган.

Тошкент ҳавонинг ифлосланиши бўйича яна дунёда биринчи ўринни эгаллади

Ҳозирги вақтда ҳаводаги майда чанг заррачалар концентрацияси ЖССТ стандартидан 33 баравар юқори. IQAir портали маълумотларига кўра, соат 11:50 ҳолатига кўра, ҳаводаги майда чанг зарралари PM 2.5 концентрацияси 165,5 мкг/м3 ни ташкил этади, бу ЖССТ томонидан тавсия этилган ҳаво сифатининг ўртача даражасидан 33,1 баравар юқори.

Ўзбекистонда бир йил ичида 270 га яқин бола ЙТҲ натижасида ҳалок бўлди

Ўтган йили йўл-транспорт ҳодисаларида 1,5 минг нафардан ортиқ вояга етмаганлар жабрланган. Олий Мажлис Сенатида Мудофаа ва хавфсизлик масалалари қўмитасининг йиғилишида Ички ишлар вазирлигининг 2023 йилда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва олдини олиш борасида тегишли вазирлик ва идоралар билан ҳамкорликда амалга оширган ишлари тўғрисидаги ахбороти тингланди.

Ўзбекистонда ҳайдовчилик гувоҳномасини қандай қилиб алмаштириш мумкин ва бу қанча бўлади

2024 йилнинг 1 январь санасидан эски намунадаги ҳайдовчилик гувоҳномалари бекор қилинди. Қандай қилиб эски намунадаги гувоҳномани янгисига алмаштириш ва бунга кўп вақт кетказмаслик мумкинлигини мақоламизда ўқинг.

Тошкент шаҳри ва вилоятларга ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи 8 та автоматик станциялар келтирилди

Автомат станциялар Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва пойтахтда ўрнатилади. Андижон, Наманган, Навоий, Фарғона, Бухоро, Қашқадарё, Тошкент вилоятлари ва Тошкент шаҳрига 8 та автоматик ҳаво ифлосланишини назорат қилувчи станциялар келтирилди.

Қорақалпоғистонда 7 та бензин "заправкалар" сифатсиз бензин сотаётгани аниқланди

АЁҚШлар 2023 йилда 26 минг литрдан зиёд сифатсиз АИ-92 бензини сотгани маълум бўлган. Бу ҳолат бу йил ҳам кузатилган.

Тошкентдаги кўчалардан бири икки кунга транспорт ҳаракати учун ёпилади

Йўлнинг ёпилиши таъмирлаш ишлари билан боғлиқ. Пойтахт ҳокимлиги матбуот хизматининг хабар беришича, 28 февраль куни соат 20:00 дан 1 мартга қадар Темур Малик ва Мирзо Улуғбек кўчалари чорраҳасидан Султония кўчасигача бўлган қисмида автомашиналар ҳаракати вақтинча чекланади.

Сўнгги янгиликлар

Категориялар

© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.