12 млн маош оладиган педагог информатика ва робототехника хоналарини 16 дона парта, 40 та стул ва бошқа жиҳозлар билан таъминлади. Наманган вилояти Учқўрғон туманидаги 2-мактабнинг информатика фани ўқитувчиси хайрли ишга қўл урди.
"Фирма"лар арзон бошланғич тўлов билан Олмазор, Юнусобод ва Яшнободдаги ерларда уй қуриб беришни билдирилган. Аниқланишича, фуқароларнинг қарийб 27 млрд сўмини ўзлаштиришган.
13 сутка маъмурий қамоқ жазосидан кейин Аброржон Абдуазимов озод этилди. Жорий йилнинг 8 февраль куни Аброр Мухтор Алий номи билан танилган диний блогер Аброржон Абдуазимов 15 суткага қамалгани ҳақида хабар берган эдик.
Бундан аввал ҳам шу мактаб ҳудудида 3-cинф ўқувчиси вафот этган ҳолда топилганди. Тошкентдаги 259-мактабда 6-синф ўқувчиси жисмоний тарбия дарсида копток зарби оқибатида вафот этгани юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Кўпчилик IELTS, TOEFL, GMAT ва бошқа халқаро имтиҳонлардан юқори балл тўплаганлар давлатдан компенсация олиши мумкинлигини билмайди. Имтиҳон топширишга сарфланган харажатларни қандай қилиб қайтариб олиш мумкин – UzNews.uz нашрининг йўриқномасида ўқинг.
Бу лойиҳа хорижий банклардан олинадиган кредитлар ҳисобига амалга оширилади. "Ўзтрансгаз” Россия табиий гази импортини ошириш мақсадида газ қувурларини модернизация қилиш учун 470 миллион доллар сарфлайди.
Воқеа натижасида 32 нафар ҳиндистонлик ишчилар жабрланди. ФВВ воқеа тафсилотларини маълум қилди.
Ногиронлиги борлар ўзлари яратган маҳсулотларини электрон платформа орқали сотиш тизими йўлга қўйилади. Шавкат Мирзиёев раислигида ўтказилаётган видеоселекторда Камбағалликни қисқартириш ва бандлик вазирлигида мономарказларда ногиронлиги бўлганлар таълим олиши учун қулай муҳит ва зарур инфратузилмани яратиб, уларга стипендия тўлаш тартибини жорий қилиш топширилди.
Ушбу картага босқичма-босқич 74 турдаги ижтимоий нафақа ва ёрдамлар ўтказилади. Президент Шавкат Мирзиёев раислигида ижтимоий ҳимоя соҳасидаги хизматлар қамровини янада кенгайтириш бўйича устувор вазифалар юзасидан ўтказилаётган видеоселектор йиғилишида жорий йил 1 октябрдан аҳолига кўрсатиладиган барча ижтимоий ёрдамларни "ижтимоий карта" орқали молиялаштиришни жорий этилиши маълум қилинди.
Ҳайдовчи қон босимининг ошганлиги сабабли рул бошқарувини йўқотган ва ЙТҲ содир бўлган. Аввалроқ, ижтимоий тармоқда йўловчи автобус ЙТҲга учрагани ҳақида хабарлар тарқалди.
Президент боғчалар, мактаблар ва олий ўқув юртларида айрим озиқ-овқат ва ичимликлар истеъмолига чекловлар жорий этиш тўғрисидаги қарор лойиҳасини ишлаб чиқиш ҳақида топшириқ берди. Айрим озиқ-овқат ва ичимликларни сотишга чекловлар жорий этиш 2030 йилгача озиқ-овқат хавфсизлиги ва соғлом овқатланишни таъминлаш стратегиясида кўзда тутилган.
Энергетика вазирлиги “Газли” ва “Учқир” станцияларида 10 та газ насос агрегати фаолияти тўхтатилгани ҳақида хабар берди. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, 17 февраль куни Бухоро вилоятида юз берган кучли шамол туфайли 110 кВ кучланишга эга “Л-Газли-1” ҳамда “Л-Газли-2” электр узатиш тармоқларининг авариявий ўчиши натижасида “Газли” компрессор станциясидаги 8 та ҳамда “Газли” газни қайта ишлаш заводига қарашли “Учқир” компрессор станциясидаги 2 та газ ҳайдаш агрегати фавқулодда тўхтаган. Оқибатда, табиий газ ҳажми меъёрий схемадагидан қисқариб, магистраль газ қувурларида босим нисбатан пасайган.
Вилоят прокуратураси ҳолат юзасидан маълумот берди. Жиззахда оилавий мактабгача таълим ташкилоти тарбияланувчиси вафот этганлиги тўғрисида хабарлар ижтимоий тармоқларга сиздирилди.
Табиий газдан ноқонуний фойдаланган АГТКШ иши бўйича ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳуқуқни муҳофаза этувчи органларга тақдим қилинди. Энергетика вазирлиги ҳузуридаги “Ўзэнергоинспекция” томонидан Бош прокуратура ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи бошқа органлар ҳамда газ таъминоти корхонаси мутахассислари билан ҳамкорликда 17 февраль куни Тошкент вилоятида жойлашган автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчасида ўтказилган назорат тадбири давомида табиий газдан ноқонуний фойдаланиш ҳолати аниқланди.
Ўзбек менталитетида уят нима? Бу шунчаки уят эмас, бу – оила, дўстлар ёки қўшнилар томонидан оммавий шармандалик ва айбдор қилиб кўрсатишдир.
Ушбу чекловлар магистрал газ қувурларида босимнинг пасайишига олиб келган кескин совуқ об-ҳаво туфайли амалга оширилмоқда. Энергетика вазирлиги хабарига кўра, республика ҳудудларида ҳаво ҳароратининг пасайиши натижасида магистрал газ қувурларида босимнинг камайиши ҳолатлари кузатиляпти. Шуни инобатга олган ҳолда, биринчи навбатда, аҳоли хонадонлари ва ижтимоий соҳа объектларини табиий газ билан таъминлаш мақсадида республикадаги барча автомобилларга газ тўлдириш компрессор шохобчалари (АГТКШ) фаолиятига қисқа муддатли чекловлар киритилмоқда.
Тошкент шаҳар ҳокимлиги бугун қор неча соат давом этиши сабаб фуқароларга бир қатор тавсилар берди. Тошкент шаҳар ҳокимлиги хабарига кўра, 18 февраль куни кучли қор ёғиши, у бир неча соат давом этиши кутилмоқда.
Қорақалпоғистон чегара божхона постида пневматик тўппонча ва унинг эҳтиёт қисмларини ноқонуний олиб ўтаётганлар қўлга олинди. Қорақалпоғистон божхона бошқармаси “Довуд-ота” чегара божхона постига Россиядан Lada Largus русумли автотранспорт воситасида кириб келган фуқаронинг қўл юклари ва багажи божхона назоратидан ўтказилганида, фуқаро пневматик тўппончани олиб келаётганлиги аниқланди.
Озиқ-овқат хавфсизлиги ва истеъмоли соҳасида хавф-хатарларни хабардор қилиш бўйича Миллий ахборот платформаси ишлаб чиқилади. “Республикада озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги президент фармони қабул қилинди.
Ўқувчи касалхонага тушиб қолган. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилди.
Ўзбекистон ва Польша пойтахтлари ўртасидаги рейслар ҳафтасига уч марта LOT Polish Airlines томонидан амалга оширилади. Жорий йилнинг 13 март санасидан бошлаб LOT Polish Airlines авиакомпанияси томонидан Варшава–Тошкент–Варшава ҳаво қатнови йўлга қўйилади.
Президент немис ва француз тили бўйича B-2 сертификатини олган ҳар бир ўқувчи учун хусусий ўқув марказларини субсидиялаш жорий этишни топширди. Андижонда тил чет тили сертификати олган ёшларга ўқиш харажатини 50 фоизгача қоплашни йўлга қўйилади.
Куни кеча Олий Мажлис Қонунчилик палатаси санкциялар остидаги жисмоний ва юридик шахсларга республикада банк операцияларини амалга оширишни тақиқловчи қонун лойиҳасини биринчи ўқишда қабул қилди. Аввалроқ, Халқаро Пресс клуб Матбуот хизмати Ўзбекистон ҳукумати Россияга қарши молиявий санкцияларга қўшилишга қарор қилгани, бу бўйича Ўзбекистон ҳукумати 11 мингдан ортиқ фуқаро ва компанияларни ўз ичига олган Россияга қарши санкцияларга амалда қўшилиш ҳақида қарор қабул қилгани ҳақида хабар бергандик. Қайд этилишича, Олий Мажлиси Қонунчилик палатасининг 2024 йил 13 февралдаги мажлисида “Иқтисодий санкциялар билан боғлиқ хатарларни бошқариш механизмлари такомиллаштирилиши муносабати билан айрим қонун ҳужжатларига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги қонун лойиҳаси биринчи ўқишда кўриб чиқилган.
Турин политехника университети талабаси тадбиркор шериги билан зарарли илова яратиб, бир фуқаронинг 50 млн сўмга яқин пулларини ўғирлаган. Олий суд берган маълумотларга кўра, Тошкент шаҳрида яшовчи тадбиркор Ш.Ш.
Ичида йўловчилар, жумладан 17 нафар болалар бўлган йўловчи автобуси Жақси қишлоғи яқинида бузилиб қолган. Ақмола вилоятида йўлда қолиб кетган 64 нафар ўзбекистонлик йўловчилар эвакуация қилинди.
Табиатга салкам 200 млн сўм зарар келтирган фермерга нисбатан жиноят иши қўзғатилди. Хоразм вилояти прокуратураси хабарига кўра, вилоят Экология атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва иқлим ўзгариши бошқармаси томонидан ўтказилган экологик назорат тадбирлари давомида Қўшкўпир тумани “Пахтакор” маҳалласида жойлашган “Қ.Т” фермер хўжалигига қарашли дала майдонларида табиий ҳолда ўсиб турган, биологик соғлом 31 туп тўронғил ва жийда дарахтлари ноқонуний равишда қўпориб олиниб, нобуд қилинганлиги аниқланди. Бунинг натижасида табиатга 199 миллион 240 минг сўм зарар етказилган.
Жазо қаттиқ тартибдаги колонияларда ўташ белгиланди. Болалар омбудсмани хабарига кўра, бугун, 15 февраль куни Жиноят ишлари бўйича Чилонзор тумани судида 2017 йилда туғилган болага жинсий жиноят содир этган шахсга доир иш кўриб чиқилган.
“Ҳудудгазтаъминот” АЖ ҳайдовчилардан машиналарини ёқилғи билан таъминлаб олишларини сўрамоқда. “Ҳудудгазтаъминот” АЖ 16–18 февраль кунлари ҳавонинг кескин совиши сабаб АГТКШларда маҳаллий ҳокимликлар билан келишилган ҳолда уларнинг иш графигига ўзгартиришлар киритилиши мумкинлигини маълум қилди. АГТКШларда навбатлар ва ноқулайликлар юзага келишини олдини олиш мақсадида ҳайдовчилардан ўз автомобилларини ёқилғи билан таъминлаб олишлари сўралмоқда.
Божхона қўмитаси блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида тамакиларни йўқ қилиш тадбирини ўтказди. Бугун Божхона қўмитаси томонидан бугун 110 минг қути сигаретлар журналистлар, блогерлар ва кенг жамоатчилик вакиллари гувоҳлигида ёқиб юборилди, дея хабар бермоқда қўмита Матбуот хизмати. Қайд этилишича, божхона органлари томонидан 2023 йилда 291 та ҳолатда қиймати 92,2 млрд сўмлик 5,7 млн қути, жорий йилда эса 56 та ҳолатда қиймати 14,0 млрд сўмлик, 528 740 қути тамаки маҳсулотлари билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар аниқланган.
Энг кўп эгиз туғилиш кўрсатгичи 2 494 нафар билан Фарғона вилоятига тўғри келмоқда. Статистика агентлиги маълумотларига кўра, 2023 йилда республикада 962 минг нафар тирик туғилиш қайд этилди.
© Yangiliklar24 . All Rights Reserved.